«Ижодий ривожланиш» соҳаси
«Ижодий ривожланиш» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола: санъат ва маданиятга қизиқишни намоён қилади; миллий анъаналарни қадрлайди ва уларни кундалик ҳаётининг бир қисми сифатида идрок этади; санъатнинг муайян турини афзал кўришини мустақил равишда ифодалайди; олинган билим ва кўникмалардан турли ҳаётий вазиятларда ўз ижодий режаларини тузиш ва татбиқ қилиш учун фойдаланади; инсоннинг дунёни ўзгартиришдаги яратувчанлик ролини тушунади
МТМ таълим жараёнининг тамойиллари қуйидагилардан иборат: бола ҳуқуқлари, ўзига хос ривожланиш хусусиятлари ва салоҳиятларини ҳисобга олиш; таълим жараёнида барча турдаги ривожланиш соҳаларининг ўзаро боғлиқлиги; бола саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, унинг эҳтиёжлари, шу жумладан, унинг ҳаракатланиш эҳтиёжларини қондириш; боланинг ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш; ўйин орқали таълим бериш ва ривожлантириш; боланинг ривожланиши ва ижтимоий мослашиши учун қулай муҳит яратиш; бола учун хавфсиз муҳитни таъминлаш; МТМнинг оила, маҳалла ва мактаб билан ҳамкорлиги; миллий маданий анъаналар қадриятини ошириш ва бошқа миллатлар маданиятига ҳурмат, бошқа миллатлар маданиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш; Боланинг мактабгача таълим муассасасидаги ривожланишини қўллабқувватлаш жамоавий иш ҳисобланади ва унинг амалга оширилиши учун мактабгача таълим муассасаси раҳбари жавобгар бўлади.
Бугунги кунда болалар дўконлари кичкинтойлар ва уларнинг ота-оналари учун қулай бўлган моллар билан тўлдириб ташланган. Лекин биз ҳаётимизни енгиллаштириш билан ўзимиз билмаган ҳолда фарзандларимизнинг ривожланишига тўсқинлик қиламиз.
Ахир ҳамма ихтиролар ҳам фойдали бўлавермайди-ку. Баъзилари эса фақат маълум бир ёшгача фойда келтиради…
Бир ёшдан кейин резинка сўрғич ва бутилкалар
Жажжигина чақалоқчалар овқатлана олмаганлари учун уларга бутилка зарур бўлади, резинка сўрғичлар эса сўриш рефлексини қондиради ва уни тинчлантиради. Лекин бола бир ёшга тўлганидан кейин яхшиси бу нарсалардан воз кечишга ўргатиш лозим.
Акс ҳолда доимий равишда сўриш тишламни бузади ва тирноқлар, қаламлар, ручкаларни тишлаш каби жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.
Юришга ўргатувчи аравачалар
Бундай аравачалардан фойдаланиш болалар шифокорлари томонидан умуман тавсия қилинмаган.
Биринчидан, бу умуртқага катта оғирлик туширади, бола ҳали мустақил равишда юра олмайдиган бўлса, демак унинг умуртқаси ҳали бунга тайёр эмас.
Иккинчидан, бола аравача ичида мувозанатини сақлай олмасдан ўзини олдинга ташлайди, демак бу унга ҳақиқий юришни ўрганишга ёрдам бермас экан.
1,5 ёшдан кейин бир марталик тагликлар
Бир марталик тагликлар – бу жуда қулай, лекин сиз улардан қанча узоқроқ фойдалансангиз, тувакка ўргатиш жараёни шунча қийинроқ бўлади.
Ўзингиз ўйлаб кўринг, тагликда иссиқ ва қуруқ, ва ҳатто бола ўзининг «ишларини» қилиб қўйса ҳам, бу унга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди.
Агар болани ползунка ва иштончаларга ўтказсангиз, у намликнинг ёқимсиз ҳолатини ҳис қилади ва тувакка ўтиришга тезроқ ўрганади.
Шунинг учун болага 18-20 ойликдан бошлаб бир марталик тагликларни ишлатишни тўхтатган маъқул.
Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув ўсиб бораётган бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «Мен» образини қуриш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайёргарликни кўзда тутади. Бошланғич муҳим компетенциялар боланинг фаолият ва ахлоқ субъекти сифатидаги яхлит ривожланишини талаб этади.
Компетенция боланинг билим, кўникма, малака ва қадриятлари мажмуидир. Бошланғич компетенциялар, ривожланиш соҳасидан қатъи назар, бола шахси шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Мактабгача ёшдаги (6-7 ёш) болада умумий муҳим компетенциялар
Коммуникатив компетенция–мулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдалана билиш кўникмаси.
Ўйин компетенцияси – боланинг ўйин жараёни ва уни ташкил қилишда тажриба, билим ва кўникмалардан ижодий фойдаланиши. Ўқув-тарбиявий жараён учун асос ҳисобланади.
Ижтимоий компетенция – ҳаётий вазиятларда катталар ва тенгдошлар билан мулоқотда ахлоқ қоидалари ва меъёрларига риоя қилган ҳолда ўзини тута олиш маҳорати.
Билиш компетенцияси – атрофдаги оламни онгли равишда идрок қилиш ва олинган билим, кўникма, малака ва қадриятлардан ўқув ва амалий вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланиш.
Когнитив ривожланиш (фикрлаш): фаолиятни ҳаракатларнинг кетма-кетлиги кўринишида ташкил этиш қобилияти, хотира.
Ижтимоий-эмоционал ривожланиш: ўз-ўзига ҳурматни, ўзига ишончни, мустақилликни, бошқаларга ёрдам беришга қобилиятини ривожлантиради.
Жисмоний ривожланиш: майда моторика кўникмалари (ботинка ипларини боғлаётганда); йирик моторика кўникмалари (эгилишда); кўз ўлчами (кўриш ва қўл ҳаракатларини мувофиқлаштириш).
Нутқнинг ривожланганлиги: сўз заҳираларининг ривожланиши (ботинка, боғлаш, ип) бошқа тил кўникмалари: қониқишни ифодалайди; ёрдам сўрайди; ўзи қилган нарсани тавсифлайди.
Ижодий ривожланиш: болада фантазия туғилади, улар ҳеч қанақанги намуналарга қарамайдилар, ҳаммасини ўзлари бажарадилар, чунки уларнинг ўзлари ўйлаб чиқардилар (тугунни бантик кўринишида боғлаш мумкин). Таълимий-тарбиявий жараён “Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйилган давлат талаблари” асосида ишлаб чиқилган “Илк қадам” давлат дастури асосида амалга оширилади. Мактабгача таълим ташкилоти ўқув-тарбиявий жараённи ўқув йили бўйича ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |