Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги



Download 2,93 Mb.
bet19/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Алангатўсқичларни назорат қилиш. Алангатўсқичларнинг коррозия маҳсулотларидан, қаттиқ ва мўмсимон қолдиқлардан кир бўлиши, шунингдек йилнинг совуқ вақтларида музлаб қолиш ҳоллари аралашманинг ўтиши учун қаршиликни оширади, сиғим ва аппаратларни тўлдириш вақтида босимнинг ошиши ёки суюқликни бўшатишда вакуум ҳосил бўлиши аварияга олиб келади. Бундай аварияларни олдини олишга алангатўсқичларни тармоқларда тўғри жойлаштириш ва уларни вақтида кузатиб бориш билан эришилади.
Тармоққа алангатўсқичларни шундай жойлаштириш лозимки, уларни кўриш ва текшириш учун қулай имконият яратилиши керак. Агар тармоқ хонадан ташқарига йўналган бўлса, иложи борича алангатўсқични аралашмани чиқариб юбориш жойида, хона ичида жойлаштириш керак. Бу ҳолда уни текшириб туриш осон бўлади ва насадкасининг музлаб қолиш эҳтимоли камаяди.
Хона ичида жойлаштирилган алангатўсқичларни текшириш ва тозалаш камида уч ойда 1 марта, хона ташқарисида жойлашган бўлса ҳаво ҳарорати 00С дан паст бўлган ҳолларда камида 1 ойга 2 марта ва ҳаво ҳарорати 00С дан юқори бўлганда эса 1 ойда 1 марта амалга оширилиши керак.



  1. Ишлаб чиқариш коммуникацияларидаги ёнғинни ушлаб қолувчи мосламалар. Гидравлик қулфлар. Тузилиши ва ишлаш принципи

/2; 8; 10; 11; 24; 25/
Ишлаб чиқаришдаги ёнғинни ушлаб қолувчи ускуналарнинг турлари, уларнинг ишлаш принципи. Суюқликли алангатўсқичлар ҳақида тушунча, тузилиши, суюқликли алангатўсқичларни текшириш муддатлари ва уларга бўлган талаблар.
Суюқликли алангатўсқич (гидроқулф кўринишида) деб шундай ҳимоя ускунасига айтиладики, унда аланганинг ўчиши газ ҳолатидаги аралашмани суюқлик қатлами орқали барботаж жараёнидан ўтказишда юзага келади.
Алангатўсқич вазифасини бажарувчи гидравлик қулф, ундан ўтаётган буғ ва газларнинг суюқликни минимал олиб кетган ҳолда алангани ишончли ўчириш ва портлаш тўлқинини тарқалишини чегаралаши лозим.
Гидроқулфдаги алангани ишончли ўчирилиши ёнаётган аралашма ўтаётган суюқлик қатламининг аниқланган баландлиги ва газ оқимини майда оқимларга ва алоҳида пуфакчаларга бўлиш билан таъминланади. Бунда реакция маҳсулотларининг суюқлик билан интенсив совутилиши учун шароитлар туғилади, бунинг оқибатида ёниши тўхтайди.
Гидравлик қулфларнинг рационал кўринишлари ва уларнинг асосий ўлчамлари тажриба усулида аниқланади.
Гидроқулф корпусига суюқлик шундай қуйиладики (кўп ҳолларда сув) бунда, қувурлардан бирининг учи унинг ичида бўлиши керак. Газ ва буғлар қувур бўйича юриб, сув қатламидан эркин катта қаршиликка учрамасдан ўтади. Ёнаётган аралашма ҳам суюқлик қатламидан ўтади: бунда у интенсив равишда совийди, аланга ўчади. Газ оқимлари қанчалик ингичка бўлса, улар шунчалик суюқлик билан яхши аралашади ва шунчалик интенсив равишда совийди. Шунинг учун газ қувури оқимни майдалаш ва бўлакларга бўлиб ташлаш учун кесик ёки диск кўринишидаги ускуналарга эга. Агар аланга газ оқимига қарши тарқалаётган бўлса ҳам, у барибир суюқлик қатламидан ўтиб кета олмайди.
Гидравлик қулфлар орқали газ оқимининг доимий равишда ўтиб туриши, буғланиш ва майда бўлакчаларнинг суюқликни механик олиб кетиш натижасида суюқликнинг йўқотилиши юзага келади. Шуни инобатга олган ҳолда гидроқулфдаги суюқлик сатҳини доимий (бир хил) ушлаб туриш учун чоралар кўрилади.
Гидравлик затворлар ёрдамида газли ва суюқликли тармоқлар, ишлаб чиқариш канализацияси тармоқлари, ариқлар, темирйўл ва автомобил ЕАС ва ЁСларни қуйиш-тўкиш эстакадаларидаги қуйиш тармоқлари, фавқулодда суюқликларни тўкиб олиш қувурлари, резервуар ўлчагичларнинг қайта-қуйиш тармоқлари, резервуарларнинг тўлдирувчи ва чиқариб берувчи тармоқлари, газли, ацетиленли тармоқлар ва х.к. лар ҳимояланади.
Суюқликнинг қоплаб турувчи қатлами баландлиги аппаратнинг (сиғимнинг) якуний тўкилишидаги ички босими катталигига нисбатан олинади. Агар аппаратдаги босим атмосфера босимига тенг бўлса, у ҳолда қоплаб турувчи қатлам баландлиги 0,1…0,5 м бўлади.
Маҳсулотўтказгичларни ўтказиш учун мўлжалланган ташқи траншея ва ариқларда ёнувчи суюқликлар тўкилганда ёнғиннинг тарқалишини олдини олиш мақсадида узунлиги 4 метрдан кам бўлмаган гидравлик қулфли тупроқли тўсиқлар ҳар 80 метрда ўрнатилади, тупроқли тўсиқлардан гидравлик қулфлар орқали ишлаб чиқариш канализацияларига чиқиб кетиш қувурлари ўрнатилади.




  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish