е) эълон қилинган умумий илмий ва ижодий ишлари таркибида Рўйхатга киритилган нашрда камида 8 та мақола ҳамда Халқаро базалар рўйхатига киритилган нашрларда фан тармоқлари хусусиятларини эътиборга олган ҳолда қуйидагича илмий мақола чоп эттирган:
Фан тармоғи
|
Йиллар
|
2020 й.
|
2021 й.
|
2022 й.
|
2023 й.
|
Физика-математика фанлари
|
4
|
6
|
8
|
9
|
Техника ва табиий фанлар
|
3
|
5
|
7
|
8
|
Тиббиёт ва фармацевтика фанлари
|
3
|
5
|
7
|
8
|
Ижтимоий-гуманитар фанлар
|
2
|
4
|
5
|
6
|
Якка муаллифликда монография эълон қилиниши керак
ж) педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётлари, жумладан таълим турларининг бирида фойдаланилаётган камида 1 та дарслик (якка ёки ҳаммуаллифликда) ёки ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган якка муаллифликда 8 та ўқув қўлланма нашр эттирган (ўқув қўлланма етарли бўлмаганда белгиланган меъёрдан ташқари нашр эттирилган дарслик3 та ўқув қўлланма сифатида қабул қилиниши мумкин).
15. Профессор илмий унвони истисно тариқасида, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ёки «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган ёхуд Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари лауреати бўлиб, мазкур низомнинг 7-бандида кўзда тутилган умумий ва қуйидаги талабларни бажарган мутахассисларга ҳам берилиши мумкин:
а) илмий унвонга эга бўлган, камида икки ўқув йили давомида ОТМда педагогик фаолият кўрсатаётган;
б) педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётлари бўлган;
в) илмий мақолалар чоп эттирган;
г) республика ва халқаро танловларда нуфузли ўринларни эгаллаган шогирдларни тайёрлаган;
д) таълим ва амалиёт интеграциясини ривожлантиришга ва баркамол авлодни тарбиялаш ишларига салмоқли ҳисса қўшган;
151. Профессор илмий унвони истисно тариқасида, ОТМда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича муваффақиятли фаолият кўрсатаётган, қуйидаги талабларни бажарган мутахассисларга ҳам берилиши мумкин:
а) камида икки ўқув йили давомида ОТМда педагогик фаолият кўрсатаётган;
б) ижодий ишлари бўлган; ОТМ кенгаши қарори билан тасдиқланган ижодий лойиҳаларга раҳбарлик қилган (лойиҳа бир концерт фасли);
в) халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли кўргазмаларда муносиб иштирок этган;
г) республика ва халқаро танловларда нуфузли ўринларни эгаллаган шогирдларни тайёрлаган;
д) миллий тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳаларини ўзининг йирик асарлари билан бойитган;
е) Ўзбекистон Бадиий академияси академиги унвони ҳамда Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон Республикаси ҳалқ рассоми, Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси, Ҳалқ устаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими фахрийунвонларига эга бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |