К И Р И Ш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 26 декабрь ПҚ-2687 қарорида 2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида қарорига мувофиқ. Келгусида иктисодиётдаги таркибий ўзгартиришларни давом эттириш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини модернизациялаш, диверсификациялаш ва жадал ривожлантиришни таъминлаш, пахта толаси ва ипак хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш йўли билан ракобатбардошли, ташки бозорларда талаб килинадиган тайёр,экспортга йўналтирилган махсулотлар ишлаб чиқариш хажмлари ва турларини кенгайтириш мақсад қилиб олинган.
Тўқимачилик саноати ҳалқ хўжалигининг мухим тармокларидан биридир. Тўқимачилик саноати анча мўраккаб ва ҳилма-хил, шунинг учун бир неча тармоклар ва корхоналарга бўлинади. Аммо бу саноатнинг асосий вазифаси газламалар ишлаб чиқариш хисобланади. Тўқимачилик саноатининг асосий тармоғи бўлган тўқув ва йигириш неолит даврида пайдо бўлиб ибтидоий жамоа даврида кенг таркалган. Эрамиздан 5-6 минг йиллар илгари дастлаб Тўқимачилик дастгохи бўлган. Тўқимачилик жараёнларини механизациялашга ўриниш XVII-XVIII асрларга тўғри келади. Ҳозирги замонда келиб Тўқимачилик саноати энг ривожланган тармоклардан бирига айланади[2].
Тўқимачилик саноатининг асосий хом ашёлари табиий ва кимёвий толалар ҳисобланади. Ўрта Осиёда чигит экиб пахтадан мато олиш эрамиздан илгари таркалган булса ҳам ишлаб чиқариш техникаси нихоятда секин ишлаб чиқариш техникаси нихоятда секинлик билан ривожланганлиги маълўм. XIX асрнинг охири, XX асрнинг бошларида Ўрта Осиё ҳалқ хўжалиги сохасида пахта тозалаш саноати юзага келгач у кишлок хўжалиги сохаси билан саноат сохаларини, аввалло Тўқимачилик, ёғ-мой, кимё саноати ва бошкаларни боғловчи асосий буғинига айланди.
Ҳозирги даврда пахтачилик билан 60 дан ортик давлатлар шуғилланмоқда. Улар ичида Ўзбекистон йиғиб-терадиган пахта миқдори бўйича биринчилардандир. Шу билан бирга пахта толасининг кўп миқдори ташқи давлатларга экспорт килинмокда ва пахта толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, ҳамда жахон талабларига жавоб берадиган газламалар ишлаб чиқариш учун республикада кўп ишлар қилинмокда[2].
Ўзбекистонда кимёвий толалар ишлаб чиқариш сохаси асосан йилдан Фарғонада ацетат ипи ишлаб чиқариш заводи ишга тўширилишдан бошлаб ривожлана бошланди. «Навоий азот» ишлаб чиқариш бирлашмаси «Нитрон» заводининг Нитрон толаси ишлаб чиқариш бирлашмаси ишга тўшди. «Фарғона азот» ишлаб чиқариш бирлашмасида пахта чикиндилари целлюлозасидан иккиламчи ва бирламчи ацетилцеллюлоза олиниши йўлга қўйилди. Чирчикда синтетик полимер-поликапролактам олинишининг йўлга қуйлиши ва Фарғона кимёвий толалар заводида Олмония билан ҳамкорликда капрон толасини ишлаб чиқариш Ўзбекистон Тўқимачилик саноати учун мухим вокеа бўлди.
Ҳозирги даврда дўнё микёсида синтетик толалар ишлаб чиқариш жўда ривожланиб кетди ва XX асрнинг охирида келиб Уларнинг миқдори табиий толалар ишлаб чиқариш билан тенглашди. Бу натижалар биринчи ва иккинчи жадвалларга келтирилган [2].
Ундан ип йигирув фабрикаларида ҳар хил йуғонликдаги иплар йигирилиб олинади. Бу иплардан эса пишик, нафис ва чиройли ранг баранг газламалар тўкилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |