ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИГА ҚОБИЛИЯТИНИ
БАҲОЛАШ ВА ЎЗИГА-ЎЗИ БАҲО БЕРИШ ПЕДАГОГИК ХАРИТА
Шахснинг асосланган -ижодий йўналиши
12345
Қизиқувчанлик, ижодий қизиқиш
12345
Ижодий қизиқишларга интилиш
Илғорликка интилиш
Раҳбарларнинг ижодий фаолияти учун яхши баҳо
беришларига интилиш
Ижодий фаолиятнинг шахсий аҳамияти
Ўз-ўзини мукаммаллаштиришга интилиш
Ўқитувчининг креативлиги
Кўп сонли ечимларни амалда қўллаш
12345
Мулоҳазаларнинг мустақиллиги (ўз фикрини айтишдан
уялмаслик)
12345
Тасаввур этиш, ижодий ҳаѐл, (ғояларни ўрганишда
интеллектуал, ақлий эркинлик)
12345
75
ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЎҚИТУВЧИ
МУТАХАССИСЛИК ҚОБИЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ
ЎҚИТУВЧИ ШАХСИНИНГ ИНДИВИДУАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ижодий фаолият сурати
12345
Ижодий фаолиятда шахсий иш олиб бориш имконияти 12345
Дадиллик ва ўзига ишонч
Масъулиятлилик
Ўқитувчининг
ижодий
фаолиятини
ижтимоий
муҳимлигига ишониш
Ҳалоллик, тўғрилик
Ўзи ташкил эта олиш қобилияти
Ўқитувчининг инновацион фаолиятга қобилиятини баҳолаш ва ўз-
ўзига баҳо бериш харитасини олий ўқув юрти талабалари ижодий
имкониятини, уларнинг ривожланишининг муҳим даражаларини
ажратиб, баҳолашда ҳам қўлладик. Текширишлар олий ўқув юртида
таълим олиш натижаларини олдиндан айтиб бериш учун ишга ижодий
қобилиятини тахминий аниқлаш мақсадини ҳам кўзланган.
Шу билан бирга кузатиш методи муҳим аҳамиятга эга бўлиб,
Педагогик фаолиятда бир хилликлардан воз кеча олиш,
фикрлар ҳаракатсизлигини енга олиш
Таваккалчилик
Педагогик фаолият муаммоларига таъсирчанлик
Танқидий фикрлаш, мулоҳазаларга қобилияти
12345
Ўз ишларини таҳлил қила олиш қобилияти
Шахснинг ижодий фаолият методологиясини эгаллаб
олиш қобилияти
12345
Педагогик тадқиқот методларини билиш
Фаолият технологиясини, муаллифлик концепциясини
яратиш қобилияти
Тажриба ишларини режалаштириш қобилияти
Фаолиятни тузатиш, қайта ташкил эта билиш
қобилияти
Бошқа ўқитувчилар ижодий фаолият тажрибаларидан
фойдаланиш ва таққослаш, жамлаш қобилияти
Ижодий фаолиятда ҳамкорлик ва ўзаро ѐрдам
қобилияти
76
унинг боғлиқ муаммолар мазмунига чуқурроқ кириб бориш,
инновацион жараѐн иштирокчилари ўзаро муносабатларини ўрганишга
имкон беради.
5. Инновацион фаолиятини ташхис қилишнинг асосий
йўналишларидан бири ўқитувчи креативлигини текширишдир.
Мактабда ишлаш тажрибаси турли педагогларда янгиликларни
киритиш механизмларини ўзлаштириш даражаларида катта фарқ юзага
келишини кўрсатади. Кейин эса улар натижага катта таъсир
кўрсатадилар, демак уларни ўрганиш керак, ижодий фаолият бўйича
шаклланиб бўлган механизмлар ташхисини амалга ошириш ва
кейинчалик мумкин бўлган самараси ва амалга оширилиши бўйича
башорат бера оладиган методистлар керак. Инновацион фаолият ва
креативлик уни самарали амалга ошириш имконияти сифатида турли
даражаларда ўрганиши мумкин. Ташхиснинг биринчи даражаси,
ўқитувчининг реал инновацион фаолияти сифатида амалга оширилади.
Бунда янгилик киритишнинг яққол кўринишидаги алоҳида қисмлари
шахс ижодий имкониятини аниқлаш учун фойдаланилади ва бошқа
қисмлар ҳам шундай сифатлар бўла олишини тахмин қилинади.
Ташхиснинг бу даражасида инновацион фаолият жараѐни креативлик
механизмларини шаклланганлик даражаси ва ижодий механизмлар
маълумотлари асосида олинган натижа аниқ чегараланиб қўйилмайди.
Кейинчалик ўқитувчи ижодий фаолиятини ташхис қилиш масалалари
ва самарали тахминлар тузиш амалий тус олганда креативликни
текшириш алоҳида методларини ишлаб чиқиш, юзага келади. Қуйида
ижодий фаолиятнинг натижали томонларини ташхиси ҳақида гап
боради.
Амалда бундай ташхис креатив натижалар тест ѐрдамида амалга
оширилиши мумкин, унда педагог у ѐки бу фан дастурини билиши
эмас, балки у буни янгидан ташкил этиш ижодий қобилиятини ижодий
ечим талаб этувчи бир эмас бир неча ечимига эга масалани ечиш
билан текшириш мумкин. Бундай дастурда бизнинг фикримизча,
ижодий топшириқлар у ѐки бу соҳа, фан бўйича инновацион
текширишлар йўналтирилган, аниқ янгилик билан бевосита боғлиқ
бўлиши керак.
Бундан ташқари етарлича умумий шаклда ана шу аниқ бир
соҳадаги ижодий фаолиятни акс эттириши керак.
6. Ўқитувчининг эришган ижодий натижаларини ташхис қилиш
воситаларини янада ривожлантириш аниқ фаолият доираси,
креативлиги билан боғлиқ бўлмаган йўналиш бўйича кўриб борилади
ва умуман аниқ бир мутахассислик ютуқлари ѐки касб билимлари
билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай ҳаѐтий вазиятларга ижодий
77
муносабат сифатида қаралади. Бу ҳолларда топшириқлар оддий ва
умумий бўлиши мумкин. Шу мақсад учун биз бир неча, ўзига хос
методикаларни тестлар кўринишида танлаб олдик ва уларни педагогик
фаолиятни баҳолашга мослаштирдик. Мослаштириш шундан иборат
бўлдики, креативликни аниқлашга қаратилган Д. Гилфорд, Е. Торранс
ва Керякан психология тести таҳлил қилиниб, зеҳн баландлиги,
муаммоларга ижодий қарайдиган хислатларни аниқловчи қисмларини
ажратиб олдик, чунки бизнинг текширишларимизда инновацион
фаолиятнинг ана шу ташкил этувчилари муҳим аҳамиятга эгадир.
Тажриба олиб бориш даврида тест топшириқларининг турли
вариантларини қўллаб кўрилди.
Бу тестлар педагогика университет талабалари ва бошланғич
синфлар ўқитувчиларига таклиф этилди. Ушбу тестлар мазмунини
келтирамиз:
1. Талабалардан бир вақтнинг ўзида икки фаолиятни бажариш
зарур бўлган вазиятда юзага келадиган муаммоларни ѐзиб боришни
таклиф этилади: янги материалларни тушунтириш ва директор
қабулига боришга тайѐрланиш, дафтарларни текшириш ва ўқувчи
жавобини тинглаш, телефон орқали гаплашиш ва болалар шовқинини
тинчлантириш ва бошқалар.
2. «Муаммоларни ҳал этиб бориш» тести. Талаба ва
ўқитувчиларга қуйидаги мазмунда юзага келадиган муаммоларни
кўрсатиб бериш таклиф этилади: мактабда аниқ дарс ўтказиш; ѐш
ўқитувчи ва раҳбарлар ўзаро муносабати дарсга тайѐрланиш; болалар
билан тарбиявий ишлар олиб бориш; янги дастур билан ишлаш; мактаб
кутубхонаси, болалар ва ота-оналар билан муносабатлар; мактаб
ошхонаси. Бу тест қобилиятда ижодкорлик учун муҳим бўлган
муаммоларни кўра билиш, очиш қобилиятини аниқлаш учун
мўлжалланган.
3. «Оқибат, натижа»тест. Текширилаѐтган мактабда мумкин
бўлган одатдан ташқари ҳодисалар оқибатларини санаб ўтиш таклиф
этилади, масалан, агарда ўқувчилар дарсда ота-оналар билан бирга
шуғуллансалар нима бўлади: агар мактабда дарслар 10 дақиқа,
танаффуслар эса 40 дақиқа бўлса, нима содир бўлиши мумкин, агарда
ўқувчилар ўзлари ўқитувчини танласалар, мактабда маъмурият
бўлмаса, нима бўлади: агарда мактаб ҳаракатланувчи /ғилдиракли
ҳаракат воситасида/ бўлса нима бўлади?
4. «Қўллаш» тести. Ўқувчиларга дарс пайтида қуйидаги
предметларнинг ҳар биридан фойдаланиш вариантларини санаб ўтиш
таклиф этилади: қалам, қоғоз, скрепкалар, газета, журнал, стержен,
тугмача, қопқоқча, тиш чўткалари. Бу тест бир туркум тушунчадан
78
Do'stlaringiz bilan baham: |