243
олиниб қайнатилган, консерваланган ва музлатилган ҳолда истеъмолда ишлатилади.
Сўталари йиғиб олингандан кейин ўсимлик пояси яшил ҳолатда бўлиб пояси ва
баргларида қанд миқдори ва озиқа бирлиги юқори бўлганлиги боис чорва моллари учун
тўйимли озуқа ҳисобланади.
Сабзавот (ширин) маккажўхори навлар тўплами асосий экинлардан бўшаган
ерларга такрорий экин сифатида 10-июнда 70х20 см схемада экилиб, униб чиқиш, 1,2,3-
чинбарг, рўваклаш, рўвакни гуллаши, сўталаш, сут, мум пишишлар бошланиши (10 %) ва
тўла (75 %) рўй бериш муддатлари аниқланди.
Сабзавот (ширин) маккажўхори навларининг униб чиқиши асосан 18-20 июнга
яьни экилганнинг 9-10 чи кунига тўғри келди. Нисбатан тез униб чиқиш Шерзод ва
Замин (18-19.06) навларида қайд этилди. Энг кеч униб чиқиш эса Эврика навида (21.06)
қайд этилди. Бундан ташқари 1- чин барг чиқариш, 2- чин барг чиқаришда ҳам
навлараро қонуният сақланиб қолди. Ўрганилган навлар ичида рўваклаш асосан
навлараро 28 июл – 4 август оралиғида кузатилди. Сўталаш эса барча навларда
кузатилиб, Шерзод ва Замин навларида асосан август ойининг 8 – 9 кунларига, Мазза ва
Эврика навларида қисман кечроқ 12 – 14 августга тўғри келди. Тажрибада суталарнинг
сут ва мум пишиши ўрганилганда энг тез сўтанинг пишиши стандарт Шерзод навида 1
сентябрда қолган навларда 3-8 сентябрда стандарт навга нисбатан 2-7 кун кеч қайд
этилди.
Сабзавот (ширин) маккажўхори навларининг биометрик кўрсаткичлари тажрибада
ўрганилиб навлар ичида энг баланд бўйли ўсимликлар стандарт Шерзод (165,6 см),
Замин (161.2 см), Эврика (158.1см) навларида қайд этилди. Биринчи сўтанинг
жойланиши яьни баландлиги навлараро 30,0 – 34,3см бўлди. Тупланганлик навлараро 1-4
донани ташкил этди. Навларда бош поядаги баргларнинг сони 11,7 донадан 13,4 донагача
ўзгарди. Бўғим оралиқлари эса 9,5 донадан 11,1 донагача бўлди. Бир тупда сўталарнинг
ҳосил бўлиши бўйича энг юқори кўрсаткич Шерзод (4,9 дона) Замин (5,3 дона), Эврика
(2,0 дона) ва Мазза (2,0 дона) навларида қайд этилди. Ўрганилган навлар тўпламида
сўтасиз ўсимликлар кузатилади.
Маҳсулдорлик. Тажрибаларимизда сабзавот (ширин) маккажўхори навларининг
маҳсулдорлик кўрсаткичлари ўрганилиб, бунда сўта вазни, сўтадаги дон қаторлари, бир
қатордаги донлар сони, сўтадаги донлар сони, вазни ва дон чиқими фози бўйича нисбатан
фарқ қилди.
Сабзавот (ширин) маккажўхори навларида бир дона сўтанинг вазни навлараро
245,5 – 314,4 граммгача қайд этилди. Сўтанинг вазни бўйича энг юқори кўрсаткич
Шерзод (314,4 грамм) навида кузатилди. Сўтадаги дон қаторлар сони ўрганилганда
навлараро 12,8 – 15,3 қаторгача кузатилди. Энг кўп қатор сони Замин навида қайд
этилди. Навлараро сўтанинг бир қаторидаги донлар сони 32,5 – 39,7 донагача, битта
сўтадаги донлар сони 458,3 – 526,3 донагача бир сўтадаги донлар вазни 194,1 - 247,5
грамгача бўлди. Сўтадаги ўзак вазни навлараро 46,4 - 66,9 грамгача сўтадан дон чиқими
78,7 дан 81,9 % гача қайд этилди. Сўтадан дон чиқими бўйича энг юқори кўрсаткич
Замин ва Шерзод каби навларда қайд этилди. Умуман сабзавот (ширин)
маккажўхорининг маҳсулдорлик кўрсаткичи бўлган 1000 дона дон вазни ўрганилганда
навлараро 218,3 – 381,6 грамни ташкил этди.
Тажрибада сабзавот (ширин) маккажўхоридан гектаридан олинган силос масса
ҳосилдорлиги ҳам ўрганилди, бунда навлар аро силос масса ҳосилдорлиги – гектаридан
35,1 - 37,6 тоннани ташкил этди.
Ўрганилган навларнинг дон ҳосилдорлиги гектаридан 5,0 – 5,8 тоннагача
кузатилди. Бундан энг юқори ҳосилдорлик Замин (5,8 тонна) навларида қайд этилди.
Тажрибаларимиз натижалари шуни кўрсатдики сабзавот (ширин) маккажўхори
навларини такрорий муддатда ўстириб сабзавот сифатида 85-105 минг дона ѐки 10-12
тонна сўта олиш мумкин экан. Уруғлик дони учун ўстирилса гектаридан 5,0 – 5,8 тонна
Do'stlaringiz bilan baham: |