Ii б ў л и м Бозор иқтисодиёти назарияси


-чизма. Замонавий бозор хўжалиги моделлари



Download 0,68 Mb.
bet4/12
Sana25.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#278332
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
5-боб. Бозор иктисодиёти (2)

2-чизма. Замонавий бозор хўжалиги моделлари.

Бозор иқтисодиётни бундай босқичларга ажратилиши, фикримизча, қуйидаги мулоҳазаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади:


Биринчидан, бозор иқтисодиёти муносабатларининг шаклланиши турли мамлакатларда турли тарихий давр ва шароитларда турлича кечган. Натижада, алоҳида босқич сифатидаги дастлабки, «куртак» бозор иқтисодиётнинг умумий иқтисодий манзараси унинг амал қилишининг назарий қоида ва хусусиятларини аниқ тарзда ажратиш ва ифодалаш мушкул. Шунга кўра, мазкур босқич ўзининг моҳиятини классик бозор иқтисодиёти босқичида тўлиқ ифодалайди, деган хулоса ўринлидир.Иккинчидан, деформациялашган бозор иқтисодиёти босқичининг ажратиб кўрсатилиши мантиққа зид ҳисобланади. Чунки, муаллифнинг ўзи томонидан келтирилган ёрқин мисол – маъмурий-буйруқбозликка асосланган тоталитар, марказий режалаштирадиган тизим – ўз номига кўра ҳеч қандай бозор иқтисодиёти эмас, балки маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдир.
Бозор иқтисодиётида юқорида тилга олинган белги ва тартиблар билан бирга, барча ҳозирги замон иқтисодий тизимларига хос бўлган бир қатор шарт-шароитлар бўлиши тақозо қилинади. Булар қуйидагилар: илғор технология ва янги техник воситалардан кенг миқёсда фойдаланиш; ишлаб чиқаришнинг ихтисослашиши.


2-§. Бозор иқтисодиётида доимий ва асосий муаммоларнинг

ҳал қилиниши.


Бозор иқтисодиётига йўл тутган ҳар қандай мамлакат бу иқтисодиётнинг қандай амал қилишини тушуниб олиш ва олдига қўйган вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш учун иқтисодиётнинг умумий муаммолари бўлган бир қатор саволларга жавоб топиши зарур.


Нима ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш зарур?
Қандай техника ва технология билан ишлаб чиқариш зарур?
Ким учун ишлаб чиқариш зарур? - каби ҳар доим бўладиган умумий муаммолар шулар жумласидандир.
Агар бу саволларни умумий равишда қўйиб, унга тараққиётнинг ҳамма босқичларига ҳос бўлган умумий жавобни берадиган бўлсак уларни лўнда қилиб қуйидагича тушунтириш мумкин:
- аҳоли эҳтиёжи учун зарур турда ва миқдорда товар ва хизмат ишлаб чиқариш;
- мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиб, янги техника ва технология асосида ишлаб чиқариш;
- аҳоли истеъмоли учун зарур неъматларни ишлаб чиқариш деб жавоб бериш мумкин.
Лекин бозор иқтисодиёти даврида бу саволларга ўзгача жавоб берилади. Бу жавоблар бозор иқтисодиётининг ўзига хос тарихий хусусиятидан, унинг талаблари ва қонун-қоидаларидан келиб чиқади.
Нима ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш зарурлиги бозор иқтисодиёти шароитида энг аввало иқтисодий ресурслар билан таъминланиш даражасига, талаб ва таклиф нисбатига боғлиқ. Бунда мавжуд бўлган ресурслар қандай ҳажмда банд қилиниши ёки қайси қисми ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиши ҳам ҳисобга олиниши лозим.
Нима ишлаб чиқариш зарур, деган саволга жавоб беришда корхона зарар кўрмаслик ва фойда олиш учун интилиш қоидасига амал қилишни ҳисобга олиб хулоса чиқаришимиз зарур. Шу билан бирга товар ва хизматларнинг қандай тўплами жамиятнинг талабларини тўла қондирилиши эътиборга олиниши керак. Бозор иқтисодиёти шароитида фақат талаби мавжуд бўлган, бинобарин фойда келтириши мумкин бўлган товарлар ишлаб чиқарилади ва хизматлар кўрсатилади, зарар келтирадиган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилмайди. Бунда фойда олиш ёки олмасликни корхона ўз товарини сотишдан оладиган умумий пул даромади ва унинг ишлаб чиқаришга қилинган умумий харажати ўртасидаги нисбат аниқлайди.
Умумий даромад товар нархини сотилган товар миқдорига кўпайтириш орқали ҳисобланади. Умумий харажатлар ҳар бир ресурс нархини уни ишлаб чиқаришда сарфланган ресурс миқдорига кўпайтириш ва кейин ҳар бир ресурс сарфларини қўшиши орқали ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш учун ресурсларнинг зарур миқдорини сотиб олиш ва ўз ихтиёрида сақлаш учун қилинадиган ҳаражатлар иқтисодий ҳаражатлар дейилади. Бу ресурсларнинг ҳар бирига ҳаражатлар, яъни ресурсларнинг нархи ресурслар бозорида талаб ва таклифнинг нисбати билан аниқланади. Бу ерда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик лаёқати ҳам ер, ишчи кучи ва капитал каби ўз нархига эга. Шу сабабли ишлаб чиқариш ҳаражатларига нафақат иш ҳақи, мукофот, капитал учун фоиз ва ер учун рента тўловлари, балки тадбиркорларга қандайдир товарни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бу ишлаб чиқариш жараёнида барча бошқа ресурсларни бирлаштириш вазифасини бажаргани учун оладиган фойда ҳам киритилиши керак. Тадбиркор ушбу вазифаларни бажаргани учун оладиган фойда меъёрий фойда дейилади. Демак, маҳсулот шундай ҳолатда ишлаб чиқариладики, қачонки уни сотишдан келадиган умумий даромад етарли даражада юқори бўлиб иш ҳақи, фоиз, солиқ, рента тўлаш ва меъёрий фойда олиш учун етарли бўлсин. Агар маҳсулот сотишдан олинадиган умумий даромад, меъёрий фойдани ҳам ўз ичига оладиган барча ишлаб чиқариш ҳаражатларидан ортиқ бўлса, бу ортиқча сумма барча таҳликаларни ўз зиммасига олиб ва корхонада ишлаб чиқаришнинг бош ташкилотчиси вазифасини бажарувчи шахс ролида чиқувчи тадбиркор қўлида тўпланиб боради. Кўрсатиб ўтилган умумий даромаднинг барча ишлаб чиқариш ҳаражатларидан ортиқча суммаси, соф ёки иқтисодий фойда дейилади. У иқтисодий ҳаражатлар таркибига кирмайди, чунки корхона уни тадбиркорлик қобилиятини сотиб олиш учун сарфламайди.
Иқтисодий (соф) фойда олувчи тармоқнинг кенгайиб борувчи тармоққа айланиб бориш тамойили мавжуд бўлади, чунки ортиқча устама фойда кам фойдали тармоқлардан янги корхоналарни жалб қилади. Аммо тармоқда янги ишлаб чиқарувчиларнинг пайдо бўлиши ўз-ўзини чекловчи жараён ҳисобланади. Чунки тармоққа янги корхоналарнинг кириб келиши билан унинг маҳсулоти таклифи бозор талабига нисбатан ўсади. Бу аста-секин мазкур маҳсулотнинг бозор нархсини пасайтиради. Вақт ўтиши билан нарх ўз даражасига етмайди ва иқтисодий фойда йўқолади. Бошқача айтганда, рақобат бу фойдани йўққа чиқаради. Иқтисодий фойда нолга тенг бўлганда, бозор талаби ва таклифининг бундай нисбати, бу тармоқ маҳсулотининг умумий миқдорини аниқлайди. Шу вазиятда тармоқ ўзининг «ишлаб чиқариш мувозанатли ҳажмига» етади. Бозор талаби ёки таклифида янги ўзгаришлар рўй бермагунча бу мувозанат бузилмайди. Ўз-ўзидан аниқки, тармоқ зарар кўрганда корхона бундай тармоқда қатнашишга қизиқмайди. Аксинча, вақти келиб тармоқдаги мавжуд бўлган корхона ўзининг фаолиятини тўхтатган ёки анча юқори фойда келтирувчи бошқа тармоққа ўтган бўлур эди. Аммо бундай ҳолда зарар кўрган тармоқ маҳсулотининг бозор таклифи бозор талабига нисбатан қисқаради ва шу билан маҳсулотнинг нархи зарар йўқолгунча яна оша бошлайди. Натижада тармоқ ўзининг ишлаб чиқариш ҳажмини қайта тиклайди ва барқарорлаштиради.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури ва миқдорини аниқлашда истеъмолчи талабининг алоҳида муҳим ролини таъкидлаш лозим. Истеъмолчилар пул даромадларини сарфлаш орқали товарлар бозорига талаб билдиради. Агар бундай талаб билдириш етарли даражада кўп миқдорда тўпланса, корхона шу маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайёр бўлади. Истеъмолчи талабининг кўпайиши, бу маҳсулотни ишлаб чиқарувчи тармоқ учун иқтисодий фойда келтиради. Истеъмолчи талабининг қисқариши корхонанинг зарар кўришига ва вақти келиб қийин аҳволга тушиб қолган тармоқнинг қисқаришига олиб келади. Қисқаси истеъмолчининг талаби корхонанинг қайси маҳсулоти фойда келтирувчи ишлаб чиқариш бўлиб қолиш масаласини ҳал қилишида муҳим рол ўйнайди.
Бир маҳсулотнинг фойда ва бошқасининг зарар келтиришини тақозо қилувчи талабни истеъмолчи ҳал қилади, бу корхонанинг нима ишлаб чиқариш масаласини эркин танлашини чеклайди.
Корхона ишлаб чиқариш учун маҳсулот танлашда истеъмолчи талабини ҳисобга олиши зарур. Бу айтилганлар кўп даражада ресурсларни етказиб берувчиларга ҳам тааллуқли. Ресурсларга талаб - бу ҳосила талаб, яъни ишлаб чиқариш ресурсларини тақозо қилувчи товарлар ва хизматларга талабдан келиб чиқади. Ресурсларни етказиб берувчи ўзининг меҳнат ва моддий ресурсларини сотишдан оладиган даромадларини юқори даражага етказишга интилишида бозор тизимининг талабидан келиб чиқиши шубҳасиз. Фақат истеъмолчи талабига мос бўлган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар фойда олиб ишлаши мумкин ва шу корхоналарнинг ресурсларга бўлган талаби кучаяди.
Қисқаси, истеъмолчи ўзининг мақбул кўришини маҳсулотлар бозорига билдириладиган талаб шаклида намоён қилади. Ишлаб чиқарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчилар ўзларининг манфаатларини таъминлаш учун шу талабга мос равишда, яъни юқори фойда олиш учун пул тўлаш қобилиятига эга бўлган истеъмолчиларга зарур бўлган миқдорда ва турда товарлар ишлаб чиқаради ва ресурсларни етказиб беради.
Бозор тизими пулдор истеъмолчининг хохишини, корхоналар талабини ҳисобга олади, улар учун ишлаб чиқаради ва бу қарорни ресурсларни етказиб берувчиларга узатади ҳамда улардан тегишли жавоб олишга эришади.
Товарлар қандай ишлаб чиқарилади ёки ишлаб чиқариш қандай ташкил қилинади, деган саволга ҳам бозор иқтисодиёти шароитида ўзига ҳос жавоб бўлади. Бунда учта узвий боғлиқ масалага эътибор берилади:
- алоҳида тармоқлар ўртасида ресурслар қандай тақсимланишига;
- ишлаб чиқаришни қандай корхоналар амалга ошира олишига;
- ҳар бир корхона ресурсларнинг қандай уйғунлашувини ва қандай технологияни танлашига.
Бозор тизими, ресурсларни, аввало маҳсулотларига истеъмолчи анча юқори талаб билдирадиган ва бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш фойда келтирадиган тармоқларга йўналтиради. Фойда бермайдиган тармоқлар ресурслардан маҳрум бўлади.
Бозор иқтисодиётида ишлаб чиқаришни қандай корхоналар амалга ошира олади? Қайси корхона ишлаб чиқаришга иқтисодий жиҳатдан энг замонавий технологияни қўллашга интилса ва шунга лаёқатли бўлса. Замонавий технология иқтисодий самарадорлик билан тавсифланади. Иқтисодий самарадорлик қуйидагиларга боғлиқ: мавжуд технологияга, яъни маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминловчи ресурсларнинг муқобил уйғунлашувига ёки ишлаб чиқариш омилларига, ресурсларнинг нархларига. Бошқача айтганда, иқтисодий самарадорлик маҳсулотнинг мавжуд ҳажмини ресурслардан энг кам ҳаражат қилиб олишни билдиради.
Бозор иқтисодиёти ўзгарувчан бўлади: у истеъмолчилар, ишлаб чиқариш технологияси, етказиб бериладиган ресурслар таркиби ўзгаришига мос равишда ўзгаради. Ресурсларни тақсимлашнинг бугунги кунда анча самарали бўлган тизими, вақт ўтиши билан истеъмолчи дидининг ўзгариши, ишлаб чиқариш янги технологиясининг яратилиши ва таклиф қилинган ресурслар таркибининг қайта ўзгариши оқибатида эскириши ва самарасиз бўлиб қолиши мумкин. Бозор иқтисодиёти, бу ўзгаришларга мослашишига лаёқатлими?
Истеъмолчи дидидаги ўзгаришларнинг маҳсулот нархси ва фойдага таъсири, бир тармоқни қисқартириш ва бошқасини кенгайтиришни тақозо қилади. Бу ўзгартириш ресурслар бозори орқали амалга оширилади, чунки кенгайиб борувчи тармоқ ресурсларга кўпроқ талаб билдирса, қисқариб борувчи тармоқ уларга талабни камайтиради. Бунинг натижасида вужудга келувчи ресурс нархларининг ўзгариши, ресурсларни қисқарувчи тармоқлардан кенгаювчи тармоқларга қайта тақсимлайди.
Демак, бозор тизими технологиянинг ўзгариши ва ҳар хил ресурсларга таклиф таркибидаги ўзгаришларга мослашади.
Бозор иқтисодиёти сўзсиз техника тараққиёти учун рағбат яратади. Ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиришга олиб келувчи технологияни биринчи қўллаш, корхонанинг ўз рақобатчилари олдидаги вақтинчалик устунлигини таъминлайди. Ишлаб чиқариш ҳаражатларининг пасайиши корхонанинг иқтисодий фойда олишини билдиради. Бундан ташқари, бозор тизими янги технологиянинг тез тарқалиши учун шароит ҳам яратади. Шундай қилиб, бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир корхона юқори фойда бериши мумкин бўлган техника ва технология ёрдамида ишлаб чиқаришни амалга оширадилар.
Қисқача хулоса қилиб айтадиган бўлсак бозор иқтисодиёти шароитида:
а) фойда берадиган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилади.
б) пули бор, юқори фойда олиш имконини берадиган ҳаридорлар учун ишлаб чиқарилади.
в) юқори фойда олишни таъминлайдиган, тежаш имконини берадиган техника ва технология ёрдамида ишлаб чиқарилади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish