баркамол авлодни тарбиялаш, ўзининг маънавий–маърифий, ташкилий–услубий, ижтимоий–иқтисодий жиҳатлари билан мураккаб ва масъулиятли динамик жараёндир.
Ибн Синонинг тиббиёти ва унинг комил инсонни жисмонан ҳамда маънан соғлом қилиб тарбиялаш ғоясидан бўлажак ўқитувчилар илмий дунёқарашини кенгайтиришда турли фанларни ўқитиш орқали фойдаланиш мумкин. Айниқса, «Педагогика назарияси ва тарихи» фанининг «Педагогика назарияси» номли I–қисмидаги педагогик маҳоратни эгаллаш йўлларини талабалар онгига сингдиришда ва «Тарбия назарияси» номли II– қисмидаги илмий дунёқарашни шакллантиришда шахс ижодий камолоти босқичларининг мазмун–моҳиятидан фойдаланиш сезиларли педагогик самараларни беради. Натижада ақлий тарбия ва илмий дунёқарашнинг асосий белгилари (омиллари, ташкил этувчилари) ва моҳияти талабалар онгидан янада мустаҳкам ўрин олади. Бунда талабалар илмий дунёқарашнинг асосий таркибларни ва улар ўртасидаги фарқларни таҳлил қилиш салоҳиятига эга бўлди.
Демак, ёшларимизга шахс камолоти пиллапояларини ҳисобга олган ҳолда таълим–тарбия беришдаги барча хатти–ҳаракатлар (ўқув қўлланмалар, дарсликлар, таълимнинг ахборотли технологиялари ва ҳ.к.)да қуйидаги омиллар асосий диққат–эътиборда туриш лозим экан:
– миллий–маънавий қадриятларимиз ҳақидаги батафсил маълумотлар тайёрлаш, уларни ёшларимиз онгига сингдиришга қулай ҳолга келтириб, яъни ахборот кўринишдаги тизимларга (қомусий ва ҳадис илми олимлари, шоирлар, ёзувчилар, тарихчилар, файласуфлар, халқ қаҳрамонлари, давлат арбоблари, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган расм–русумлар ва урф–одатлар, анъаналар ва ҳ.к.) ажратиш;
– ёшларимизда шахс камолати босқичлари асосида Ватан туйғусини шакллантириш ва бунда улар онгига она тупроқ, она Ватан, Ватан соғинчи, Ватан қайғуси каби тушунчаларга ҳурмат уйғотиш;
– ёшлар тарбиясида «баркамол авлод», «комил шахс», «олим», «паҳлавон», «аллома», «мутафаккир», «донишманд» каби камолот босқичларидан аниқ далиллар асосида ибрат–намуна тизимидан кенг фойдаланиш лозим;
– шахс ижодий камолоти босқичларини талабалар онгига сингдиришда аниқ фанлардан таълим–тарбия бериш орқали қомусий олимлар, донишманд, файласуфлар ижоди ва фаолиятидан фойдаланиш, ижтимоий–гуманитар фанлар бўйича шоирлар, ёзувчилар, тарихчилар, халқ қаҳрамонлари, давлат арбоблари, ҳадис илми соҳибларини ибрат–намуна қилиб кўрсатиш ижобий педагогик самараларни беради;
– талабалар онгига шахс ижодий камолоти босқичларини илмий, маънавий қадрият сифатида сингдириш, уларни ижодий камолот сари интилишига туртки бўлади ва натижада улар ижтимоий фаол шахс бўлишга интилади, олимликни ва комилликни ҳавас қилади.
Адабиётлар руйҳати
Жонматова Ҳ.Абу Али ибн Сино таълим –тарбия тўғрисида Тошк Ўқитувчи 1980й17б
У.Маҳкамов”Ўқувчиларнинг аҳлоқий маданиятини шакллантириш муаммолари!,”фан”1995й49б
Do'stlaringiz bilan baham: |