14. Меъёрий ҳужжатлар асосида ёнғин ўчиришга керак бўладиган ҳисобий сув сарфини аниқлаш. Ёнғин ўчириш давомийлиги
/2; 4; 5/
ҚМҚ 2.04.02-97 нинг 2.12- ва 2.23-бандлари талаблари. Ёнғин ўчириш давомийлиги.
Бирлашган сув таъминоти тармоғида ёнғинни ўчиришга кетадиган умумий ҳисобий сув сарфи – гидрантлар орқали ёнғинни ташқаридан ўчиришга керак бўладиган сув сарфи Qташқи , ёнғин ўчириш жўмраклари орқали ички томондан ўчиришга керак бўладиган Qички ҳамда стационар спринклер ёки дренчер автоматик ёнғин ўчириш ускуналари орқали сарфланаётган Qуск. сув сарфлари йиғиндисидан иборат бўлади, яъни
Qхис = Qташқи + Qички + Qуск
Ёнғинни ўчириш учун ҳисобий сув сарфи бошқа мақсадлардаги энг кўп сув истеъмоли пайтида таъминланиши лозим. Бунда саноат корхоналаридаги ҳудудларга сув сепишда полларни ювиш, душ қабул қилиш, технологик ускуналарни ювиш учун керак бўладиган сув сарфлари инобатга олинмайди.
Аҳоли масканларида ёнғинни ўчириш учун керак бўладиган сув сарфи аҳоли масканида истиқомат қилаётган аҳоли сони ва бинолар қаватлилигига боғлиқ ҳолда ҚМҚ 2.04.02- 97 нинг 6-жадвалидан олинади.
Зонали сув таъминотида ташқи ёнғинни ўчириш учун ҳисобий сарфи ҳар бир зона учун ундаги аҳоли сонига қараб алоҳида аниқланади. Бир вақтда бўлиши мумкин бўлган ҳисобий ёнғинлар сони эса 6 - жадвалдан аҳолининг умумий сонига қараб аниқланади.
Ёнғинга қарши деворлар билан бўлинган биноларда ёнғин ўчириш учун талаб қилинадиган ҳисобий сув сарфи бинонинг қайси бўлаги учун кўп талаб қилинса, шу қабул қилинади.
Саноат корхоналари ёки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш мажмуаларида гидрантлар орқали ташқи ёнғинни бартараф этиш учун талаб қилинган ҳисобий сув ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги тоифасига, бинонинг ўтга чидамлилик даражасига, ҳажмига ва конструктив ўзига хослигига қараб ҚМҚ 2.04.02 – 97 дан аниқланади.
Фонусли ишлаб чиқариш бинолари учун, шунингдек фонуссиз эни 60 метргача бўлган бинолар учун ташқи ёнғинни ўчириш учун талаб қилинадиган сув сарфи ҚМҚ 2.04.02 – 97 нинг 8–жадвалидан олинади. Фонуссиз эни 60 метрдан катта бўлган ишлаб чиқариш бинолар учун ҳисобий сув сарфи бироз кўпроқ бўлиб, ҚМҚ 2.04.02 – 97 нинг 9-жадвалидан олинади. Бу ҳолда катта ҳажмдаги бинонинг тутун қоплана бориши ва ҳароратнинг ортиши билан боғлиқ бўлган ёнғин ўчиришнинг қийинчиликларини инобатга олиш лозим.
Саноат корхонаси сув ўтказгич тармоқлари шаҳар сув таъминоти тармоқлари билан бирлашган бўлса, ёнғинни ўчириш учун ҳисобий сув сарфи саноат корхонаси эгаллаган ҳудуд юзасига ва аҳоли сонига қараб ҚМҚ 2.04.02 – 97 нинг 2.23-бандига асосан олинади.
ҚМҚ 2.04.02–97 нинг 2.24-бандига асосан аҳоли масканларида ва саноат корхоналарида ёнғинни ўчириш давомийлиги 3 соат қабул қилинади, ўтга чидамлилик даражаси I ва II, ишлаб чиқаришнинг ёнғинга хавфлилик тоифаси Г, Д бўлган биноларда 2 соат олинади.
Ташқи сув узатиш тармоқларида гидрантларнинг жойлашишига ва жиҳозланишига ҚМҚ томонидан қўйиладиган талаблар
/2; 4; 5/
Ёнғин ўчириш гидрантлари, жойлашиши ва жиҳозланиши. Уларга ҚМҚ нинг талаблари (8.16-банди).
Сув узатиш тармоқларини қуриш ва қувурларни тортишда ҚМҚ томонидан қатор талаблар қўйилади:
- тармоқ ҳалқасимон бўлиш лозим. Боши берк тармоқ қуйидаги ҳоллардагина рухсат этилади:
а) ишлаб чиқариш мақсадида сув узатишда – фалокатни бартараф этиш вақтида сув таъминотида узилишга рухсат этилганда;
б) хўжалик-ичимлик мақсадида сув узатишда - қувур диаметри 100 мм дан ортиқ бўлмаганида;
в) ёнғинни ўчиришга сув узатилишда қувур чизиғи узунлиги 200 м дан кўп бўлмаганда. Аҳолиси 3000 киши ва ташқи ёнғинни ўчиришдаги сув сарфи 10 л/с гача бўлган аҳоли пунктларида узунлиги 200 м дан ортиқ боши берк тармоқ охирида албатта ёнғинга қарши резервуарлар ёки сув ҳавзаси, сув минораси кўзда тутилиши ва давлат ёнғин назорати идоралари билан келишилган бўлиши лозим.
Сув узатиш тармоғини таъмирлаш бўлакларга ажратишда шуни назарда тутиш лозимки, бирор бир бўлак ўчирилганда сувсиз қоладиган гидрантлар сони 5та дан ортиқ бўлмаслиги ва сув узатишни узилишига рухсат бўлмаган истеъмолчилар сувсиз қолмаслиги лозим.
ҚМҚ 2.04.02-97 нинг 8.16 бандига асосан ёнғин ўчириш гидрантларини автомобиль йўллари бўйлаб, қатнов қисмидан 2,5м дан ортиқ бўлмаган узоқликда, аммо бино деворларига 5м дан яқин бўлмаган масофада жойлаштириш жоиз; қатнов қисмида жойлаштиришга ҳам рухсат этилади.
Гидрантлар орасидаги масофа ёнғин ўчиришга кетаётган умумий сув сарфи ва ўрнатиладиган гидрант қаршилигини инобатга олган ҳолда гидравлик ҳисоб асосида аниқланади аммо 150 м дан ошмаслиги керак (ҚМҚ 2.04.02-97 6.16 - банди).
Тармоқдаги қувур диаметри техник-иқтисодий ҳисоб асосида олинади. Аҳоли пункти ва саноат корхоналари бирлашган сув таъминоти тармоғидаги қувурларнинг минимал диаметри – 100 мм дан кам бўлмаслиги, қишлоқ аҳоли пунктларида эса 75 мм дан кам бўлмаслиги лозим.
Қуйидаги жадвалда қувурлардаги фалокатни бартараф этиш вақтининг рухсат этилган қийматлари келтирилган.
Қувур диаметри,
мм.
|
Қувурларнинг жойлашиш чуқурлигига қараб, ундаги фалокатни бартараф этиш вақти, соат
|
2 м.
|
2 м.
|
< 400
|
8
|
12
|
400 d 1000
|
12
|
18
|
1000
|
18
|
24
|
Қувур диаметри, материали, йўлнинг, транспорт воситаларининг бор йўқлигига қараб юқорида кўрсатилган вақт ўзгартирилиши мумкин, аммо 6 соатдан кам қабул қилинмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |