Id-9282 019 йил 20 октябрдан ноябрга


-боб. Диссертацияни ҳимояга қабул қилиш



Download 1,46 Mb.
bet15/45
Sana17.04.2022
Hajmi1,46 Mb.
#558594
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   45
Bog'liq
ScientificdegreeRegulationbyOAKRUz2019

5-боб. Диссертацияни ҳимояга қабул қилиш
36. Илмий семинарнинг диссертация бўйича ижобий хулосаси тақдим этилган кундан эътиборан 1 ой ичида Илмий кенгаш томонидан диссертация ҳимояга қабул қилиб олиниши ва бу ҳақда қарор чиқарилиши лозим.
37. Диссертация юзасидан салбий хулоса берилган, лекин берилган салбий хулоса изланувчининг аризасига кўра кўриб чиқиш натижасида Илмий кенгаш томонидан асосли эмас, деб топилган тақдирдагина, Илмий кенгашда изланувчининг хоҳишига кўра диссертацияни ҳимояга қабул қилиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.
 38. Изланувчининг хоҳишига кўра кўриб чиқилган диссертация ёки Илмий семинарнинг диссертация бўйича ижобий хулосаси бўлган тақдирда ҳам диссертация ўз моҳиятига кўра Илмий кенгаш ихтисосликларига тўғри келмаган ёки изланувчи томонидан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бажарилмаган тақдирда, диссертация Илмий кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилинмайди. Бунда изланувчига диссертацияни Илмий кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилмаслик сабаблари кўрсатилган мажлис баённомасидан кўчирма ҳамда изланувчи топширган барча ҳужжатлар қайтариб берилади.
39. Илмий кенгашнинг диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисидаги қарори Илмий семинарнинг ижобий хулосасига асосан очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда иштирок этаётган Илмий кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилсагина, қабул қилинган ҳисобланади.
Расмий оппонентлар Илмий кенгаш томонидан диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин тасдиқланади.
Илмий кенгашда диссертация ҳимояга қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида диссертация ва диссертация автореферати лойиҳаси Илмий кенгаш томонидан расмий оппонентларга кузатув хати орқали юборилади.
40. Илмий кенгаш диссертация йўналиши бўйича тадқиқотлар олиб бораётган олимлардан расмий оппонентлар тайинлайди.
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация бўйича 2 нафар расмий оппонент тайинланади, улардан бири фан доктори бўлиши керак, иккинчиси эса, фан доктори ёки илмий унвонга эга бўлган фалсафа доктори (PhD) бўлиши мумкин. Расмий оппонентларнинг 1 нафари ҳимоя ўтаётган Илмий кенгаш аъзоси бўлиши керак.
Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация бўйича фан докторлари ёки профессорлар орасидан 3 нафар расмий оппонент тайинланади, бунда улардан 1 нафари ҳимоя ўтаётган Илмий кенгаш аъзоси бўлиши керак. Айрим ҳолларда, истисно тариқасида, Илмий кенгашнинг 2 нафар аъзоси асосланган ҳолда Илмий кенгаш қарори билан расмий оппонент бўлиши мумкин.
Расмий оппонентлар турли ташкилотларнинг ходимлари бўлиши лозим.
41. Қуйидагилар расмий оппонент бўла олмайдилар:
ОАK Раёсати аъзолари;
ОАK аппарати ходимлари;
ОАK эксперт кенгашлари аъзолари (эксперт кенгаши йўналишидаги диссертациялар бўйича);
диссертацияни кўриб чиқаётган Илмий кенгаш раиси, раис ўринбосари ва илмий котиби;
талабгорнинг илмий раҳбари (маслаҳатчиси);
талабгорнинг илмий ишлари ҳаммуаллифлари;
диссертация бажарилган, талабгорнинг асосий иш жойи ёки ҳузурида Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган ёхуд илмий-тадқиқот ишлари бўйича талабгор буюртмачи ёки ижрочи (шерик ижрочи) бўлган олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;
талабгор ишлаётган ташкилот ходимлари.
Зарур ҳолларда, Илмий кенгаш раисининг ўринбосари ёки илмий котиби ОАКнинг рухсати билан расмий оппонент қилиб тайинланиши мумкин.
42. Расмий оппонент диссертация, диссертация автореферати ва диссертация мавзуси бўйича эълон қилинган илмий ишларни, жумладан кўчирмакашлик ҳолатлари ва диссертация матни бўйича электрон экспертиза бўйича хулосаларни ўрганиб чиқиб, ўз фикрини Илмий кенгашга тақриз шаклида тақдим этади. Тақризда танланган мавзунинг долзарблиги, диссертацияда келтирилган илмий тафсилот, асосий натижалар, хулоса ҳамда амалий ва назарий тавсиялар қай даражада асосланганлиги ва янгилиги, шунингдек диссертациянинг унга қўйилган талабларга мувофиқлиги, шунингдек диссертация, автореферат ва нашр ишларида кўчирмакашлик ҳолатлари ва диссертация матни бўйича электрон экспертиза бўйича хулосаларга муносабати акс эттирилади.
Расмий оппонентларнинг тақризи нусхалари Илмий кенгаш томонидан диссертация ҳимоясидан камида 5 кун олдин талабгорга топширилиши керак.
Расмий оппонент ўзи тайёрлаган тақризнинг холис ва сифатли бўлиши ҳамда Илмий кенгаш белгилаган муддатда тақдим этилиши учун масъулдир.
Расмий оппонентнинг тақризи унга қўйилган талабларга жавоб бермаган тақдирда, Илмий кенгаш тақризни қайта ишлаш учун расмий оппонентга қайтариб беришга ёки расмий оппонентни алмаштиришга ҳақли. Бунда диссертация ҳимояси бошқа кунга қолдирилади.
43. Илмий кенгаш томонидан чет эллик таниқли олим-мутахассис, унинг розилиги билан диссертация ҳимояси юзасидан расмий оппонент этиб тайинланиши мумкин.
чет эллик расмий оппонент ёзма тақризини Илмий кенгашга тақдим этган ҳолда қуйидаги шаклларнинг бири бўйича кенгаш мажлисида иштирок этиши мумкин:
а) шахсан;
б) интернет тармоғи орқали он-лайн режимида;
в) видео ёзув орқали.
44. Диссертация ҳимояга қабул қилингандан сўнг диссертациянинг асосий қисмида аниқланган ноаниқликлар ва хатоларни тузатишга йўл қўйилмайди.
45. Диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида Илмий кенгаш диссертация ҳимояси тўғрисида ОАK веб-сайтида эълон бериш учун ОАКга электрон ҳужжат айланиш тизими орқали мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган ҳужжатларни тақдим этади. 
Диссертация ҳимояси ҳақида эълон тегишли ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан 15 кун ичида ОАКда тегишли ҳужжатлар меъёрий-техник экспертизадан ўтказилиб, талабларга мувофиқ бўлган тақдирда ОАК веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда тадқиқот мавзуси рўйхатга олиниб, ОАК веб-сайтидаги диссертациялар мавзулари рўйхатига киритилади.
46. Диссертация ҳимояси тўғрисида ОАК веб-сайтида эълон берилганидан кейин Илмий кенгаш раиси томонидан диссертация авторефератини қўлёзма ҳуқуқи билан чоп этишга рухсат берилади ва диссертация ҳимоя қилинадиган кун тайинланади.
Диссертация ва авторефератнинг матни Илмий кенгашнинг илмий котиби томонидан Илмий кенгаш веб-саҳифасига жойлаштирилиши ташкил этилади (“Хизмат доирасида фойдаланиш учун” ва бошқа грифли диссертациялар бундан мустасно). 
Расмий оппонентларнинг тақризлари диссертация ҳимоясидан камида 5 кун олдин Илмий кенгаш веб-саҳифасига жойлаштирилади.
Диссертация ва автореферат “Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари” асосида расмийлаштирилади. Диссертация автореферати камида 25 нусхада чоп этилади.
47. Диссертация ҳимояси ОАК веб-сайтида эълон берилгандан сўнг 12-30 кун ичида ўтказилиши шарт. Мазкур талаб Илмий кенгаш томонидан бажарилмаган тақдирда, диссертация ҳимоясини ўтказишга рухсат бериш масаласи ОАК Раёсати томонидан ҳал этилади.
48. Диссертациянинг қоғоз ва электрон нусхаси Илмий кенгаш томонидан у ҳимояга қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида, диссертация авторефератининг электрон ва 2 дона қоғоз нусхаси эса, ҳимоядан камида 12 кун олдин ҳузурида Илмий кенгаш тузилган муассасанинг Ахборот-ресурс марказига топширилади ва бу ерда улар қўлёзма ҳуқуқи билан доимий сақланади.
49. Диссертациялар ҳимоялари тўғрисида талабгорнинг Ф.И.Ш., диссертация мавзуси (фан тармоғи, ихтисослик шифри), диссертация ҳимояси ўтказалидиган манзил, кун ва вақти кўрсатилган ҳолда эълон матни ҳимоядан камида 10 кун олдин Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайти ҳамда Илмий кенгаш веб-саҳифаси орқали маълум қилинади.
Шунингдек мазкур Низомнинг 5-иловасида кўрсатилган диссертация автореферати юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига ҳамда Илмий кенгаш томонидан тасдиқланадиган қўшимча рўйхатга асосан диссертация автореферати тарқатилади.
Илмий кенгаш томонидан тасдиқланган қўшимча рўйхатга Илмий кенгаш аъзолари, тегишли фан соҳалари бўйича илмий-мувофиқлаштирувчи марказлар, манфаатдор ташкилотлар ҳамда етакчи мутахассис-олимлар киритилади.
50. Диссертация авторефератининг китоб шаклида чоп этилган кўриниши PDF форматида Илмий кенгаш аъзолари, расмий оппонентлар, ОАКга ҳамда бошқаларга (мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг Миллий (давлат) кутубхоналари бундан мустасно) реестр асосида етказилади. 
Илмий кенгашнинг ҳар бир аъзоси диссертация ва автореферат билан батафсил танишиб чиқиши шарт.
Илмий кенгаш аъзолари томонидан диссертация автореферати бўйича диссертация юзасидан тақриз берилиши мумкин.
 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish