Ii-боб. Ишлаб чиқариш жараёни ва унинг натижалари


-жавдал. Ўзбекистонда асосий турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш индекслари



Download 317 Kb.
bet7/15
Sana25.02.2022
Hajmi317 Kb.
#278223
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
2-боб. Ишлаб чик. жараёни

2-жавдал. Ўзбекистонда асосий турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш индекслари2

Маҳсулот турлари

Ўлчов бирлиги

Натурал кўринишда асосий маҳсулотлар ишлаб чиқариш

Асосий махсулотлар ишлаб чикариш индекси (ўтган йилга нисбатан %да)

2003 йил

2004 йил

2003 йил

2004 йил

Электроэнергия

млн.кВтс

48698

49627

100,2

101,9

Ёқилғи:
















Нефть

минг.т

7134

6580,3

99,1

92,2

Газ

млн.куб.м

57487,1

59864,9

99,7

104,1

Кўмир

минг.т

1904

2700

69,8

141,8

Металлургия:
















Пўлат

минг.т

485,6

602,2

105,1

124,0

Қора металлар прокати

минг.т

446,5

550,7

106,4

123,3

Машинасозлик:
















Тракторлар

дона

2804

2865

90,9

102,2

Пахта териш машиналари

дона

12

15

26,7

125,0

Енгил автомобиллар

дона

40505

70070

116,7

173,0

Рангли телевизорлар

дона

14770

53345

13,8 марта

3,6 марта

Холодильник ва музлатгичлар

дона

2513

3099

23,7 марта

123,3

Кир ювиш машиналари

дона

1195

973

7 марта

81,4

Енгил саноат:
















Пахта толаси

т

945893

976656

94,0

103,3

Пахта калава ип

т

574,0

676,7

66,3

117,9

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси.

Аммо шуни таъкидлаш лозимки, ишлаб чиқариш жараёни жамият тараққиётининг ҳамма босқичлари учун хос бўлган умумий ҳодиса бўлса-да, кишилар, соҳалар, корхоналар ўртасида маълум шаклдаги ўзаро муносабатсиз амалга ошиши мумкин эмас. Шунинг учун ишлаб чиқариш жараёни ҳамиша маълум бир ижтимоий шаклда, яъни шу даврда амал қилаётган ишлаб чиқариш муносабатларига мос ҳолда амалга ошади.


Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш, бир томондан истеъмол қийматни (нафлиликни) яратишдир, иккинчи томондан, моддий воситалар ва меҳнатнинг сарфланиши, янги қийматнинг яратилиши, бошқача қилиб айтганда, қийматнинг ўсиш жараёнидир.
Ҳар қандай маҳсулот, шу жумладан бозор шароитидаги ёки унга ўтиш давридаги меҳнат маҳсули ҳам икки хил хусусиятга эга: истеъмол қийматига, яъни маълум бир нафлиликка ва қийматга эга бўлиб, жонли ва буюмлашган меҳнат сарфининг маълум миқдорини ўзида мужассамлаштиради. Бу товарнинг ўзаро боғлиқ ва ҳамиша бир-бирини тақозо қиладиган икки томонидир (бу ҳақда кейинги мавзуда батафсилроқ тўхталамиз). Шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш жараёнига ҳамиша унинг пировард мақсади билан биргаликда қаралади. Ишлаб чиқаришнинг мақсади чекланган ресурслардан унумли фойдаланиб, кишилар эҳтиёжини қондириш экан, унинг самараси товар ва хизматларнинг натурал ва қиймат жиҳатдан ўсишида кўринади. Шу нуқтаи назардан олганда ишлаб чиқариш жараёни ҳамиша нафлиликни, яъни истеъмол қийматни яратиш, кўпайтириш ва қийматларнинг ўсиш жараёни ҳисобланади, унинг асосий мақсади эса, истеъмол қийматни, яъни нафли товарни яратишдан иборат бўлади.
Ишлаб чиқаришнинг чекланган ресурслардан фойдаланган ҳолда кишилар эҳтиёжини қондиришга қаратилиши ва шунга зарур бўлган сифат ва миқдорда истеъмол қиймати яратишни бош мақсад қилиб қўйиши унинг ижтимоий йўналишини ифода этади. Лекин бу умумий ижтимоий йўналиш аниқ кишиларнинг, тадбиркорларнинг манфаати билан боғлангандагина амалга ошади. Бозор иқтисодиёти шароитида ёки унга ўтиш даврида ҳар бир мулк эгаси ёки тадбиркор маълум миқдорда фойда олишни, сарфланган воситаларига, пул маблағларига нисбатан кўпроқ қийматга эга бўлишни мақсад қилиб қўяди. Шунинг учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёни бир томондан, истеъмол қийматларини яратиш жараёни бўлса, иккинчи томондан, қийматнинг ўсиш жараёни бўлиб ҳисобланади. Масалан, тадбиркор ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ҳар бир тоннаси 1000 сўмдан 100 тонна, ҳаммаси бўлиб 100 минг сўмлик пахта толаси сотиб олди дейлик. У шу пахта толасидан ип йигиради, қўлланилган асосий воситалар амортизацияси, энергия ва бошқа харажатлар 20 минг сўмни, иш ҳақи 30 мингни ташкил этса, 30 минг сўмлик фойда оладиган бўлса ҳаммаси бўлиб яратилган маҳсулотнинг қиймати 180 минг сўмни, қўшилган қиймат 80 минг сўмни ташкил этган бўлади.
Агар биз 80 минг сўмлик қўшилган қийматдан 20 минг сўмини амортизация, энергия ва бошқалардан иборат моддий харажатлар, яъни олдиндан яратилган қийматлар деб қарасак 60 минг сўмлик қиймат, яъни 30 минг сўмлик иш ҳақи ва 30 минг сўмлик фойда шу ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил қилинган янги қиймат ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонини қуйидагича ифода этишимиз мумкин (3-чизма).
Ишлаб чиқариш жараёнини икки томонлама таҳлил қилиб ўрганилганда уни тўғри тушуниш имконини беради ва турли хил чалкашликлар, мунозарали тортишувларга чек қўяди. Бу ерда шуни ҳисобга олиш лозимки, олдинги ишлаб чиқариш жараёнининг маҳсули бўлиб, шу ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этаётган ишлаб чиқариш воситалари қиймати кўпаймаган ҳолда ўзи қанча қанча қийматга эга бўлса шу миқдорда аниқ меҳнат билан ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар қийматига ўтказилади.

Ишчи кучи ва ишлаб чиқариш воситалари (натурал шакллари)



Истеъмол қиймати, яъни нафлилиги

Меҳнат жараёни ёки нафлиликнинг яратилиши ва кўпайиши жараёни







Ишлаб чиқаришнинг омиллари

Натижа: товар ва хизматлар

Ишлаб чиқариш жараёни







Қийматнинг ўсиш жараёни

Капитал: ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи қиймати

Сарфланган ва қўшилган қиймат









Download 317 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish