Id-9282 019 йил 20 октябрдан ноябрга


-боб. Эксперт кенгаши ишини ташкил этиш



Download 1,46 Mb.
bet36/45
Sana17.04.2022
Hajmi1,46 Mb.
#558594
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45
Bog'liq
ScientificdegreeRegulationbyOAKRUz2019

5-боб. Эксперт кенгаши ишини ташкил этиш
12. Эксперт кенгаши ишига эксперт сифатида таҳлилий ишларни олиб бориш ҳамда диссертация ва аттестация ишларини кўриб чиқишда иштирок этиш учун тегишли фан соҳалари бўйича фан докторлари жалб қилиниши мумкин.
13. ОАК Раёсати аъзолари эксперт кенгаши ишида иштирок этишлари мумкин эмас.
14. Эксперт кенгаши мажлислари эксперт кенгаши раиси раҳбарлигида ўтказилади. Эксперт кенгаши раиси турли сабабларга кўра эксперт кенгаши мажлисида иштирок эта олмаган тақдирда, унинг вазифасини раис ўринбосари ёки ОАК раҳбарияти томонидан тайинланган эксперт кенгаши аъзоларидан бири бажаради.
Эксперт кенгаши мажлислари унинг ишида эксперт кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
15. Эксперт кенгашининг қарорлари (тавсиялари, хулосалари) очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
 Эксперт кенгаши қарори мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, қабул қилинган ҳисобланади.
16. Эксперт кенгаши қарорлари тавсиявий характерга эга бўлиб, эксперт кенгаши томонидан мустақил равишда қабул қилинади ҳамда ОАK Раёсати тасдиқлаган кундан эътиборан кучга киради.
17. Эксперт кенгашининг мажлиси мазкур Низом талабларига риоя этмаган ҳолда ўтказилган ва эксперт кенгаши томонидан асоссиз қарор қабул қилинган тақдирда, ОАK раҳбарияти диссертацияни мустақил ёпиқ экспертизага бериб, мустақил ёпиқ экспертиза натижаси асосида эксперт кенгашига масалани такроран кўриб чиқишни таклиф этишга ҳақли.
18. ОАK Раёсати ёки раҳбариятининг буйруқ шаклидаги топшириғига асосан зарур ҳолларда эксперт кенгашларининг қўшма мажлиси ташкил қилиниши мумкин.
19. Эксперт кенгаши бўйича ОАК масъул ходими эксперт кенгаши мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиб, эксперт кенгаши илмий котиби билан биргаликда аттестация ишлари ва диссертацияларнинг тўла-тўкис сақланиши ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун масъулдир. Эксперт кенгаши йиғилишларида ОАK раҳбарияти иштирок этиши мумкин.
20. Бошқа эксперт кенгашлари аъзолари ва мутахассис-олимлар ҳам кенгаш мажлисида эксперт кенгаши қарорига мувофиқ иштирок этишлари мумкин. Эксперт кенгашига таклиф қилинган мутахассислар эксперт кенгашида маслаҳат овози билан иштирок этади.
21. Эксперт кенгаши мажлисида тегишли диссертация бўйича расмий оппонент, илмий раҳбар (маслаҳатчи) тақризини имзолаган эксперт кенгаши аъзолари иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.
22. Эксперт кенгаши қарори (тавсияси, хулосаси) ва мажлиси баённомаси раислик қилувчи ва эксперт кенгаши илмий котиби томонидан имзоланади ҳамда 3 иш куни ичида эксперт кенгаши бўйича ОАК масъул ходимига топширилади.
23. Эксперт кенгаши томонидан фан доктори (Doctor of Sciences, DSc) илмий даражасини ва профессор илмий унвонини бериш бўйича мурожаатлар 2 ой ичида, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳамда доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини бериш бўйича мурожаатлар 1,5 ой ичида кўриб чиқилади.
Эксперт (экспертлар) тегишли равишда:
илмий даража бўйича аттестация иши, жумладан диссертацияга расмий оппонентлар томонидан берилган тақризларнинг, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қарорининг ва интернет тармоғига жойлаштирилган диссертация матнининг экспертизаси натижалари юзасидан улар томонидан берилган хулосаларнинг нечоғлиқ объективлигини баҳолаш ҳамда плагиат (кўчирмачилик) ҳолатини текшириш асосида талабгорни илмий даражада тасдиқлаш (рад жавобини бериш) юзасидан тавсия ишлаб чиқади;
илмий унвон бўйича аттестация иши, жумладан нашр ишларининг мазмун-моҳияти ва тегишли аттестация талабларининг мазмунан нечоғлиқ бажарилганлиги ҳамда плагиат (кўчирмачилик) ҳолатини текшириш асосида талабгорни илмий унвонда тасдиқлаш (рад жавобини бериш) юзасидан тавсия ишлаб чиқади, Мустақил кенгашлар қарорлари нечоғлик асослилиги юзасидан хулоса беради.
24. Эксперт кенгаши аъзолари ўзлари тайёрлаган хулосаларнинг белгиланган муддатда тақдим этилиши ҳамда эксперт кенгаши мажлисида кўрилган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорларнинг (тавсияларнинг, хулосаларнинг) асослилиги ва холислиги учун масъулдир.
25. Диссертация ва аттестация ишлари юзасидан эксперт кенгаши қарорлари ОАК Раёсати мажлисида бош илмий котиб ва эксперт кенгаши раиси ёки ўринбосари томонидан тақдим этилади.
26. Июль-август ойлари эксперт кенгаши томонидан аттестация ишларини кўриб чиқиш муддатларини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
27. Эксперт кенгаши ўтган йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили 10 январдан кечиктирмай ОАКга тақдим этади.
 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish