Iii курс тарих былими талабалари учун «ызбекистон тарихи» фанидан тест саволлари



Download 1,12 Mb.
bet35/37
Sana22.07.2022
Hajmi1,12 Mb.
#839232
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
(Жав) энг янги тарих 1-к.тест (2021 й)

Тузувчи доцент А.Тўхтаев

Қ. Усмонов. Дарслик.
16-боб. ДАК тестлар Тўхтаев А

  1. 1991 йил 25 августда Президентнинг қандай фармони эълон қилинди?

*А) Ички ишлар вазирлиги ДХҚ (давлат хавфи қўмитаси)ни Ўзбекистон таркибига олиш ҳақида
В) “Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги тўғрисида”
С) Туркистон ҳарбий округини тугатиш тўғрисида
Д) Таълим тўғрисида
2. 1995 йил 25 августда Президентнинг чиқарган фармонига асосан қайси тузилмалар бевосита Президентга бўйсундирилди?
А) Ўзбекистон ҳарбий кучлари
*В) Республика ичида жойлашган СССР ички вазирлигининг ички қўшинлари.
С) “Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Д) Давлат солиқ қўмитаси
3. Қайси тузилмалар Президентнинг 1991 йил 25 августдаги фармони билан коммунистик партиядан холи қилинди?
А) Ўзбекистон тиббиёт вазирлиги
В) Ўзбекистон марказий ёдгорликлари
*С) ИИВ, ДХҚ, прокуратура, адлия, ички қўшинлар, Туркистон ҳарбий округи қисмлари ва қўшинлари
Д) юқоридагиларнинг барчаси
4. ИИВ, ДХҚ, прокуратура, адлия, ичики қўшинлар, Туркистон ҳарбий округи қисмлари ва қўшилмалари Президентнинг қайси йили чиққан Фармонига асосан коммунистик партиялар холи қисмларга айлантирилди?
А) 1991 йил 20 ноябрдаги
*Б) 1991 йил 25 августдаги
С)1992 йил 5 январдаги
Д) 1994 йил 5 январдаги
5. Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий қўмитаси ва Марказий назорат комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги тўғрисида қонун лойиҳаси бўйича қўшма пленуми қачон чақирилди?
А) 1992 йил 25 майда
*В) 1991 йил 28 августда
С)1993 йил 31 июнда
Д)1995 йил 1 ноябрда
6. Ўзбекистон КП МҚ ва Марказий назорат комисссияининг қўшма пленумида Президентнинг қайси ахбороти тингланди ва муҳокама қилинди?
А) Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги тўғрисида
В) Ўзбекистон ИИВ ни Ўзбекистон тасарруфига олиш тўғрисида.
*С) СССР да 1991 йил 19-21 август кунлари содир бўлган фожиали воқеалар ва республика партия ташкилотларининг вазифалари тўғрисида
Д) Президент бошқаруви тўғрисида
7. 1991 йил 31 августда ўтказилган Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари 6-сессиясида президент қандай таклиф билан чиққан эди?
*А) Давлат мустақиллигини эълон қилиш ва уни мустақиллик тўғрисидаги қонун билан мустаҳкамлаш тўғрисида
В) Олий Кенгашнинг давлат мустақиллигини эълон қилишни тезлаштириш тўғрисида.
С) Ўзбекистон Коммунистик партиясини тугатиш тўғрисида
Д) Ўзбекистонда фермерликни ташкил этиш тўғрисида
8. 1991 йил 28 августда ўтказилган қўшма пленумида Олий Кенгаш қандай қарор қабул қилган эди?
*А) Республика КПнинг КПСС МҚ билан ҳар қандай алоқаларини тўхтатишга, КПСС нинг барча тузилмаларидан чиқишга, унинг марказий органларидаги ўз вакилларини чақириб олиш тўғрисида.
В)1991 йил 19-21 август воқеаларига муносиб баҳо бериш тўғрисида
С) Ўзбекистоннинг Марказ билан алоқасини тўхтатиш тўғрисида.
Д)Ўзбекистоннинг МДҲга аъзо бўлиши тўғрисида
9. 1991 йил 31 августда ўтказилган навбатдан ташқари 6-сессиясида қандай тарихий баёнот қабул қилинди?
А)КПСС МҚ билан алоқани узиш тўғрисида
В) 1991 йил 19-21 август воқеаларини муҳокама қилиш тўғрисида
*с) “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Олий кенгаш баёноти” қабул қилинди
Д) Ўзбекистонда Фавқулодда ҳолат эълон қилишни бекор қилиш тўғрисида
10. 1991 йил 31 августда ўтказилган навбатдан ташқари 6-сессиясида яна қандай қарор ҳам қабул қилинди?
А) Сессияда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
В) Сессияда баёнот қабул қилиш тўғрисида
*С)”Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида”
Д) Ҳеч қандай партияларга устунлик бермаслик тўғрисида
11. 1991 йил 31 августда ўтказилган навбатдан ташқари 6-сессиясида қандай қонун қабул қилинган эди?
*А) “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги
В)”Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисидаги Олий кенгаш баённоти”
С) КПСС МҚ си коммунистик партиясини тарқатиб юбориш тўғрисида.
Д) Ҳеч қандай партияларга устунлик бермаслик тўғрисида
12. 1991 йил 31 августда қабул қилинган 17 моддадан иборат қонун қандай номланган эди?
*А) “ЎЗбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”
В) “Давлат тилига қўшимчалар киритиш тўғрисида”
С) “Давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида”
Д) “Президент бошқаруви тўғрисида”
13. 1991 йил 31 августда қабул қилинган қайси қонунда Қорақалпоғистон Республикасининг Ўзбекистон билан биргаликда демократик давлат эканлиги белгилаб берилган эди?
А) “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида” қарор асосида
* В) “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида” қонун асосида
С) “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисида Олий Кенгаш баёноти” да
Д) Юқоридагиларнинг барчаси
14. Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси мустақиллик эълон қилинган пайтда қанча кишини ташкил қилган эди?
А) 22 млн. нафарни
В) 19,0 млн. нафарни
* С) 21,5 млн. нафарни
Д) 23 млн. нафарни
15. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил ноябрда бўлган VIII- сессиясида фандай масала кўриб чиқилди?
* А)Давлат мустақиллиги масаласи бўйича референдум ўтказиш, республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови.
В) Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги масаласи
С)Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови масаласи
Д) Вазирлар Маҳкамасини қайта ташкил этиш масаласи
16. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил ноябрда бўлган VIII-сессиясида қанча туманлар ва шаҳарлар борлиги айтиб ўтилган эди?
А) 161 та қишлоқ туманлари, 145 та шаҳарлар
В) 148 та қишлоқ туманлари. 130 та шаҳарлар
*С) 159 та қишлоқ туманлари, 120 та шаҳарлар
Д) 189 та қишлоқ туманлари, 132 та шаҳарлар
17. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил ноябрда бўлиб ўтган VIII-сессиясида қанча туманлар тасарруфидаги шаҳарчалар, қишлоқ ва овуллар борлиги таъкидлаб ўтилган эди?
А) 110 та шаҳарчалар, 1400 та қишлоқ ва овуллар
*В) 116 та шаҳарчалар, 1455 та қишлоқ ва шаҳарлар
С) фақат 1450 та қишлоқ ва овуллар борлиги айтиб ўтилган эди.
Д) 135 та шаҳарчалар, 1600 та қишлоқ ва овуллар

18. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонун қайси сессияда қабул қилинди?


*А) 1991 йил ноябрдаги бўлиб ўтган Олий Кенгашнинг сессиясида.
В) 1992 йил 31 майдаги Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари 6-сессиясида
С) 1994 йил сентябрдаги Олий Кенгашнинг сессиясида.
Д) 1993 йил октябрдаги Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари сессиясида.
19.1991 йил 29 декабрда бўлиб ўтган Президент сайловида овоз беришга қатнашганларнинг қанча фоизи И.Каримовга овоз беришган эди?
* А) 86 фоизи
В) 84 фоизи
С) 92 фоизи
Д) 78 фоизи
20. ЎЗбекистон Республикаси Президенти И.Каримов навбатдан ташқари қайси сессияда қасамёд қабул қилган эди?
А) 1991 йил ноябрдаги навбатдан ташқари VIII - сессияда
*В) 1992 йил январдаги навбатдан ташқари IX - сессиясида
С) 1993 йил июлдаги X – сессиясида
Д) 1995 йил февралдаги X X - сессиясида
21. ЎЗбекистон Республикаси байроғи Олий Кенгашнинг қайси сессиясида қабул қилинди?
*А) 1991 йил 18 ноябрдаги Олий Кенгашнинг VIII-сессиясида
В) 1992 йил 31 августдаги Олий Кенгашнинг VI-сессиясида
С) 1993 йил январдаги навбатда ташқари IX –сессиясида
Д) 1995 йил мартдаги навбатда ташқари X -сессиясида
22. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қачон қабул қилинди?
А) 1992 йил 10 мартда
*В) 1992 йил 2 июлда
С) 1993 йил 1 ноябрда
Д) 1994 йил 3 майда
23. Давлат гербидаги Хумо қуши қандай рамз ҳисобланади?
А) Халқ бахти ва озодлиги рамзи
В) демократик бошқарув рамзи
*С) бахт-саодат ва эрксеварлик рамзи
Д) Миллий ғурур рамзи
24. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қачон қабул қилинди.?
А) 1992 йил 2 июлда Олий Кенгашнинг Х-сессиясида
*В) 1992 йил 10 декабрда Олий Кенгашнинг XI-сессиясида
С) 1990 йил 20 июнда Олий Кенгашнинг II-сессиясида
Д) 1991 йил ноябрда Олий Кенгашнинг I - сессиясида
25. Янги Конституция тузиш ғояси илгариги қайси сессияда кўриб чиқиш ҳақида хулосага келинган эди?
*А) 1990 йил 20 июнда Олий Кенгашнинг II-сессиясида
В) 1991 йил 6 ноябрда Олий Кенгашнинг VIII –сессияда
С) 1992 йил 30 сентябрда Олий Кенгашнинг VII –сессиясида
В) 1993 йил 7 мартда Олий Кенгашнинг III –сессияда
26. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш бўйича И.Каримов бошчилигида неча кишидан иборат Конституция лойиҳасини тайёрловчи комиссия тузилди?
А) 50 кишидан
*В) 64 кишидан
С)100 кишидан
Д) 85 кишидан
27. И.Каримов бошчилигида тузилган Конституция тузувчи комиссия қанча вақт фаолият кўрсатди?

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish