Шахсий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Эр ва хотин оилада тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва улар тенг мажбуриятларга эгадирлар.
Никоҳ тузиш вақтида эр ва хотин ўз хоҳиши билан эри ёки хотинининг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлайди ёки уларнинг ҳар бири никоҳгача бўлган ўз фамилиясини сақлаб қолади.
Эр ва хотиндан бирининг ўз фамилиясини ўзгартириши бошқасининг ҳам фамилияси ўзгаришига олиб келмайди.
Болалар тарбияси ва оилавий турмушнинг бошқа масалаларини эр ва хотин биргаликда ҳал қиладилар.
Эр ва хотиннинг ҳар бири машғулот тури, касб ва туриш ҳамда яшаш жойини танлашда эрклидир.
53. Никоҳ шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тартиби? Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 33-моддаси (01.09.1998й.)
Никоҳ шартномаси суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган асослар бўйича тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Никоҳ шартномасининг шартлари ушбу Кодекс 31-моддаси бешинчи қисмининг (Никоҳ шартномаси эр-хотиннинг ҳуқуқ лаёқати ёки муомала лаёқатини, уларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини чеклашни, эр-хотин ўртасидаги шахсий номулкий муносабатларни, эр-хотиннинг болаларга нисбатан бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солишни, меҳнатга лаёқатсиз таъминот олишга муҳтож эр ёки хотиннинг ҳуқуқини чекловчи қоидаларни, эр ва хотиндан бирини ўта ноқулай ҳолатга солиб қўювчи ёхуд оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг нормаларига зид келувчи бошқа шартларни назарда тута олмайди.) талабларига зид келса, суд эр-хотиндан бирининг талабига биноан никоҳ шартномасини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.
54. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш асослари қандай? Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 49-моддаси (01.09.1998й.)
Никоҳ қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилади:
ушбу Кодекснинг 14—16-моддаларида белгиланган шартлар бузилганда;
сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда;
никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса.
55. Боланинг исм, ота исми ва фамилия бериш тартиби? (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2016 йил 14.11 №387 сон Қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари 23-25 бандлари)
23. Боланинг туғилганлигини қайд этишда унга фамилия ота-онасининг келишувига кўра ота ёки онанинг фамилияси, шунингдек миллий анъаналарга мувофиқ ота ёки она томонидан бобонинг исми бўйича берилади. Келишув бўлмаган тақдирда низолар васийлик ва ҳомийлик органи, консуллик округида эса — консул томонидан ҳал этилади.
24. Болага исм ота-онанинг розилигига кўра берилади. Болага қўшалоқ исм беришга йўл қўйилади (Саидаҳмадхўжа, Тўхтамуроджон, Гулираъно, Мирзаолим, Мирзо Улуғбек, Роза-Мария).
Боланинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унга келгусида унинг шаъни ва қадрини камситиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмайди. Бола исмига доир келишув мавжуд бўлмаганда пайдо бўлган келишмовчилик васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.
25. Боланинг ота исми унинг отасининг исмига кўра берилади.
Отаси ҳақида маълумотлар туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви ва гувоҳномада ёзувлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўзгартиришсиз ёзилади.
56. Болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тушунчаси ҳақида нималар биласиз? Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 194-моддаси
-Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар, шу жумладан тарбия ва даволаш муассасаларида, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги болалар оилага тарбияга берилади.
Болаларни оилага тарбияга олишни истаган шахс васийлик ва ҳомийлик органлари билан келишилган ҳолда болаларни олдиндан танлаб олади.
Болаларни оилага тарбияга бериш уларнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ўн ёшга тўлган болаларни уларнинг розилиги билан оилага тарбияга бериш мумкин.
Болаларни оилага тарбияга бериш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
57. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокидаги оилавий муносабатларни тартибга солиш қандай? Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 8-бўлим 234-238 моддалар
Do'stlaringiz bilan baham: |