Ибн Арабшоҳ Шиҳобуддин Аҳмад Ибн Муҳаммад Ибн Абдуллох. Ибн Иброҳим



Download 22,08 Kb.
Sana06.06.2022
Hajmi22,08 Kb.
#642088
Bog'liq
Ibn Arabshoh Shihobuddin Ahmad Ibn Muhammad Ibn Abdullox


Ибн Арабшоҳ Шиҳобуддин Аҳмад Ибн Муҳаммад Ибн Абдуллох. Ибн Иброҳим
Википедия, очик энсиклопедия
Ибн Арабшоҳ Шиҳобуддин Аҳмад Ибн Муҳаммад Ибн Абдуллох. Ибн Иброҳим (1388, Дамашк — 1450, Коҳира) — араб тарихчиси. Амир Темур Шом (Сурия) ни эгаллагач (1401), И. А. ни кариндош-уруғлари билан Самаркандга келтирган. Бу ерда у машҳур олимлардан таълим олган, форс, мўғул ва турк тилларини ўрганган ҳамда адабиёт ва илоҳиёт билан шуғулланган (1401—08). У Хоразм, Мўғулистон, Хитойда ва Олтин Ўрда пойтахти Саройда бўлган. ҳожи Тархон (Астрахон) да ҳукук фани билан шуғулланган. Крим оркали Адрианополга келган. 10 й. давомида турк султони Муҳаммад И нинг махсус котиби бўлган. И. А. бир неча тарихий китоб ёзган. "Ғуррат ус-сияр фи дувалиттурк ва-ттатар" ("Турк ва татар халклари давлатларидаги сийратлар сараси") асари Олтин Ўрда ҳакидаги кўп маʼлумотларни ўз ичига олган. Аммо бу асар сакланмаган. И. А. нинг "Фукохат ул-хулафо ва муфокаҳат уз-зурафо" ("Халифаларнинг ҳозиржавоблиги ва фаросатлиларнинг ҳазил-кашлиги") асари ҳам бор. И. А. таржимон сифатида Авфийнинг "Жавомиʼ улҳикоёт ва лавомиʼ ур-ривоёт" ("ҳикоялар мажмуаси ва ривоятлар жилваси"), Абу Лайснинг "Тафсир" ини форс тилидан туркчага таржима килган. "Ажоиб ул-макдур фи ахбори Темур" ("Темур ҳакидаги хабарларда такдир ажойиботлари") И. А. нинг энг машҳур асаридир. Бу асар "Амир Темур тарихи" номи билан ўзбек тилида ҳам нашр этилган.
И. А. Амир Темурга нисбатан душманлик руҳидаги муаллифлар жумласидан эди. Бу ҳол унинг асарида тўла акс этди. Шунга карамай, И. А. асарида Темур давлати ва унга чегарадош мамлакатлар сиёсий, хўжалик ва маданий турмушини кўшимча равишда ойдинлаштириб берувчи кўпдан-кўп диккатга сазовор маълумотларни келтирган.
И. А. Амир Темурга накадар салбий назар билан карамасин, ҳар ҳолда унинг шахсини муносиб баҳолаган: "Йетмиш ёшли Темурнинг фикрлари ҳали ҳам катъий, жисмоний жиҳатдан кучли ва бакувватдир... У истеҳзо ва сохталикни ёктирмайди, бахтсиз ҳодиса рўй берганда ғамга ботмайди, доим сергак ва мардона туради, унинг олдида ҳамма итоатгўй бўлиб колади ва ҳурмат бажо келтиради. У мард ва жасур одамларни ёктиради... У масаланинг моҳиятини дарҳол пайкаб оладиган моҳир баҳсчи эди. У фаросати билан ҳакгўй — ёлғончини дарров фарклар эди, самимий маслаҳатчиларни сохта насиҳатгўйлардан фаркдар эди".
Адабиёт[таҳрир]

  • Амир Темур тарихи (1-, 2-китоблар; сўз боши, араб тилидан таржима ва изоҳлар муаллифи У. Уватов), Т., 1992.

Убайдулла Уватов.[1]
Download 22,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish