Ii б ў л и м Бозор иқтисодиёти назарияси


Муомалага чиқадиган субъектларнинг хусусиятига



Download 0,68 Mb.
bet8/12
Sana25.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#278332
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
5-боб. Бозор иктисодиёти (2)

Муомалага чиқадиган субъектларнинг хусусиятига кўра улгуржи ва чакана савдо тўғрисида гап юритилади. Чакана савдода асосан сотиб олувчилар фуқаролар ҳисобланади. Турли шаклдаги корхоналар, фирмалар, хусусий дўконлар ва бошқалар эса сотувчи ҳисобланади. Улгуржи савдода давлат томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш алоҳида ўрин тутади. Бунда асосий харидор давлат, сотувчилар эса деҳқон ва фермерлар хўжаликларидир.
Шунингдек, деҳқон бозори савдоси ҳам муҳим ўрин тутади. Деҳқон бозорида савдони, алоҳида фуқаролар, жамоа ва фермер хўжаликлари ҳамда бошқалар амалга оширади.
Товар ва хизматлар бозори бозорнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Бу бозорда хўжалик субъектларининг барча учта тури: фуқаролар (уй хўжаликлари) давлат ва корхоналар қатнашади.
Истеъмол товарлари ва хизматлари бозорининг махсус тури интеллектуал товарлар бозоридир. Бу бозорда ақлий меҳнат маҳсули бўлган товарлар — илмий ғоялар, техникавий янгиликлар, санъат ва адабиёт асарлари, ҳар хил ахборотлар олди-сотди қилинади. Интеллектуал бозор таркибида илмий-техникавий ишланмаларни айирбошлаш катта ўрин тутади. У амалда патент, лицензия ва ноу-хау сотишдан иборат бўлиб, бу бозорда асосан инновация фирмалари иш кўради. Мазкур фирмалар янгиликларни топиш, бозорда сотиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича хизмат кўрсатади.
Ишлаб чиқариш воситалари (ресурслар) бозорида товар сифатидаги меҳнат воситалари ва материаллар олди-сотди қилинади. Бу бозорда машина, асбоб-ускуна, хом ашё, ёқилғи ва материаллар каби ишлаб чиқариш воситалари йирик ҳажмда кўтарасига (улгуржи) сотилади. Ресурслар бозоридаги товарлар шахсий истеъмолга эмас, ишлаб чиқариш истеъмолига хизмат қилади, яъни ишлаб чиқариш талабини қондиради.
Бозорнинг барча субъектлари ўртасидаги иқтисодий алоқалар истеъмол товарлари ва ресурслар бозори орқали анча тўлиқ ва ёрқин намоён бўлади. Шу сабабли бозорнинг икки тури ва унинг субъектлари ўртасида амалга ошириладиган олди-сотди битимларининг кўргазмали тавсифини келтирамиз.





Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish