Ii боб Кимёда даврий қонун ва Д. И. Менделеевнинг элементлар



Download 1,78 Mb.
bet27/46
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#11890
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46
XXVI.2. Углерод
Углерод IV группанинг дастлабки элементи бўлиб, рметаллмаслар қаторига киради. Унинг Ер шаридаги умумий миқдори 0,14% ни ташкил этиб, табиатда эркин ҳолатда ва бирикмалар таркибида учрайди. Асосан икки хил барқарор изотоплар: ;2С (98,892%) ва 13С (1,108%) ҳолида бўлса-да, космик нурлар таъсирида /3 — радиоактив изотопи |4С ҳам мавжуд. У қуйидагича ҳосил бўлади: Бу изотопнинг миқдорига асосланиб, ўсимлик қолдиқларининг ёши аниқланади. Таркибида углерод сақлаган табиий манбалар қаторига оқсиллар, углеводлар, нуклеин кислоталар, табиий газлар, нефть, тошкўмир ва СаСО3 -оҳактош, магнезит — MgCO3, доломит — СаСО3 • MgCO3 лар киради. Эркин ҳолатда углерод уч хил аллотропик шакллар: графит, олмос, карбин кўринишида учрайди.
Графит — углерод атомлари sp2 — гибрид орбиталларининг ўзаро қопланиши туфайли ҳосил бўлган олти аъзоли ҳалқаларнинг бир-бирига туташувидан ҳосил бўлган қаватлардан ташкил топган оддий модда (64, б-расм). Бу қаватлардаги С—атомлари ҳаракатчан 2р—электронлар воситасида ҳам боғланади. Бундай боқ туфайли графит металлик, ялтироқлик, анизотроп электр ўтказувчанлик хоссасига эга. Қаттиқ ҳолда бўлсада, анча мўрт, қўлга тегса ёки қогоз сиртида қора из қолдиради.
Олмос—кристалл панжарасида sp3 -- гибридланиш туфайли углерод атомлари тетраэдрик жойлашган, кубсимон тузилишли оддий модда (64, а-расм). Олмос—қаттиқлиги кўпчилик моддаларникидан юқори бўлган, ўта шаффоф, ёруғлик нурини кучли қайтарувчи қимматбаҳо тош (бриллиант)цнф, унинг зичлиги 3,5 г/см3 га тенг. Оғирлиги "карат"ларда ўлчанади (1 карат = 0,2 г). Табиатда баъзан "қора олмос" намуналари ҳам учрайди. 80 минг атмосфера босимда ва 2500°С да графитдан сунъий олмос олинади. Олмоснинг кристалл панжарасида углерод атомларининг координацион сони 4 га, графитда 3 га ва карбинда 2 га тенг.
Карбин — қора кукун. Унинг тузилишини қуйидагича тасаввур этиш мумкин: —С=С—С = С—С= (полиацетилен) ва =С = С=С=С= (поликумулен). Углерод атомлари электрон орбиталларининг гибридланиши — sp', тошкўмир ва қора қурум углероднинг карбин кўринишини сақлайди. Карбин яримўтказгич, ёруғлик таъсирида унинг ўтказувчанлиги ошади. Агар ёғоч ёниб чўғга айланган ҳолатида сув сепиб ўчирилса, тошкўмир ёки ёғоч қуруқ ҳайдалса қора рангли, енгил, ғовак тузилишли маҳсулот — ёғоч (писта) кўмири ёки активланган кўмирга айланади. Активланган кўмир роваклиги туфайли жуда катта сирт юзасига (1000 м2/г) эга бўлгани учун ўз сиртига газсимон ва суюқ, (ёки суюқликларда эриган) моддаларни сингдириб олиш хоссасига эга. Буни 1785 йилда Т. Е. Ловиц аниқлаган. Бу ҳодиса адсорбция ҳодисаси бўлиб, писта кўмир адсорбент дейилади.
Сиртига моддаларни ютиб олиш хоссасига эга бўлган кўмир активланган кўмир дейилади. Углероднинг бу хоссасидан фойдаланиб турли эритмалардаги қўшимчалар, рангли моддалар ажратиб олинса, ҳаво заҳарли газлардан (противогаз ёрдамида) тозаланади. Тиббиётда организмнинг заҳарланиши активланган кўмир (карболен) доначалари ёрдамида даволанади.
Углероднинг кимёвий хоссалари. Углерод оддий шароитда инерт модда бўлиб, қиздирилганда кимёвий фаоллиги ортади. Чунки ортиқча энергия таъсирида нормал ҳолатдаги углерод атоми: С(норм) + Е(қузр) -» С(кузр) ҳолатга ўтади ва реакция қобилияти ошади. Углерод атомлари реакцияга киришаётган модда хусусиятидан келиб чиқиб, электрон олиши (оксидловчи) ёки бериши (қайтарувчи бўлиши) мумкин. Бу реакциялар учун углерод графит ёки кокс (кўмир) кўринишда ишлатилади.
а. Металларнинг оксидлари билан кўмир қиздирилганда углерод оксидланади ва қайтарувчи хоссасини намоён қилади. Металл соф ҳолда олинади. Бу усул карботермия (углетермия) деб аталади. Бу усул билан Cr, Fe, Si, P — элементларини олиш мумкин. Масалан:б. Юқори температурада углерод металлмаслар билан бирикади. Кислород таъсирида ёнади:
CO2, CC14, CS2 ларда углерод +4 оксидланиш даражасига эга.
Бу реакцияларда углерод қайтарувчилик хоссасини намоён этади.
в. Водород билан реакцияга киришиб, метан ҳосил қилади:
С+2Н2^ СН4 СН4да С~4 ҳолида бўлиб, бу ерда оксидловни хоссасини намоён қилган.
г. Углерод кучли оксидловчилар таъсирида оксидланади:
C+4HNO3(K) н. CO2+4NO2+2H2O С+2Н24(к) CO2+2SO2+2H2O
XXVI. 3. Карбидлар
Углерод кўпчилик металлар билан юқори температурада MexCv таркибли бирикмалар — карбидларни ҳосил қилади. Булардан р — элементларнинг карбидлари Ве2С, А14С3 - - метанидлар; s- ва d-металларнинг карбидлари Ag2C2, CaC2 — ацетиленидлар дейилади.
Метанидлар сув таъсирида гидролизланиб метан (СН4) газини ҳосил қилади:
А14С3+12Н20=4А1(ОН)3+ЗСН4
Ацетиленидлар сув таъсирида гидролизланиб ацетилен газини ҳосил қилади:
СаС2+2Н2О -> Са(ОН)22Н,
Бу билан улар кучсиз кислота хоссаларини намоён қиладилар. Карбидлар тузилиши билан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Метанидларда углерод атомлари ўзаро боғланмаган, яъни уларда углерод атомлари фақат металл атомлари билан боғланади, яъни С — С боглари йўқ (а).
Ацетиленидларда бир вақтда Me—С ва —С = С — боғлари мавжуд (б).
XXI. 6. Лантаноидлар ва уларнинг бирикмалари
ЎУрганиладиган асосий тушунчалар: лантаноидлар, актиноидлар, уран, мишметалл цотишмалар.
Даврий системанинг III В грутшасига тартиб рақамлари 58 дан 71 гача бўлган металлар кириб, улар лантаноидлар (лантансимон, лантанга ўхшаш металлар) дейилади.
Улар иттрий билан биргаликда сийрак металлар ҳам дейилади.
Лантаноидлар электрон тузилиши бўйича бошқа элементлардан ташқаридан ҳисоблаганда (п-2) электрон қаватидаги 4f- орбиталларини электронлар билан тўлиб бориши билан фарқ қиладилар. Уларнинг тўлиб бораётган электрон қаватини 4f "145s25p65d'6s2 ҳолида тасаввур қилиш мумкин. Тартиб рақами Z = 58 бўлган Серий элементининг электрон тузилиши ...4f 5s25p66s2 булса, энг охирги лантаноид Z = 71 Lu — лютецийнинг электрон қобиғи ...4f45s25p6d'6s2 кўринишда тугайди. Шу сабабли бу элементларнинг хоссалари бир-бирига жуда ўхшаш бўлиб, улар битта катакчага жойлаштирилган.

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish