I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/118
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#232957
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   118
Bog'liq
2 5298753607510789912

Дейин сўз илмни(нг) хосиятидин, 
Баён айлаб, анинг моҳиятидин. 
Бу сўзни гўши бор одам эшшпсун
Ўзида хуши бор одам эшитсун! 
Кўпайди илм ила ҳикмат жаҳонда, 
Кўринг кўткан замондин бу замонда. 
Керак одамга қилғай илм ҳосил, 
Жаҳондин ўтмагай то махзи жоҳил. 
Фурқат туркистонликларнинг ўрта аср қолоқлигида 
қолишларининг асосий сабаби деб илм-фан, техника, умуман 
тараққиётга лоқайдликларида, уларга эътиборсизлик билан 
қараганда, деб билган. Россия билан ҳар томонлама 
яқинлашишдан мурод тараққий йўлига чиқиш, деб ҳисоблаган. 
Завқий 
Убайдулла Уста Солиҳ ўғли Завқий Қўқон шахрида, 
Шайҳон (ҳозирги Завқий махалласи)да маҳсидўз оиласида 
туғилиб, вояга етган. 
«Мадрасаи Олий» ва «Мадрасаи Чалпак»да ўқиш 
асносида Убайдуллоҳ Муқимий, у воситасида «Қўқон адабий 
мухити» вакиллари билан яқиндан танишади, кейинчалик, 
яъни, Муқимий, Фурқат вафотларидан кейин унинг 
маънавий етакчисига айланди. Унинг дунёқараши, бадиий 
ижод усуллари мумтоз Шарқ, туркий-чиғатой адабиётининг 
забардаст сиймолари Лутфий, Жомий, Навоий, Бедил, 
Маҳмур, Гулханий, Муқимий, Фурқатлар таъсирида 
шаклланди. 
Туркистондаги ўша давр анъанасига биноан, Завқий ҳам 
«зуллисонайн» («икки тилли») — ҳам турк-ўзбек, ҳам форс-
тожик тилларини яхши ўзлаштирган, мумтоз форс-тожик ва 
турк-ўзбек бадииятини чуқур билган. Шу тилларда илмий-
446 


тарихий, бадиий-ахлоқий асарлар, шеърлар, ғазаллар ёза 
оладиган шоир, мутафаккир, маърифатчи бўлиб етишди. 
Туркистонда миллий истиқлол учун муросасиз 
мужохддлар кураши даврида, ялпи қашшоқлик, очлик, вабо-
чечак касаллари авж олган пайтда, большевиклар кўрсатган 
сохта «мурувватлар» - халққа тинчлик, меҳнат, нон, ер-сув, 
ёлғон ваъдалар, «арзон маърифат» берилаётган маъшум 
кулфатлар туфайли янгиланаётган дунё, жамиятимиз одцида 
турган янги муаммоларни тушуна олмаслик, халкни озгина 
бўлса-да тинч-осуда, тўқ, фаровон ахволда кўришни истаган 
қалби тоза Завқий большевиклар тарғиботи туфайли чалғиди. 
Шу сабабли миллий мужоҳидларимизга («босмачилар») 
қарши курашига ўтган Завқий уларнинг ҳақли жазоси -
сазойисига дучор бўдди. Иноят қўрбоши ҳақида «Дар ҳажви 
Шоҳ Иноят қурбоши», «Туркистон Мухторияти» ҳукумати 
«Ҳарбий гвардияси» қўмондони Эргаш Кўрбоши (кейинчалик 
«Амир лашкари ислом») ҳақида «Роҳзан Эргаш», Обид 
Мингбоши ҳақида ва бошқа миллий мужоҳидда, жадид 
зиёлиларимиз, дин ва шариат пешволари шаънига ёзган 
ҳақоратомуз ҳажвий шеърлари ана шу сазойига сабаб бўлган 
эди. Завқий большевикларга расман хизмат қилмаган бўлса-
да, унинг шоир сифатида катта обруси, у ёзган шеър, ғазал, 
мухаммас ва ҳажвиялар халқ орасида жуда катта таъсир кучига 
эгалиги ва машҳур бўлганлиги учун унга турли бўҳтонлар 
ёғилган. Унинг ҳаракатлари миллий истиқлол курашчилари 
обрўсини туширишга, миллатни уюшишга эмас, балки 
парокандаликка бошлаётгандек баҳоланган, яна «Туркистон 
Мухторияти» арман дашноқ кутюнлари қўли билан қонга 
ботирилган Қўқон, бутун Фарғонага ўт қўйилган шароитда 
миллатга, Ватанга хиёнат сифатида баҳоланган. Шу асосда 
Завқий учун сазойи жазоси амалга оширилган. Уни 
Янгиқўрғонда, калтаклаб, от думига боғлаб, чала улик 
бўлгунича судрашган. Завқийнинг дустлари уни шу аҳволда 
озод қилишга базўр муяссар бўлганлар, у 1921 йил баҳорида 
68 ёшида вафот этган. 
447 


Завқийнинг меросини 50 дан зиёд турли жанрларга оид 
шеърлар, ҳажвия, мухаммас ва шу кабилар ташкил этади. 
Ўзи тартиб берган «Девон» қўлёзмаси йўқолган, Қошғарга 
олиб кетилган деган тахмин ҳам бор, лекин ҳозиргача 
топилмаган. Унинг Арабистонга Ҳаж сафари ҳақидаги 
«Саёҳатнома»си қўлёзмаси бўлганлиги маълум, лекин у ҳам 
ҳозиргача топилмаган. Шунингдек, Муқимий «Саёҳатнома»си 
қабилида Фарғона водийси бўйлаб саёҳатларини акс 
эттирувчи «Шоҳимардон хотираси», «Сув жанжали» ва «Обид 
мингбоши ҳақида ҳажв» асарлари ҳам бор. 
Агар Завқийнинг ижодий-маърифий фаолияти, 
дунёқараши ва маслак қадриятларини умумлаштириб 
баҳолайдиган бўлсак, қуйидаги ҳаёт тақозоларини қатьий 
ҳисобга олиш зарур: 
аввало, Завқий асл маънодаги мумтоз Шарқ мусулмон 
маърифатчилиги йўналишида шаклланган ва ҳеч қачон 
большевиклар тузуми ҳамда қатағонларининг онгли, 
маслакли тарафдори бўлмаган. Уни большевик мустабид 
тузумининг дастлабки даврида ноиложлиқцан берган сохта 
ваъдалари моҳиятини тушунмаслик, Остроумовнинг устомон 
ғоявий алдовига учраган, Муқимий, Фурқат шахсияти, 
эътиқодига бўлган шогирдлик садоқати, эҳтироми чалғитган 
ва панд берган. 
Иккинчидан, анча қашшоқ табақадан чиққанлиги ҳам 
унинг ижоди, мероси ва дунёқарашида кўнгилсиз излар 
қолдирган. Аслини олганда, ўқимишли, икки Мадраса курган, 
Қўқонда XIX асрнинг 90-йилларида пайафзал растаси 
хўжайини Мўминбой қўлида мирзалик қилган, Самарқанд, 
Бухоро, Марғилон, Фарғона, Ўш, Андижон, Наманган, 
Хўжанд, Тошкент каби кўҳна Туркистоннинг нисбатан 
ривожланган, илғор шаҳарларида бўлган Завқий замонавий 
миллий буржуазия, унинг мафкурачилари жадидлар 
ғояларини ҳеч бўлмаганда тўғри тушуниши, ҳайриҳохлик 
қилиши, юрт, халқ мутараққийлигини шу билан боғлаши 
лозим эди. Аммо Завқийда бунинг аксини кўрамиз. 
Учинчидан, 1900-1903 йилларда Қофқоз, Туркия, Шом, 
448 


Миср каби мамлакатларда бўлган Завқий бу ерда вужудга 
кслган миллий-озодлик кураши ғоялари, мақсадларидан, 
Саййид Жамолиддин ал-Афғоний, Муҳаммад Абду, 
қолаверса, Беҳбудий, Мунаввар Қори олиб борган, 
стакчилик қилган жадидчилик мафкураси, Туркистон 
озодлиги учун олиб борилаётган кураш моҳиятини 
тушуниши, унга ҳайриҳоҳ бўлиши керак эди. Завқий эса, 
аксинча, 1898 йилги Дукчи Эшон, 1916 йилги қўзғолон, 
«Туркистон мухторияти» ғоя, мақсад ва қадриятларига кескин 
душманлик мавқеида қолди. 
Айни пайтда, у ўз ижоди, дунёқараши, меросида 
ҳаётни ҳаққоний акс эттиради, ижтимоий адолатсизлик, 
ўрта аср қолоқлиги, хурофотларни муросасиз танқид 
қилади, нафақат маҳаллий бойлар, маъмурларни, балки чор 
маъмурларини, фабрикант ва банкирларни шафқатсиз ҳажв 
ўтига олди. «Вексель», «Аҳли раста», «Воқеаи қози сайлов», 
«Шоҳ Иноят қўрбоши ҳақида ҳажв», «Обид Мингбоши 
ҳақидаги ҳажв», «Таладинг баринг» ва бошқалар бунга яққол 
мисол бўлади. 
Шунингдек, унинг мероси — мухаммаслари орасида 
«Келмаса келмасун, нетай?» радифли ғазали «Навоийнинг 
«Нетай» мисрали ғазалига назира», «Дилдаги розимни, эй 
боди сабо, мен кимга дей?», «Эй, менинг риштаи жонимға 
чекилу соз кел», «Бодай васлинг қачонким нўш эътибон 
қонамиз», «Оразинг атрофида бўлгач ҳувайдо кокулинг», 
«Юзингни қўрсатиб, аввал ўзингга бандлар қилдинг» мисрали 
ғазал-мухаммаслардаги юксак шарқона бадиий-маънавий 
идеаллар, эзгу ўйлар, нафосат мезонлари Завқий 
дунёқарашининг асосини ташкил этади. 
Агар буларга яна Завқийнинг ҳали топилмаган девони, 
«Саёҳатнома»си ва бошқа бадиий-илмий асарлари қўшилса, 
Завқий узбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили 
эканлигини қайд этиш мумкин. 
449 


Анбар Отин 
Анбар Отин 1870-1915 йилларда яшаган. Маълумки, 
Қўқон адабий муҳити XVIII-XIX асрлар Ўрта Осиёси, 
умуман, мусулмон Шарқи маънавий юксалишида ўхшаши 
йўқ, бетакрор ноёб маданий ҳодисадир. Амир Умархон, 
Маъдалихон, Нодира, Увайсий, Ҳозиқ, Маҳмур, Гулханий, 
Муқимий, Фурқат, Маҳзуна, Дилшод Барно, Завқий, 
жумладан, Анбар Отинларнинг ижодидаври узбек 
миллатининг шаклланишида, узбек адабий тили, 
бадииятининг юксалишидаги муҳим босқичдир. 
Қўқон адабий муҳитининг ўзига хослиги хотин-қиз 
ижодкорлар — шоиралар, қўшикчи, мусиқашунос, муаллима, 
маърифатпарвар, ҳатто, фалсафий қарашларни илгари сура 
олган аёл мутаффакирлар, азиз сиймоларимизнинг бир неча 
авлодини етиштириб чиқарганлигидадир. Ана шундай буюк 
сиймолардан бири Анбар Отин Қўқоннинг Бузрукхожа 
маҳалласида таваллуд топган. Анбар Отин буюк мумтоз 
шоирамизУвайсийнингжиян набирасидир. Отаси Фармонқул 
марғилонлик, онаси Ащурбиби эса қўқонлик косиб-бўзчи 
бўлган. Бу ҳақда Анбар Отиннинг ўзи лўнда қилиб: 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish