Bog'liq экология хукукининг тушунчаси, предмети, тамойиллари ва тизими.
3 § Экология ҳуқуқининг асосий йуналишлари ва предмети. Табиат ва жамият ўртасидаги узаро таъсирлар натижасида турли ижтимоий муносабатлар пайдо бўлади. Ушбу соҳада ижтимоий муносабатларни биз ижтимоий-экологик муносабатлар деб атаймиз.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки ижтимоий-экологик муносабатлар шакли, мазмуни жихатдан турли-туман бўлиб, ушбу муносабатларни тартибга солишда ҳам кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилишини тақозо этади.
Ижтимоий-экологик муносабатларни йуналишларини илмий жиҳатдан асосланган ҳолда оқилона аниқлаш ўз навбатида, ушбу муносабаталрни тартибга солиш ҳуқуқий механизмни ихчамлаштиради ва амалга оширишга ёрдам беради.
Бугунги кунда табиат-жамият тизимидаги ижтимоий муносабатлар учта қуйидаги асосий йуналишларда пайдо бўлади:
1. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлик экологик ҳуқуқий муносабатлар;
2. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш билан боғлик экологик-ҳуқуқий муносабатлар;
3. Аҳолини экологик ҳавфсизлигини таъминлашга қаратилган экологик ҳуқуқий муносабатлар.
Ушбу экологик-ҳуқуқий муносабатлар йўналишлари ўз мазмун-мохиятига кўра бир-бири билан чамбарчас боғлик бўлиб, жамиятнинг табиат билан ўзаро таъсирлар тизимида тутган ўрни муаммоларни хал қилишда қўлланиладиган чора-тадбирлари, услублари ва ўзига хос хусусиятлари бир-биридан фарқ қилади.
Атроф табий муҳитни муҳофаза қилиш - жамиятда ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, хайвонот ва ўсимлик дунёси ҳамда атмосфера хавосини мухофаза килиш, табий хосилалар ва экологик комплесларни сақлаш, қайта тиклаш, атроф мухитнинг биологик хилма-хиллигини таъминлаш билан боғлик қоида-талаб, чора-тадбирларнинг йиғиндиси хисобланади. Айникса, ХХ асрда табиий муҳитни муҳофаза қилиш йўналишига катта эътибор берилииб, ҳар бир давлат турли дастур, режалар ва қонунчилик ҳужжатлари қабул қилингандир.
Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлик чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари, қоида-талаблари муҳофаза аҳамиятидаги ижтимоий-экологик муносабатларини тартибга солади.
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш деганда, жамият аъзоларининг ўз эхтиёжларини қондириш мақсадида табиатнинг фойдали қисмларини ўзлаштиришиши тушунилади.
Табий ресурслардан окилона фойдаланиш -жамиятнинг турли эхтиёжларини қондириш мақсадида ер, ер ости бойликлари, сув ресурслари, атмосфера хавоси, ўсимлик ва хайвонот дунёсида фойдаланишга қаратилган илмий жихатдан давлат дастур ва режалари, қонунчилик ҳужжатлари қоида-талаблари йиғиндисидан иборатдир.
Табий ресурслардан фойдаланиш билан боғлик умуммажбурий қонунчилик ҳужжатлари қоида-талаблари фойдаланиш аҳамиятидаги, ижтимоий - экологик муносабатларни тартибга солади.
Экологик муносабатлар тизимида табиий ресурслар, яъни ер, ер соти бойликлар, сув, ўсимлик ва хайвонот дунёсидан фойдаланиш кенг ва мухим ўринни эгаллайди. Чунки, жуда қадимдан инсон табиатдан фойдаланиб келмоқда ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг миқдори, муддати ва тартиби ҳар бир давлатда ривожланиб, катта эътибор бўлиб келмокда. Чунки, табиий ресурслардан фйдаланиш асосида табиатдаги турли экологик муаммолар пайдо бўлиши экологик инқирозининг кескинлашишига олиб келиши мумкин.
Шунинг учун ҳам республикамиз мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб, табиий ресурслардан фақат илмий жихатдан асосланган, яъни оқилона фойдаланиш чора-тадбирлар тизими орқали амалга оширишга харакат қиляпти.
Аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш-антропоген таъсирлар натижсида пайдо бўладиган экологик вазияти ва офати минтақаларида барқарор табиий мухитни сақлаш, аҳолининг хаёти ва соғлигига таъсир кўрсатиувчи экологик хавфли ва зарарли таъсирларни олдини олиш билан боғлик кенг камровли чора-тадбирлар тизимидан иборат.
Экологик хавфсизлик билан боғлик муаммолар ва уларни бартараф этиш билан боғлик чора-тадбирлари 1980-85 йилларда намоён бўлиб, амалга ошириб келинмокда.
Экологик хавфсизлик ўн йиллар давомида республикамиз худудида табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик ва табиатни мухофаза қилиш қоида-талабларига амал килмаслик шароитида халқ хўжалиги сохаларида олиб борилган ишлаб чиқариш жараёни натижасида юзага келди. Демак, ер, ер ости бойликлари, сув, урмон, хайвонот, ўсимлик дунёси ва атмосфера хавосини муҳофаза килиш ва фойдаланиш каби давлат экологик сиёсатининг икки мухим йўналишларидаги қоида-талабларини таъминламаслик ўз навбатида табиат-жамият тизимида янги йўналиши хисобланган аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлик ҳуқуқий муносабатларни пайдо бўлишга сабаб бўлади.
Экологик хавфсизлик - табиат-жамият тизимининг баркарор холати бўлиб, бунда атроф табиий мухит, табиий ресурслар холати, жамият хаёти ва инсон соғлигига хавфли таъсиларни олдини олишни кўзда тутади.
Экологик хавфсизликни таъминлаш билан боғлик ҳуқуқий муносабатлар тизими -атроф табиий барқарорлиги, аҳолининг соғлигига хавфли таъсир этувчи омилларни камайтириш, олдини олиш, чеклаш ва бартараф этишга қаратилган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий сохадаги қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади;
-экологик хавфли худуд, экология офати минтақаларини аниқлаш;
-эклогия экспертизасини жорий этиш;
-экологик хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш объектларини паспортлаштириш;
-хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш турлари фаолиятига рухсатномалар бериш;
-табиий офат, сел, тошқин ва техноген аварияларни аниқлаш, олдини олиш;
-ахолининг экологик-хукукий маданиятини ошириш;
- ахолининг санитария-гигиена шароитларини яхшилаш ва бошқалар.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юқорида тавсифланган экологик ҳуқуқий муносабатлар давлат экологик сиёсатининг асосий йўналишларни ташкил этади.
Экология хукуки бир-бири билан чамбарчас боглик булган экологик хукукий муносабатларнинг бирлиги ва яхлитлиги асосида намоён булади.
Маълумки, хар бир фан шу жумладан хукук сохаси узига тегишли ижтимоий муносабатлар тизимини урганиш ва тартибга солиш назарий-амалий коида-талаблар тизимига эга булиб, ушбу фаннинг предметини ташкил этади.
Экология ҳуқуқи ҳуқуқ тизимининг алохида сохаси сифатида ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар йўналишларини ўрганиш ва тартибга солишни қамраб олувчи ўз предметига эгадир.
Экология ҳуқуқининг предмети - атроф табиий мухитни мухофаза килиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ахолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш жараёнида пайдо буладиган ижтимоий мунеосбатларни хукукий томондан тартибга солишдан иборатдир.