Ижтимоий ҳаётнинг мураккатлиги ва ундаги жараёнларнинг хилма-
хиллиги жамият қонунларини таснифлашнинг бир қанча объектив мезонлари
борлигини исботлаб бермоқда.
Ижтимоий-тарихий жараёнларнинг вужудга келиши, амал қилиши ва
ривожланишида бир вақтнинг ўзида турли даражадаги ва ҳар хил аҳамиятга
молик қонунлар намон бўлади. Уларнинг баъзилари бутун бир жамиятга хос
жараёнларни акс эттиса, бошқалари унинг алохида бир тизими элементлари
ўртасидаги алоқадорлик ва боғланишларни ифодалайди, учинчи хил
қонунлар эса ижтимоий муносабатларнинг фақат маълум турларини қамраб
олади. Жамият қонунларидан баъзилари ижтимоий муносабатларнинг
вужудга келиши, мавжудлигини ифодаласа, бошқалари эса уларнинг
ривожланишини белгилаб беради.
Жамият қонунлари тўғрисида гап кетганда, аввало, шуни таъкидлаш
жоизки, табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқадорлиги ва бир-бирига таъсир
қилиши ҳам қатор қонун ва қоидаларга бўйсунади. Биз кундалик хаётимизда
айни бир вақтнинг ўзида табиат қонунларининг ҳам, жамият қонунларининг
ҳам ёки шу икки тизим ўртасидаги алоқадорликлардан келиб чиқадиган
қонунларнинг ҳам таъсирини ҳис қиламиз. Бундай қонунларга мисол қилиб
ноосферанинг кенгайиб бориши қонуни, табиат ва жамитя ўртасидаги
муносабатлар табиатининг бир-бирига мос келиш қонуни ёки жамиятнинг
табиатга таъсирининг ортиб бориши қонуни ва кабиларни келтиришимиз
мумкин.
Юқоридаги
фикрлардан
табиат
билан
жамият
ўртасидаги
муносабларни тартибга солувчи қонунларни табиат қонунларига киритиш
керакми? ёки жамият қонунларига? иқтисодий қонунларни жамият
қонунлари қаторига киритиш мумкинми? деган саволлар туғилади. Бу
тўғрида фалсафий адабиётда турлича, баъзан эса бир-бирига умуман зид
фикрлар мавжуд.
Ижтимоий муносабатлар орасидаги иқтисодий жараёнлар, яъни моддий
ишлаб чиқариш муносабатлари алохида ўрин тутади, чунки иқтисодий
муносабатлар барча ижтимоий муносабатлар тизимига нисбатан белгиловчи
ўрин тутади. Маълумки, ишлаб чиқариш жараёнида кишилар фақат табиий
муҳит билан эмас, балки бир-бири билан ҳам ўзаро фаол ва мақсадга
мувофиқ муносабатларда бўладилар. Демак, кишиларнинг ўз эхтиёж ва
манфаатларидан
келиб
чиқиб
бир-бирлари
билан
киришадиган
муносабатлари ҳам қатор қонунлар асосида амалга ошади. Бундай
қонунларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин: биринчидан, ишлаб
112
чиқариш муносабатларининг вужудга келиши ва ривожланиши қонунлари;
иккинчидан, ишлаб чиқариш муносабатларининг турли таркибий қисмлари
ўртасидаги муносабатларнибелгиловчи қонунлар. Мисол қилиб айтадиган
бўлсак мулк шакллари билан кишиларнинг ишлаб чиқаришдаги мавқеи
ўртасидаги, мулк
шакллари
билан
тақсимот
ўртасидаги
муносабатларнитартибга солувчи каттагина гуруҳ қонунлар мавжуд. Бу
туркум қонунларга талаб ва таклиф қонуни, меҳнат унумдорлиги ва қиймат
қонуни, таннарх ва нарх-наво қонунларини киритишимиз мумкин.
Жамият қонунлари типологиясида жамият моддий ҳаёти билан унинг
маънавий-сиёсий ҳаёти ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи
қонунларни ўрганиш алоҳида диққатга сазовордир. Бу туркум қонунларга
маънавиятнинг иқтисод тараққиётга нисбатан белгиловчилик қонуни,
иқтисодиётнинг сиёсатга нисбатан устунлиги каби қонунларни киритиш
мумкин.
Жамият қонунларининг яна бир ўзига хос туркумига ижтимоий онг,
тафаккур, фаннинг ривожланиш қонунларини киритишимиз мумкин. Ярим
йилларгача жамият мафкураси бўлган марксистик фалсафада ижтимоий
борлиқ бирламчи, онг ва тафаккур эса иккиламчи деб ҳисобланиб,
маънавиятнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятига етарли баҳо
берилмади. Ҳозирги замон фан ва техника тараққиёти шуни кўрсатмоқдаки,
инсон онги ва тафаккурининг ривожи ҳам ўзининг жузъий қонунларига эга
бўлиб, жамият тараққиётида белгиловчи аҳамият касб этади. Бугунги кун
нуқтаи назаридан жуда катта амалий аҳамиятга эга бўлган жамиятқонунлари
қоторига жамиятнинг ижтимоий (табақавий) тузилиши, табақалар ўртасидаги
муносабатлар, уларнинг шаклланиши ва ривожланишини белгиловчи
қонунларни киритиш мумкин. Бу туркум қонунларининг ўзига хослиги
шундан иборатки, улар, биринчидан, муайян дамиятдаги барча инсонлар
ўртасида юзага келадиган муносабатларни, уларнинг қандай тоифаларга
мансублигидан қатъи назар, қамраб олади; иккинчидан, бу қонунлар жамият
ҳаётининг барча тизимларига, жумладан, иқтисодий, сиёсий, маънавий
ҳаётда юз бераётган жараёнларга таъсир ўтказади. Бу туркум қонунларга:
жамият ижтимоий табақаланишининг мулкий муносабатлари билан
боғлиқлиги, турли ижтимоий табақалар манфаатларининг бир-бирига мос
келиши асосида уларнинг муросага келиши каби қлнунларни киритишимиз
мумкин.
Жамият қонунларини таснифлаганда ижтимоий бирликлар-оила, элат,
миллатнинг келиб чиқиши ва улар ўртасидаги муносабатларнинг
ривожланишини белгилаб берадиган қонунларни, албатта, алоҳида туркумга
ажратмоқ зарур. Ҳар қандай ижтимоий бирлик жамият тараққиётининг
маълум босқичларида шаклланиб, ўзининг жузъий қонунлари асосида
ривожланиб боради. Ушбу туркум қонунларини аниқлаш ва амалда қўллаш
этник ва миллий муносабатларни тартибга солишга, жамиятдаги ижтимоий-
сиёсий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
Жамият қонунлари типологиясига оид фалсафий адабиётимизда шу
кунгача кўпроқ марксча, яъни формациявий ёндошув устун бўлиб келди. Шу
113
нуқтаи назардан, жамият қонунларига уларнинг умумлаштирувчилик
даражасидан келиб чиқиб ёндошилган, ва улар уч гуруҳга, яъни: 1) энг
умумий социологик қонунлар, 2) умумий формацион социологик қонунлар,
3) хусусий социологик қонунларга ажратилган. Бунга Д.П.Зеркин,
А.К.Уледов, А.Шафф келтирилган жамият қонунлари типологиясини мисол
қилиб кўрсатишимиз мумкин. Бошқа бир гуруҳ файласуфлар, яъни
Г.Е.Глейзерман, С.И.Гончарук, Е.М.Жуков, В.П.Илюшечкинлар эса жамият
қонунларини икки гурухга, яъни жамиятнинг мавжудлик қонунлари (буни
улар статик қонунлар деб атайдилар) ҳамда жамиятнинг ривожланиши
қонунлари (буни улар динамик қонунлар деб атайдилар) ажратганлар.
Жамиятдаги барча қонунлар мазмун-мохиятига кўра иқтисодий-
ижтимоий жараёнларнинг вужадга келишини ҳамда ривожланишини
ифодалайди, чунки ҳар қандай қонун муайян шарт-шароитда воқеа ва
ҳодисалар
ривожининг
хусусияти
ва
йўналишини белгилайдиган
алоқадорлик ва боғланишларни акс эттиради.
Бизнингча, жамият қонунларини қуйидаги мезонлар асосида
таснифлаш мақсадга мувофиқ. Ушбу мезонларга жамиятни бир бутун тизим
сифатида қараш, унинг турли тизимлари ўртасидаги муносабатларни акс
эттириш қонунларни умумлаштириш кабилар киради ва улар асосида жамият
қонунларини тўрт гуруҳга ажратишимиз мумкин.
Биринчи гуруҳга табиат билан жамият ўртасидаги муносабатларнинг
ривожалниш қонунларини киритамиз. Бу қонунларни умумпламетар
қонунлар деб атаймиз.
Иккинчи гуруҳга инсоният ва давлатчилик пайдо бўлганидан бошлаб
ҳозиргача амал қилиб келаётган қонунларни киритамиз. Бу қонунларни,
бизнингча, умуминсоний қонунлар деб аташ мақсадга мувофиқ.
Қонунларнинг ушбу гуруҳига: ижтимоий эҳтиёжлар билан ижтимоий
манфаатларнинг ўзаро уйғунлиги қонуни, жамият моддий ҳаёти билан
маънавий ҳаётининг мувофиқлиги ва маънавиятнинг фаоллиги, моддий
бойликларни яратиш ва уларни истеъмол қилишнинг бир-бирига
мутаносиблиги ва исътемолнинг фаоллиги каби қонунларни киритишимиз
мумкин.
Учинчи гуруҳга инсониятнинг тарихий тажрибаси давомида кўпгина
халқлар, миллатлар ҳаётида ўхшаш шарт-шароитда айнан бир хил амал
қилган ва қилаётган қонунларни киритамиз. Бу туркум қонунларни ўрганиш
асосида муайян мамлакатлар тажрибаси бошқа бир давлатлар хаётига,
амалиётига татбиқ қилинади. Бу қонунларни умумий қонунлар деб аташ
тўғри бўлади деб ўйлаймиз. Уларга мисол қилиб бозор иқтисодиёти
қонунларини келитириш мумкин. Яъни бирор-бир мамлакат ўз
иқтисодиётини бозор муносабатларига ўтказмоқчи бўлса, албатта бозор
иқтисодиёти умумий қонунларининг объектив талабларига бўйсунмоқлари
керак бўлади, чунки бозор муносабатлари дастлаб алоҳида бир мамлакат
иқтисодиёти шароитида шаклланиб, кейинчалик эса умумиқтисодий
қонуниятга айланган. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни
кўрсатмоқдаки, бугунги кунда инсоният яратган энг мақбул иқтисодий
114
муносабатлар мажмуаси бозор қонунлари миқёсида амалга ошмоқда. Бу
қонунларга биз талаб ва таклиф, рақобат, инфляция қонуни ва кабиларни
киритиш мумкин. Бу қонунларнинг асосий хусусият ва амалий аҳамияти
шундай иборатки улар бир қанча жараёнларга хос бўлган умумий
жихатларни акс эттириш орқали улар ўртасидаги алоқадорлик, бирлик ва
ворисликни очиб беради.
Жамият ривожланишига хос умумий қонунларнинг яна бир жихати
шундай иборатки, улар барча мамлакатлар, халқлар ривожланишининг
умумий томонларини очиш, кашф қилиш орқали улар ўртасидаги
алоқадорликни, муайян жамиятнинг бир босқичдан иккинчи босқичга
ўтишидаги қонуниятларни кўрсатиб беради.
Жамиятнинг тўртинчи гурух қонунларига жузъий қонунларни
киритамиз. Муайян жамият ривожланишининг аниқ бир босқичлари, холати
тўғрисида тўлиқ тасаввур хосил қилиш учун умумий ижтимоий ва умумий
қонунларни билишнинг ўзи сирли эмас, чунки муайян бир жамиятни, ундаги
ходиса ва жараёнларнинг мазмун мохиятини билиш аввало, жузъий
қонунларни билишни тақозо этади. Жузъий қонунларнинг ўзига хослиги,
биринчидан, уларнинг амал қилиш доираси мақом ва замонда нисбатан
чекланганликда; иккинчидан, жамият ривожининг фақат айрим босқичларига
ёки алохида бир ижтимоий-тарихий жараёнларга хос бўлган жихатларни акс
эттиришида
намоён
бўлади. Ижтимоий
тарихий
жараёнларнинг
ривожланиши, уларни билиш ҳамда давлат ва жамият манфаатидан келиб
чиқиб маълум мақсадини кўзлаб бошқариш жараёнида айнан жузъий
қонунлар амалий жихатдан алохида ахамият касб этади. Президентимиз
томонидан ишлаб чиқилган ва бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётини
бозир муносабатларига ўтказишда дастуриламал бўлаётган беш принцин
айнан бизнинг жамиятимиз иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига хос
жузъий қонунларнинг талабаларини чуқур ўрганиш ва уларнинг рўёбга
чиқиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадини кўзлаб яратилган.
Жузъий қоннлар деб умумий қонунларнинг ҳар бир жамиятда ўзига хос
шарт-шароитда такрорланмас ҳолда намоён бўлиш гаклларига ҳам айтилади.
Масалан, талаб ва таклиф, рақобат, қиймат, эхтиёж ва манфаатлар қонунлари
Ўзбекистон шароитида фақат ўзига хос такрорланмас ҳолда намоён бўлади,
амал қилади.
Умуман олганда, умумижтимоий, умумий ва жузъий қонунлар бир-
бири билан чамбарчас боғлиқдир. Улар яккалик, хусусийлик ва умумийлик
нуқтаи назардан ўзаро диалектик алоқадор бўлиб, фақат биргаликдагина
амалга ошади, намоён бўлади. Умумижтимоий, умумий ва жузъий
қонунларнинг алоқадорлиги туфайли жамиятда қонунларнинг ўзига хос
тизими вужудга келан. Бу тизим бутун инсоният цивилизацияси
тараққиётини ҳам, алохида бир мамлакат, халқ, миллат ривожланишини ҳам
белгилаб келади. Қонунлар тизими туфайли ҳам белгилаб келади. Қонунлар
тизими туфайли хам инсоният жамояси, унинг тараққиёти бизнинг
тасаввуримизда бир вақтнинг ўзида ҳам узлуксиз, ҳам узлукли тарихий
жараён сифатида гавдаланади.
115
Жамият қонунларини таснифлашда фалсафий адабиётимизда шу
вақтгача жамият маънавий хаётининг ўзига хослиги, мазмун ва мохиятига
етарли эътибор берилмаган. XXI асрда инсоният цивилизациясининг тақдири
бевосита инсон тафаккури, ақли ва маънавияти ривожига кўп жиҳатдан
боғлиқ бўлади. Шу туфайли ҳам жамият қонунларининг яна бир ўзига хос
таснифини келтиришимиз мумкин. Бунда, биринчидан, муайян жамиятдаги
сиёсий онг, сиёсий мафкура, шунингдек, сиёсий ташкилотларнинг, яъни
давлат, сиёсий партияларинг вужудга келиши ва ривожланиши қонунларини
алохида бир туркумга ажратиш, учинчидан, ахлоқнинг пайдо бўлиши ва
ривожланиш қоидаларини учинчи бир гурухга; тўртинчидан, жамият
ривожланишида маънавиятнинг, маънавий ҳаёт ривожида эса диннинг тутган
жойини очиб берадиган қонунларни алохида бир гурухга ажратиш ва
ўрганиш бизнингча жамиятимизнинг бугунги эхтиёж ва манфаатидан келиб
чиқадиган бўлсак, жуда амалий аҳамиятга молик масаладир. Албатта, бу
қонунларнинг ўзига мослигини ўрганувчи алохида фанлар мавжуд бўлсада,
бу қонунлар, аввало, жамият қонуни хисобланади, сўнгра бу қонунларнинг
бир гуруҳи иккинчи туркум қонунларнинг вужудга келиши ва амал қилиши
учун шарт-шароит бўлиб хизмат қилади. Шу туфайли ҳам бу қонунларнинг
мазмун ва моҳиятини очиб бериш, уларнинг амал қилиш механизмини
аниқлаш социология фанининг вазифасидир.
Юқоридаги фикрларга асосланиб айтишимиз мумкинки, жамият
қонунлари типологиясининг объектив мезонлари кўп ва хилма-хил бўлиб,
улар турли хил таснифларни келтириб чиқаради. Аммо бу таклиф этган
тасниф, назаримизда, ҳозирги кўп воқелиларни кўпроқ ва тўғрироқ акс
эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |