Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг марказий аппарати ва ҳудудий инспекция ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича намунавий аттестация саволлари



Download 36,92 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi36,92 Kb.
#271087
Bog'liq
фақат савол тасдиқланиш учун




Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг марказий аппарати ва ҳудудий инспекция ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича намунавий аттестация саволлари

1. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат килиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ҳақида маълумот беринг.


Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 108-сон қарорига
2. Ҳудудий инспекциялар мақоми ҳақида маълумот беринг.
Жавоб: юридик шахс мақомига эга эмас.
3. Инспекциянинг ўзбек ва рус тилидаги тўлиқ номини айтинг. (инглиз тилини биладиганлар учун инглиз тилида)
Жавоб: Инспекция по контролю за использованием питьевой воды при Министерстве жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Водинспекция;
4. Инспекция тизими тўғрисида маълумот беринг.
Жавоб: Инспекция тизимига Инспекциянинг марказий аппарати ва ҳудудий инспекциялари киради.
5. Инспекциянинг асосий вазифалари тўғрисида маълумот беринг.
Жавоб: ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан фойдаланиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатувчи корхоналар (кейинги ўринларда сув таъминоти ва канализация корхоналари деб аталади) томонидан технологик жараённи такомиллаштиришга ва энергияни тежашга йўналтирилган сув таъминоти ва канализация тизими объектлари технологик аудитдан ўтказилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиб олишга йўл қўймаслик ҳамда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимига уланишнинг техник шартлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартлари, сув таъминоти ва канализация тизимидаги шикастланишлар ва аварияларнинг профилактикаси ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларнинг амалга оширилиши, ичимлик суви йўқотилишининг белгиланган меъёрларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ер ости ичимлик суви қудуқларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.

6. Инспекция қандай функцияларни амалга оширади?


Жавоб: а) ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан фойдаланиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир қонунлар ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
ичимлик суви таъминоти ва канализация корхоналари, шунингдек истеъмолчилар томонидан сув таъминоти ва канализация соҳасида хизмат кўрсатиш қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация корхоналари томонидан иншоотларда ичимлик сувининг технологик ҳисоби юритилиши таъминланганлигини ва ҳисоблаш ускуналари ишлашини назоратга олиш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация корхоналари томонидан ичимлик сувини йўқотишнинг белгиланган меъёрларига риоя этилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш;
б) ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатувчи корхоналар томонидан технологик жараённи такомиллаштиришга ва энергияни тежашга йўналтирилган сув таъминоти ва канализация тизими объектлари технологик аудитдан ўтказилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
ҳудудий инспекциялар томонидан сув таъминоти ва канализация тизими объектлари технологик аудитдан ўтказилишини назоратга олиш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектлари самарадорлигини ошириш бўйича техник жараён ва энергияни тежаш тадбирлари бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
в) сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиб олишга йўл қўймаслик ҳамда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимига уланишнинг техник шартлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимига уланишда техник шартларга риоя этилишида қоидабузарликларни аниқлаш тадбирлари бажарилишини назорат қилиш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиш, шунингдек, ҳисобга олинмаган истеъмолчиларни аниқлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш;
г) ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартлари, сув таъминоти ва канализация тизимидаги шикастланишлар ва аварияларнинг профилактикаси ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларнинг амалга оширилиши, ичимлик суви йўқотилишининг белгиланган меъёрларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларида техник талабларга асосан профилактика ишлари амалга оширилишини назоратга олиш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларидаги авария ва носозликлар бўйича огоҳлантириш тадбирлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
д) ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ер ости ичимлик сув қудуқларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш;
ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ер ости ичимлик сув қудуқларидан фойдаланишнинг ҳолати ва шароитларини назорат қилиш.
Инспекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

7. Ҳудудий инспекциянинг вазифалари тўғрисида маълумот беринг.


аҳолини уларнинг яшаш жойларида ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимида носозлик ва аварияларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларни бажариш;
фойдаланиш бўлинмалари техник, хизмат ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар билан таъминланиши;
ичимлик сувининг сифати, ичимлик суви ишлаб чиқарувчи иншоотлар сувни зарарсизлантириш ускуналар билан таъминланиши;
ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ер ости ичимлик суви қудуқларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига риоя этилиши;
ичимлик суви меъёридан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлиги.
8. Ҳудудий инспекциянинг функциялари тўғрисида маълумот беринг.
ичимлик сувини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш устидан тафтиш ва назоратни амалга оширади;
ер ости ичимлик суви қудуқлардан фойдаланиш ва уларнинг ҳолатини назорат қилади;
ер ости ичимлик суви қудуқларини лойиҳалаштириш, бурғулаш, қуриш ва ўзлаштириш жараёнлари устидан назоратни амалга оширади;
ичимлик суви таъминоти соҳасидаги хавфсизлик талабларига риоя этилишини назоратга олади;
ичимлик суви сифатини ҳамда ичимлик суви ишлаб чиқарувчи ва оқова суви иншоотларининг сувни тозалаш ва зарарсизлантириш ускуналари билан таъминланганлигини назорат қилиб боради;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларидан фойдаланиш, шу жумладан ичимлик суви ва канализация тизимларига уланиш қоидаларига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширади;
ҳисобга олинмаган истеъмолчиларни (ноқонуний уланма) аниқлашга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этади;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказади;
ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш ҳамда сув таъминоти ва канализация соҳасига илғор технологияларни олиб кириш бўйича тарғибот ишларини амалга оширади.
9. Ҳудудий инспекциянинг ҳуқуқлари тўғрисида маълумот беринг.
Жавоб: ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур маълумотларни давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиши учун тақдим этиш;
ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар барча тоифадаги сув таъминоти ва канализация корхоналарида, жумладан, ер ости ичимлик суви қудуқлардан фойдаланувчи ташкилотларда, уларнинг объектларида ваколати доирасига кирувчи масалаларда белгиланган тартибда текширув ўтказиш;
текшириш ишлари амалга оширилаётган (амалга оширилган) ташкилотларнинг текширишга дахлдор бўлган ҳужжатлари билан танишиш;
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли объектларда, шу жумладан, яшаш жойларида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига уланиш ҳамда фойдаланиш талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда текшириш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация корхоналаридан текшириш учун зарур бўлган лойиҳа, технологик, ижро ҳужжатларини ва бошқа материалларни олиш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида ичимлик суви таъминоти ва канализация корхоналарига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
вазифалар ва функцияларини амалга ошириш жараёнида аниқланган салбий ҳолатлар ҳамда қоидабузарликлар бўйича ҳуқуқбузарларга белгиланган тартибда маъмурий жарималар қўллаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ишларни юритиш.
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
ичимлик суви таъминоти объектларида аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида ҳудудларда тегишли соҳани ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлаш учун масъулдир.

10. Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари қайси қарор билан тасдиқланган?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори. Ушбу қарор билан “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” қоидалари тасдиқланган.
11. ИСКХ (Ичимлик суви ва канализация хўжалиги) ташкилотлари билан истеъмолчилар, шу жумладан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ўртасидаги сув таъминоти (ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлари, қурилмалари)га хизмат кўрсатиш, уларнинг техник ҳолатини сақлаш ва фойдаланиш юзасидан жавобгарлик чегаралари тўғрисида маълумот беринг.
12. ИСКХ (Ичимлик суви ва канализация хўжалиги) ташкилотлари билан истеъмолчилар, шу жумладан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ўртасидаги оқова сувларни чиқариш элементлари(ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлари, қурилмалари)га хизмат кўрсатиш, уларнинг техник ҳолатини сақлаш ва фойдаланиш юзасидан жавобгарлик чегаралари тўғрисида маълумот беринг:
Жавоб: а) сув истеъмоли учун — коммунал тармоққа уланишини узиб қўювчи кириш қулфи. Кириш қулфи билан ичимлик сувга уланиш, истеъмолчининг ички ичимлик суви тизимининг бир қисми ҳисобланади;
б) канализация учун — истеъмолчи канализация тизимининг ички қисми ҳисобланувчи, магистрал канализация тармоғига уланиш нуқтасидаги чиқарув қудуғи. Агар чиқарувчи канализация қудуғи (камераси) магистрал канализация тармоғида жойлашган бўлса, ушбу қудуқ ИСКХ ташкилоти коммунал канализация тармоғининг бир қисми ҳисоблананиб, унга туташтирувчи фойдаланиш чизиғи эса истеъмолчининг маблағи ва воситалари ҳисобидан амалга оширилади.
13. ИСКХ ташкилоти истеъмолчилари нечта гуруҳга бўлинади?
Жавоб: Cув таъминоти ва канализация хўжалиги ташкилоти истеъмолчилари уч гуруҳга бўлинади.
14. ИСКХ ташкилоти истеъмолчилари I гуруҳига кимлар киради?
а) I гуруҳга — хусусий уй-жойларда ва кўп квартирали уйдаги хонадонларда яшайдиган жисмоний шахслар киради;
15. ИСКХ ташкилоти истеъмолчилари II гуруҳига кимлар киради?
б) II гуруҳга қуйидагилар киради:
иссиқлик таъминоти ташкилотлари;
Cув таъминоти ва канализация хўжалиги ташкилотлари;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва бошқа ташкилотларнинг идоравий уй-жой фонди ва ётоқхоналари;
бюджет ташкилотлари;
диний ташкилотлар;
элчихоналар ва дипломатик ваколатхоналар;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
хусусий уй-жой эгалари ширкатлари;
16. ИСКХ ташкилоти истеъмолчилари III гуруҳига кимлар киради?
в) III гуруҳга I ва II гуруҳга кирмаган бошқа ташкилотлардан иборат бўлади.
17. Истеъмолчи билан сув таъминоти хизматлари юзасидан шартнома тузишда, марказий коммунал оқова сув тармоғига уланиш ҳолатлари мавжуд бўлса, мажбурий равишда қайси хизматлар учун ҳам шартнома тузилади?
Жавоб:оқова сув(канализация) хизматлари учун ҳам шартнома тузилади
18. II ва III гуруҳ истеъмолчиси (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан ташқари) шартнома тузиш учун ИСКХ ташкилотига қайси ҳужжатларни тақдим этиши шарт?
Жавоб: истеъмолчи ва субистеъмолчининг марказий коммунал сув таъминоти ва оқова тизимларига бевосита уланган (уланадиган) объектлари кўрсатилган буюртманома;
мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори, кадастр ҳужжатлари, ижара шартномаси).
19. Техник шарт қанча муддатга берилади?
Жавоб: Техник шартлар 2 йил муддатга берилади. Белгиланган муддат тугагач буюртмачи (объектни лойиҳалаштириш ва қуришни бошлаш учун) лойиҳа муддатини чўздириши ёки янги техник шартларни олиши зарур.

20. Фаолият кўрсатаётган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан фойдаланса бўладими?


Жавоб: Фаолият кўрсатаётган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади.
21. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар томонида) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ИСХК ташкилоти томонидан бу ҳақда нечта нусҳада далолатнома тузилади?
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан уланиб олган субъектга топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати ёзиб беради.
22. Сув ҳисоблагич бўйича қандай маълумотлар бўлиши керак?
ушбу турдаги ишларни олиб бориш учун «Ўзстандарт» агентлигида аккредитациядан ўтган тегишли органлар томонидан текширилган ва пломбаланган бўлиши;
сувни ҳисобга олиш асбоби паспортида текшириш сертификати, метрологик аттестациядан ўтгазилганлик тўғрисидаги қайдлар бўлиши лозим.
23. Ичимлик сувини тайёрлаш иншоотларидаги реагент омборинг хажми реагентни неча суткагача етарли бўлган миқторда сақлашга мўлжалланган бўлиши керак?

24. Ичимлик сувини тайёрлашда тоза сув резервуарида хлор билан сув қанча вақт контактда бўлиши керак?


25. Ичимлик сувини зарарли бактериалардан зарарсизлантиришда қандай зарарсизлантирувчи воситалардан фойдаланилади?
26. Ичимлик суви ва оқова сув соҳасида халқаро тажриба.
27.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида”ги 5018-сонли Фармонининг қабул қилинишидан мақсади ва асосий вазифаларини гапириб беринг.
Жавоб: Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш, сув ва канализация объектларини самарали эксплуатация қилиш, ичимлик суви ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ичимлик сувидан фойдаланишни давлат томонидан назорат қилишнинг ягона тизимини яратиш ҳамда Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини ташкил этиш ва инспекциянинг асосий фаолияти ҳамда вазифаларини белгилаб бериш мақсадида имзоланган.
28. Cув таъминоти ва канализация хўжалиги ташкилотлари билан истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни Вазирлар Маҳкамасининг қайси қарори билан белгиланган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори. Ушбу қарор билан “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” қоидалари тасдиқланган.
29. Ичимлик сув ва канализация хизматлари истеъмолчиси ким?
Жавоб: Cув таъминоти ва канализация хўжалиги ташкилоти билан сув олиш ва (ёки) оқова сувларни оқизиб юбориш хизматлари олиш юзасидан белгиланган тартибда шартнома тузган юридик ва жисмоний шахслар.
30. Ичимлик сувини хлор билан зарарсизлантириш қоидалари тўғрисида гапириб беринг?
Жавоб: OzDSt 950:2011 рақамли Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлари талабларига асосан хлор билан сувни зарарсизлантирилганлигини ҳар соатда бир маротаба текшириш орқали амалга оширилади.
Бунда резервуарлардан чиқаётган сувдаги хлорнинг қолдиқ миқдори белгиланган 1 м3 сувда 200-500 грамм меъёрда бўлиши талаб этилади.
31. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор ижросининг муҳлати?
32. Маъмурий ишларни кўриб чиқишда айнан нималар аниқланиши шарт?
33. Маъмурий жарима расмийлаштиришни асосий принциплари нималардан иборат?
34. Инспекция ўз фаолиятида қайси ҳужжатларга амал қилади?
35. Уй-жой коммунал ҳизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси қайси шахс мақомига эга?
Жавоб: Инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
36. Худудий инспекциялари қайси шахс мақомига эга?
Жавоб: Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекциялари (кейинги ўринларда ҳудудий инспекциялар деб аталади) юридик шахс мақомига эга эмас.
37. Инспекциянинг асосий вазифаларига нималар киради?
ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан фойдаланиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатувчи корхоналар (кейинги ўринларда сув таъминоти ва канализация корхоналари деб аталади) томонидан технологик жараённи такомиллаштиришга ва энергияни тежашга йўналтирилган сув таъминоти ва канализация тизими объектлари технологик аудитдан ўтказилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиб олишга йўл қўймаслик ҳамда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимига уланишнинг техник шартлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартлари, сув таъминоти ва канализация тизимидаги шикастланишлар ва аварияларнинг профилактикаси ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларнинг амалга оширилиши, ичимлик суви йўқотилишининг белгиланган меъёрларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ер ости ичимлик суви қудуқларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.
37. Текшириш руйҳатига нималар киради?
38. Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналари фаолиятини назорат қилиш вазифалари берилганми?
39. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш жамиятини текширишда Инспекция ходимлари нимага асосланади?
40. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш жамиятининг хизматлари кайси Қарорга асосланиб хизмат кўрсатади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори. Ушбу қарор билан “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” қоидалари тасдиқланган.
41. Аҳолига нисбатан ҳудудий инспекциялар вазифаларига нималар киради?
42. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш жамиятига нисбатан ҳудудий инспекциялар вазифаларига нималар киради?
43. Инспекция ходими сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш жамиятининг ходимларини билим даражасини аниқлаш сўров суҳбатда (собеседование) қатнашиш ҳуқуқига эгами?
44. Ҳудудий инспекция фаолияти тўғрисида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига уз фаолияти тўғрисида ҳисобот бериш ҳуқуқига эга бўладими?
45. Қайси ҳужжатлар асосида коммунал хизматларини кўрсатиш қоидалари тузилган?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори. Ушбу қарор билан “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” қоидалари тасдиқланган.
46. Ахолидан оқова сувларни чиқариш хизматлар учун шартномаси қандай шартларда тузилади?
Жавоб: марказий коммунал оқова сув тармоғига уланиш ҳолатлари мавжуд бўлса, мажбурий равишда, оқова сув(канализация) хизматлари учун ҳам шартнома тузилади.
47. Сув таъминотининг хусусий автоном манбаи (қудуқ, очиқ сув олиш ҳавзаси, ирригация тизими ва ҳ.к.) мавжуд бўлганда коммунал оқова сув чиқариш хизматлар учун қандай хисобланади?
Жавоб: коммунал канализация тизимига оқоваларни оқизиш ҳажми ўрнатилган насоснинг ишлаб чиқариш қуввати ёки ўрнатилган ва рўйхатдан ўтказилган ҳисоблаш асбобининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
48. Саноат корхоналарининг техник эҳтиёжлари учун бошқа сув манбаларидан фойдаланиш мақсадида, сув манбасининг техник шартларида қанақа маълумотлар бўлиши керак?
49. ИСКХ ташкилоти техник-шартларни бутун хужжатлар тўпламини кўриб чиқиш муддати қанча?
50. ИСКХ ташкилоти уланиш учун лойиҳани қанча вақт кўриб чиқиш керак?
Download 36,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish