Қадамлилик аломати ξ. Агар идентификация қилинаётган параметлар идентификациялаш жараёнида дискрет ўзгарса, бундай усул қадамли дейилади. (ξ=1).Акс холда усул узлуксиз (ξ=0) . 1. Объектни ташқи муҳитдан ажратиб олиш Объектни ташки муҳитдан ажратиб олиш бошқариш мақсади ва алгоритми билан аниқланади. Агар мақсад самарали шакллантирилмаса бошқариладиган объект моделини ҳам яратиш мумкин эмас. Шунинг учун мақсадни шакллантиришдан аввал объектни бошланғич (дастлабки) модели мавжуд бўлиши лозим. Табиийки, бу бошланғич модел жуда ҳам тахминий бўлади. Ана шу модель бошқариладиган объект модели учун асос бўлади, яъни объектни ташқи муҳитдан ажратиб олиш жараёни ҳисобланади.
Объектни аниқлаш учун мавжуд мақсадлар тўпламини {Y*} билиш лозим ва бошқариш таъсирлар тўпламини {UR} аниқлаб олиш лозим.
Объектни ташқи муҳитдан ажратиб олиш объектни содда шаклидан мураккаб шаклига ўтиш кетма-кетлигидан иборат жараёндир.
Объектни энг содда шакли деб муҳитни шундай минимал қисмига айтиладики, бу муҳит қўйилган мақсадни бажарилишини текшириш етарли бўлиши лозим. Объектни кенгайтириш жараёни қуйидаги принципга амал қилиниши керак. Объектни ташқи муҳитни шундай элементлари бириктирилиши зарурки, бу элементлар мақсадга эришишга таъсир этсин ва мақсадга эришиш учун уларни бошқариш мумкин бўлсин.
Структурали идентификациялаш тушунчаси (Экспертларни баҳолаш усули) Объектни моделини структуралашни аниқлаш учун энг аввало объектни қайси кириш ва чиқишни моделда қатнашиши лозимлигини аниқлаш зарур. Аввал кўп қутблиликни аҳамият касб этувчи қандай кириш ва чиқишларни асосий деб ҳисобланади. Модель бошқариш учун яратилаётганлиги учун энг аҳамиятли фактор бошқариш мақсадига аҳамиятли таъсир этувчи ҳисобланади. Моделни структурасини танлашда ҳисобга олинган кириш сонларини вариациялаш билан танланади. Бунинг учун танлаб олинаётган факторларни тартибга солиш керак. Бу ҳолда энг аҳамият касб этувчи факторларни танлаш табиийки - улар тартибга солинган қаторнинг бошида жойланадилар.
Шунинг учун индентификация масаласида бошланғич босқичда объектни кириш каналларини тартибга солиш зарур. Объектни модели ҳали мавжуд эмаслиги сабабли, кириш параметрларини тартибга солиш, масалан эскпертларни баҳолаш усули билан олиб борилиши мумкин.
Бунинг учун ҳамма кириш ва чиқишлар аниқланади. Бу кириш ва чиқишлар назорат қилиниши шарт. Акс ҳолда уларни моделга киритиш маънога эга эмас.
Экспертларни баҳолаш усулида эксперт ҳар бир киришга xi(i=1, . . . , n) бирор-бир бутун сонни ki мос қўяди.
Бунда берилган ранг (k=1) объектда мақсадга эришиш учун энг аҳамиятли касб этувчи киришга мос қўйилади. Иккинчи ранг эса (ki=2) қолган киришларни энг асосийсига қўйилади ва х.к.
Натижада экспертлар ёрдамида қуйидаги қаторни ҳосил қилади:
Бу процедура экспертларни баҳолаш усули дейилади. Бу усулнинг 2та тури мавжуд:
-бевосита тартибга солиш усули;
-жуфт синаш усули;
(2.8.3)