O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
MIRZO ULUG’BEK NOMIDAGI
O’ZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI
KIMYO FAKULTETI
TABIIY BIRIKMALAR KIMYOSI YO’NALISHI
MUSTAQIL ISH
Mavzu: JALOLIDDIN RUMIY “ICHINDAGI ICHINDADIR”
ASARI AXLOQIY TARBIYASI
Bajardi: Karimova Gulchiroy
Qabul qildi: _____________
Toshkent – 2022
JALOLIDDIN RUMIY “ICHINDAGI ICHINDADIR”
ASARI AXLOQIY TARBIYASI
Бу асар инсонни фикрлашга, фикрлаш орқали ўзлигини, ўзлиги орқали Ҳақни — Яратганни тушунишга ундайди. Шунинг учун ҳам «Ичиндаги ичиндадур»га бир марта ошно бўлган кўзи очиқ инсонки бор, умрбод ундан айрилмасам, дейди.
Ч унки асар, аввало, ўша инсон ҳақида — сиз ҳақингизда, мен ҳақимда, умуман, ҳаммамиз ҳақимизда. Бизнинг ўзлигимизни билишимиз ҳақида. Ахир оламда бундан қизиқарлироқ, бундан муҳимроқ яна нима бор? Машойихлар «Ўзини билган авлиё бўлади» дея бежиз айтишмаган. Ҳазратнинг ўзи шундай дейди: «Ривоят қиладиларки, бир подшоҳ ўғлини ҳунармандлар тўпига қўшиб қўйибди. Улар болага турли билимлардан, жумладан, илму нужумдан дарс беришибди. Шоҳ ўғли бутунлай аҳмоқ бўлгани ҳолда ўзига ўргатилган нарсаларни пухта эгаллаб олибди. Кунлардан бир кун подшоҳ уни имтиҳон қилмоқ учун ҳовучига узугини беркитиб, ўғлига «Бунда не бор?» дебди. Бола «Қўлингдаги думалоқ, сариқ ва ичи бўш нарсадир» дегач, ҳукмдор ҳайратда қолиб «Аломатларини тўғри айтдинг, исмини айт» деб буюрибди. Ўғил «Ғалвир бўлса керак» деб жавоб беради. Подшоҳ «Олган таҳсилинг шарофати билан мени ҳайрон этиб аломат — белгиларни аниқ айтинг-у, аммо ғалвирнинг ҳовучга сиғмаслигига қандай қилиб фаросатинг етмади?» деди афсус чекиб.
Худди шундай, — деб давом этади Румий ҳазратлари — замонамиз олимлари ҳам қилни қирқ ёрадилар, ўзларига боғлиқ бўлмаган нарсаларни жуда яхши биладилар, аммо ўта муҳим, ўзлари учун қолган барча нарсалардан янада яқин бўлганни, яъни ўзларини билмайдилар. Ҳамма нарсадан яқин бўлган борлиқ бу — уларнинг менлиги». Мавлоно Румий инсонни, аввало, кўзини очишга ва очилган кўзлар билан ўз моҳиятига назар ташлашга ундайдики, бу билан ул валий зот инсоннинг ўзи бир бутун олам — кичик олам эканлигини уқтиради.
«Ичиндаги ичиндадур» асари улуғворлик ва соддаликнинг бир макону бир замонда сиғишиб яшашининг гўзал намунасидир. Албатта, комил инсон — авлиёлик асрори ҳақида кўплаб олиму фузалоларнинг хилма-хил асарлари мавжуд. Лекин уларнинг айримларини мутолаа қиларканмиз, ўзимизни худди эртак ўқиётган боладек сезамиз. Чунки уларда тасвирланган авлиё ёки комил инсон гўё осмонда учиб юрган эркин қушчаю, сизу биз зиндонда — темир панжарадан уни умидсизлигини кузатиб ётган махбус. Қушнинг озодлигидан, чарх уриб айланишидан, бахтидан махбусга не наф? Қайтага у ана шундай ҳур парвози билан бу бечоранинг ўз ҳолига кўникиб кетишига тўсқинлик қилиб, изтиробини орттиради, холос. Румийда эса ундай эмас. Румий шоҳу гадога ҳам, олиму авомга ҳам бирдек хитоб қилади. Ва ҳар кимнинг қаршисига ўз ҳикматларидан бир кўприк ташлаб, бошқалар нима деса деяверсин, лекин сенинг ҳам бу йўлдан ўтишга ҳаққинг бор, ки сен ҳам ундан ўтишга муносиб ва қодирсан, фақат ғайрат қил-да, кел!» дейди гўё. Бошқача айтсак, Жалолиддин Румийнинг «Ичиндаги ичиндадур» асари инсонлик ва илоҳийлик ўртасига қўйилган мустаҳкам кўприкдир.
Ҳа, асар мутолааси инсон кўнглида мудраб ётган умиднинг қайта уйғонишию қад ростлашига кўмак беради, ўзининг мавжудияти ва ҳақиқатига ишонч ҳосил қилади. Бу жуда муҳим. Чунки Ишонч — инсон фаолиятининг доимий ташаббускори, тинимсиз ҳаракатларининг рағбатлантирувчиси бўлиши билан бирга одамзотни муаллақ ҳолдан, ёлғизлик ва унинг азобидан қўрувчи ҳамдир. Ғарбнинг маълум фалсафий оқимининг асосида инсон — ташландиқ, яъни у бу дунёга ташлаб кетилган ва бинобарин, унинг ўзидан ўзга ёрдамчиси ҳам, халоскори ҳам йўқ, деган қараш мавжуд. Ҳаёт бунинг каби юзлаб, минглаб «назариялар» учун асос бераверади. Ҳатто айтиш мумкинки, даҳрий учун ҳам, диндор учун ҳам бу дунёда оқлов-сабаблар тўлиб- тошиб ётибди. Эҳтимол, одамзотнинг ўзидан ўзга таянчи йўқ, деган даҳриёна қараш Ғарб дунёсининг моддий-техникавий жиҳатдан илгарилаб кетишига сабаб бўлган ўнлаб, юзлаб омиллардан биридир. Швейцар психиатри Карл Густав Юнг эса Шарқ инсонининг руҳий жиҳатдан бақувватлигига ҳавас билан қарайдики, Румийда айни шу нарсанинг моҳияти билан чуқур танишиш имкони бор. Румийни бир миллат, бир жамият ёки бир замонгагина тааллуқли қилмай, уни ҳамма учун ва ҳамма замонлар учун қадрли айлаган асос ҳам шунда — ҳазратнинг сифат ва аломатларга эмас, балки моҳиятга — инсоннинг ўзагига эътибор берганлиги билан изоҳланса, ажабмас. Чунки зоҳир — ташқи кўринишга қаралганда инсонлар ҳар хил, уларнинг моҳияти илдизи, табиати, эҳтиёжлари, борар жойи… эса муштарак. Шунга кўра инсон қайси миллат, қайси жамият, қайси гуруҳ ва қайси замонга алоқадорлигидан қатъи назар, ўзига тегишли мавзулар теран ва асосли тарзда талқин қилинганидан Румий асарлари атрофида гўё бир оиланинг фарзандларидай тўпланишади. Бунинг учун кишида маълум бир тайёргарлик, юқори руҳий-маънавий даража зарур, албатта. Яъни Румийни тушуниш учун у ёнган гулханнинг ҳеч қурса бир учқуни ўқувчининг кўнглига тушган бўлиши жуда ҳам муҳим. Шунда у моҳият асроридан воқиф бўла бораркан, ўзини Инсон ўлароқ ҳис этади! Дунёга келишдан муддао «йўлини қилиб кун кечириш — еб, ичиб, насл қолдириб ўтиш» каби биологик эҳтиёжларни қондириб яшашдангина иборат бўлмай, аксинча, булар воситаю, мақсад — руҳоний, демакки, инсоний эканлигини қалбан англайди.
Моҳиятдан сўз очиб Мавлоно Румий қуйидаги савол-жавобни келтиради:
Дедики: «Онангни нечун ўлдирдинг?»
Деди: «Унга ярашмаган бир ишни кўрдим».
Дедики: «Аммо онангни эмас, етти ёт бегонани ўлдирсанг бўлмасмиди?»
Деди: «Ҳар куни биттадан ўлдирайинми?»
Ҳазрат бу ўринда инсон гумроҳлигининг туб сабаби — нафс ҳақида сўз юрита туриб, демоқчи бўлади: сен ҳадеб қилмишларингнинг оқибатини даф этишга, уларни у ёки бу шаклда хаспўшлашга беҳуда уринаверма, балки моҳиятга теран кўз-ла назар сол-да, асос бўлган нафсингни (онани) жиловла, токи у туфайли ҳар куни ҳар ким билан ёқалашишга ўрин қолмасин!
Ҳазрат ўгитларидаги яна бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтмоқ жоиз. Бу ҳам бўлса – руҳ ва жисм ўртасидаги мувозанат масаласи. Биздан кўпчилигимиз шундаймизки, руҳ ҳақида гапирилса (гарчи бу борада инсонга кам илм берилган эса-да) дарҳол руҳпараст бўлишга тиришамиз, қолган вақтларда эса ўз-ўзидан жисм бандаларига айланиб қолганимизни ўзимиз ҳам сезмаймиз. Асли ҳақиқат нимадан иборат? Яна ҳам тўғрироғи, қандай ҳолда биз ҳақиқатга энг кўп яқин борган бўламиз? Агар саволни шундай қўйиш мумкин бўлса, жавобни яна Румий ҳазратларидан эшитамиз: «Агар данакни чақиб, мағизини эксанг, унмайди. Агар қобиғи билан бирга тупроққа қадасанг-чи, униш ҳодисаси юз беради». Данак мағизини руҳу, қобиғини жисм деб олинса, демак, инсон боласи бирон мақсадга етишмак учун ҳар икки асосга суяниши зарур. Акс ҳолда мақсад ҳосил бўлмас. Модомики шундай экан, одамзод яшаш ва келажакка интилиш асносида ҳар қандай бир томонламаликдан, гоҳ у ён, гоҳ бу ёнга оғиб кетишлардан тийилиб, ана ўша олтин ўрталик бошини тутмоғи зарур келади.
Ахир пайғамбаримизнинг ҳеч қачон ўлмайдигандек бу дунё учун, эртага ўладигандек охират учун яша деган ўгитлари ҳам моҳиятан юқоридагиларга ҳамоҳанг жарангламайдими! Ахир очиқ кўз билан ҳаётни кузатувчи ҳассос қалб ва ақл эгалари ҳам айни ҳақиқатга бот-бот дуч келадилар-ку!..
Мана шунинг учун ҳам қарийб 700 йил аввал яратилган бўлишига қарамай, Румий асарларидан ҳаёт нафаси эсади дегинг келаверади. Зеро, ҳазратнинг ўзлари тафаккурнинг ҳар қандай маҳдудлигини ёриб ўтишга қаратилган кескир сўзлар «инсоннинг ботини – ҳуррият олами» эканлигини англашга даъват этади ва шунга ундайверади.
Олим агар амирлар соясида олим бўлишни ўйламаса, унинг билими ибтидо ва интиҳода Оллоҳ учун қилинган бўлади. Унинг тутган йўли ва кўрсатган фаолияти савоблидир. Чунки яратилиши шундайдир, балиқ сувдан бошқа ерда яшай олмаганидек у ҳам бундан ўзгасини қилолмайди. Унинг қўлидан келгани шу. Бундай бир олим ҳаракатларини бошқариб йўлга солиб турган нарса ақлдир. Ҳамма ундан қўрқади ва инсонлар баъзан билиб, баъзан билмасдан у таратган нурдан баҳра оладилар. Хуллас, бундай бир олим амир ҳузурига борса, зоҳиран у зиёрат қилган, амир эса зиёрат қилинган бўлади. Аммо амир олимдан ҳамма вақт юксалишга чорловчи бир қувват-ёрдам олади, олимнинг эса амирга эҳтиёжи йўқ, чунки у бадавлатдир, нур-сочаётган қуёш кабидир. Иши таъмасиз кўмак бермоқ, эҳсон этмоқдир. У тошлардан лаъл ва ёқут қила олади. Таркиби тупроқдан иборат бўлган тоғлардан мис, олтин, кумуш ва темир маъданлар ясайди. Тупроқни тозалайди, ёшартиради. Дарахтларни турли-туман мевалар билан бойитади. Иш — эрмаги бағишламоқдир, ҳадя қилмоқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |