Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахслардан электрон шаклда келган мурожаатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартиби


нотариал тасдиқланган бўлиши керак



Download 27,04 Kb.
bet4/4
Sana21.02.2022
Hajmi27,04 Kb.
#75683
1   2   3   4
Bog'liq
91ac6cda42054c1f87c609ab2b0d514a

нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Фуқаролик кодексининг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар ва қонун ҳужжатлари билан ишончноманинг ўзгача шакли белгилаб қўйилган бошқа ҳолатлар бундан мустасно. Ушбу Кодексининг 138-моддасига асосан, юридик шахс номидан бериладиган ишонч- нома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилади.
Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
Юридик шахс номидан берилган ишончноманинг нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди.
Бундан ташқари, хорижий давлатлар фуқаролари, юридик шахс- лари ёки уларнинг вакиллари мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишда (мисол учун Қозоғистон, Россия) ишончноманинг қонун талабига жавоб беришидан ташқари, Минск конвенциясига асосан, хорижий давлатнинг Адлия вазирлиги томонидан ҳаққонийлигини тасдиқловчи апостели мавжудлигига ҳам эътибор бериш лозим.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарори билан «Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида Низом» тасдиқланган.
Бундан ташқари, ишончнома талаб этилмайдиган ҳолатларга ҳам эътибор қаратиш лозим. Фуқаролик кодексининг 28-32-моддаларида вояга етмаган болаларнинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари, васий ёки ҳомийлари томонидан берилган мурожаатларга ишончнома талаб этилмайди. Фуқаролик кодексининг 32-моддасига кўра, васийлар ва ҳомийлар ўз ҳимояларидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар қандай шахслар билан муносабатларда, жумладан судларда ҳам махсус ваколатсиз ҳимоя қиладилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига қўйиладиган ушбу талаблар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан, мурожаат этаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) ҳақидаги маълумотлар орқали шахсни аниқлаштириш (идентификация), иккинчидан, мурожаатни белгиланган муддатда кўриб чиқиб, асослантирилган жавобларни бериш имкониятини беради.
Шу билан бирга, Қонунда халқаро нормалар талабларидан келиб чиқиб, мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи шахсларга давлат ташкилотлари ва муассасаларига, жамоат бирлашмаларига аризалар, таклифлар, шикоятлар билан давлат тилида ва бошқа тилларда мурожаат қилиш ҳуқуқи «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг 14-моддасида ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.
Шунингдек, мурожаат этувчиларнинг хавфсизлигини кафолатлаш мақсадида, мурожаатларда ўз фикрини билдирганлиги ва танқид қилганлиги муносабати билан таъқиб этиш ман этилади, деган янги халқаро норма киритилди. Бу мурожаат этувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш механизмини белгилайди. Чунончи, Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисидаги конвенциянинг (Рим, 1950) 13-моддасида Конвенцияда тан олинган ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган ҳар бир шахс давлат органлари орқали, ҳаттоки бу ҳуқуқ бузилиш ҳолати расмий доирада фаолият юритувчи шахслар томони- дан бузилган бўлса ҳам, ҳуқуқий ҳимоянинг самарали воситаларига бўлган ҳуқуққа эга эканлиги белгиланган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш тартибларига ҳам янги нормалар киритилди, яъни мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органи сўраган қўшимча ахборот давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган бўлмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ўзларидан сўралаётган ахборотни ўн кун ичида тақдим этиши шарт. Бу масалада «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун, Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартибини янада такомиллаш тириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш зарурати юзага келса, ушбу текширув Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонуни, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғри- сида»ги қонуни, «Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом талаблари асосида амалга оширилиши лозим.
Мурожаатлар кўрмай қолдириш, яъни аноним, ваколати бўлмаган шахс томонидан берилган мурожаатлар ва қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар кўрмасдан қолдирилади.
«Аноним» сўзи юнончадан олинган бўлиб «номаълум», «номсиз» деган маънони англатади ва ўзини ошкор қилмаган шахс, имзосиз муаллиф сифатида ифодаланади.
Аноним мурожаатнинг жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек, имзо (электрон рақамли имзо) билан тасдиқланмаганлик каби белгилари мавжуд.
Битта мурожаатда анонимликнинг барча белгилари жамланган ёки улардан биттаси ҳам бўлиши мумкин.
Қонуннинг 6-моддасида мурожаатларга қўйиладиган талаблар, яъни мурожаатларда унинг моҳияти баён этилган бўлиши, электрон мурожаатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши кераклиги ва ҳоказолар қайд этилган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мазкур Қонун давлат органларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашнинг ягона тартиби ва амалиёти жорий этилишини, уларнинг давлат органларига мурожаат қилишларида юзага келаётган муаммоларни бартараф қилинишини, мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлашга, давлат органлари ходимларининг мурожаатларга нисбатан масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.
Download 27,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish