Даосизм
Фалсафий тафаккур тараққиётининг муҳим
Пўналишларидан бири даосизмдир. Унинг асосчиси Лао-
цчидир (милоддан аввалги 604 йилда туғилган). У
«Йўналишлар ва фазилатлар ҳақида рисола»нинг муаллифи.
Китобда таъкидланишича, дао ердаги мавжуд барча
парсалардан фарққилиб, худоликнинг намоён бўлишининг
ўшгахоскўринишидир. Даоолий мавжудот сифатвда барча
реал нарсалар, ҳодисалар борлиғи, содир бўлишининг
биринчи сабабчисидир. Ҳамма нарсалар у туфайли пайдо
бўлади, охир-пировардца яна унга қайтади.
Лао-цзининг фикрича, оламдаги барча нарсалар доимий
\аракатда, ўзгаришда. Инсоннинг табиат билан ўзаро
қамкорлиги унинг руҳий барқарорлиги, осойишталигини
гаъминлайди. У инсон, жамиятнинг ортиқча безовталигини,
ўта фаоллигини маъқул кўрмайди. Ортиқча фаоллик
цивилизацияни туғдириб, инсон ва олам ўртасидаги
гармониянинг бузилишига, дисгармонияга олиб келади.
«Нарсалар меъёри»га амал қилиш инсоннинг муҳим ҳаётий
вазифаси бўлмоғи лозим. Воқеликни билиш осойишталик
вазиятида амалга ошади. Бундай фикр Конфуцийнинг
таълимотига зиддир, чунки у таълим-тарбияга алоҳида
эътибор берганлиги маълум.
Лао-цзининг фалсафий таълимоти Чжуан-цзи
(милоддан аввалги 369-286 йил), Вэнь-цзи (милоддан аввалги
VI аср) ва бошқалар томонидан ривожлантирилди. Улар
фалсафанинг онтология, гносеология, жамият ва инсон
муаммоларига алоҳида эътиборни қаратганлар.
Хитой фалсафий тарихида номлар мактаби ўзига хос
ўрин эгаллаганлиги маълум. Номлар мактаби воқеликни тил
воситасида ифодалаш муаммолари билан машғул бўлган.
Унинг вакилларидан бири Хуэй Ши (милоддан аввалги 350-
260 йил) кўпгина нарсаларнинг тушунчаларда ноадекват
ифодаланишига эътиборни қаратган. У бунинг сабабини
нарсаларнинг бир-бирига қиёсланмаслигида, деб билган. Бу
37
таълимот, кейинча, Гунсунь Лун (милоддан аввалги 284-259
йил), Инь Вэнь-цзи, Дэн Си-цзи ва бошқалар томонидан
давом эттирилди. Баҳс-мунозаралар номлар мактаби учун
муҳим аҳамиятга эга, чунки Чжуан-цзи вафот этган рақиби
Хуэй-цзи тўғрисида қайғуриб, «Мен билан баҳс юритадиган
одам қолмади»,- деб ёзади.
Даосизм ва номлар мактабларининг фикрлаш —
тафаккур услуби анъана мавқеига эга бўлган конфуцийлик
таълимотига бардош бера олмаган. Ўзгача услубда фикрлаш,
баҳс-мунозара, исбот учун далиллар келтириш, мавжуд
ғояларни рад этиш ва ҳоказолар уларнинг умрини
қисқартирган. Аста-секин бу таълимотлар конфуцийликка
яқинлашиб, ўзининг аввалги мавқеини йўқотган.
Моизм
Моизм мактабининг асосчиси Мо Ди (милоддан аввалги
479-391 йил)дир. Бу таълимотда ижтимоий ахлоқ
муаммоларига катта эътибор берилган. Мочилар таълимоти
Конфуций таълимотидан тубдан фарқ қилади. Ҳеч бир
фалсафий мактаб мочилардек меҳнатга алоҳида эътибор
бермаган. Бу мактабнинг тингловчилари ўз меҳнати билан
кун кечирган. Меҳр-оқибат, гуллаб-яшнаш ва ўзаро
манфаатдорлик уларнинг асосий шиори бўлган. Хилма-хил
назарий тадқиқотларнинг ҳеч қандай зарурияти йўқ, жамият
учун энг муҳим фаолият меҳнат фаолиятидир.
Мо Дининг вафотидан сўнг мочилар билиш масалалари
билан ҳам қизиқишган. Улар таълимотида ҳиссий мушоҳада,
сезги аъзоларинниг билишдаги ўрни, нарса номлари, ҳукм-
муҳокамаларни тажриба орқали тасдиқлаш лозимлиги каби
масалалар яққол сезила бошланган.
38
Легизм
Шэнь Бухай (милоддан аввалги 400-337 йил) легизм
гммимотининг асосчиси ҳисобланади. Унинг намояндалари
ижтимоий назария муаммолари билан шуғулланишган. Унда
даилатни бошқариш масалалари устувор ўрин эгаллаган.
Лсгистлар конфуцийчиликка кўплаб ўзгартиришлар
киритишган. Масалан, Шан Яннинг таъкидлашича, аклли
кишилар қонун яратадилар, бошқа одамлар эса мавжуд қонун
билан чегараланадилар. Имкониятга эга кимса тартибни
ўзгартиради. Кимки бунга қодир бўлмаса, у бўйсунади.
Қонунни билмайдиган киши билан қонун тўғрисида фикр
юритиш беҳуда, ақли чегараланган киши билан ўзгаришлар
\ақида гапиришнинг фойдаси йўқ.
Легизмнинг бошқа машҳур вакили Хань Фэй-цзи
(милоддан аввалги 233 йилда вафот этган) бошқа мактаб
тушунчаларига асосланиб, тартиб, фазилат, инсонийлик
масалаларини кўтарган. Унинг фикрича, тартиб — ҳар қандай
нарсанинг қиёфасини ифодаловчи тушунча. Жамият
ҳаётидаги тартиб — мавжуд камчиликларни зоҳиран
яширишдир. Одамлар ва ҳукмдор ўзаро муносабатларини
қайта-қайта қараб чиқиш зарур. Ҳукмдор чиқарган қонун ва
фармонлар баъзан жамият манфаатларига мое тушмайди,
чунки уларда мукофот ва жазолар тизими кўриб чиқилган,
холос.
Инсон табиати шахеий манфаатдорлик билан
ифодаланади. Шундай экан, ундан ижтимоий муаммоларни
ҳал этишда фойдаланмоқ лозим. Фуқаро ўз қобилиятини
фойдали нарсага сарфлайди ва ундан наф кутади. Ҳақиқий
қонун шундай муносабатларни бошқаришга хизмат қилмоғи
лозим. Ҳукмдорнинг тахти инсонга алоқадор эмас, балки
илоҳий фалакларга тааллуқлидир. Жамият тараққиёти
бетакрордир. Бошқариш усул ва тизимлари янги ижтимоий
воқеликка мое тушмоғи шарт. Хань Фэй ўтмишни
мутлақлаштириб, унга ҳамду санолар ёғдирган барча
мактабларни аёвсиз танқид қилади.
39
Шундай қилиб, қадимги Хитой фалсафасида инсон
камолоти, инсон ва жамият ўзаро муносабати муаммолари
етакчи ўрин эгаллаган. Қолган бошқа муаммолар ҳам назарий
тафаккурни қизиқтирган бўлса-да, уларнинг салоҳияти яққол
кўзга ташланмайди.
Милоддан авалги II асрда конфуцийчилик янги
ижтимоий шароитга мослашиб, давлатнинг расмий
мафкураси даражасига кўтарилди. У ўз тизимига легизмнинг
давлатни бошқариш ҳақидаги қарашларни, даосизм,
механистик натурализмга хос қарашларни киритади.
Хань сулоласининг ҳукмронлиги даври (милоддан
аввалги II аср-милоднинг 1-Н асрлари)дан бошлаб Хитойда
маънавий ҳаёт яна жонлана борди. Бу даврга келиб даосизм
таълимоти муҳим роль ўйнай бошлади.
Янги тарихий шароитда конфуцийчиликни тиклашнинг
фаол ташвиқотчиларидан бири Дун Чжуншу (милоддан
аввалги 179-104 йил) эди. У беш унсурни асос қилиб олган
таълимот ҳамда инь ва яннинг қарашларидан келиб чиқиб,
оламнинг метафизик ва диний манзарасини баён этишга
ҳаракат қилади. Илоҳий фалак онгли ва муайян мақсадни
кўзлаб, воқеликнинг ривожланиши, ўзгаришини олдиндан
белгилаб қўяди, оламнинг тартибини ўрнатади, одамларга
одоб-ахлоққонун-қоидаларини етказади. Бу олам манзарасида
осмон йўналиши эса унга бўйсунади. Айнан шу
йўналишларнинг моҳиятидан сабаб-оқибат муносабатлари
юзага келади.
Жамият ҳаётида бешта фазилатлар тизими амал қилади.
Улар инсонийлик, тўғри сўзлик, хушфеъллик, донолик,
самимийлик кабилардир. Нарса ва тушунчалар ўртасидаги
бирлик беш унсур тўғрисидаги таълимот билан изоҳланади.
Дун Чжуншу ўтмишни мўътабар далил сифатида талқин
қилади. «Кимки ҳозирги даврга шубҳаланса, қадимги даврни
тадқиқ этсин. Кимки келажакни тушунмас экан, ўтмишга
назар ташласин», дейди Дун Чжуншу. У ўз фикр-
мулоҳазаларини мумтоз китоблардаги ҳикматли иборалар
билан қиёслаб тасдиқлайди.
40
Милоддан аввалги II асрда яшаб, ижод этган Лю Аню
дпоистик руҳца оламдаги нарса- ҳодисаларнинг йўналишига
илоҳий фалак таъсирини рад этади. Азалдан қабул қилинган
қунват-энергия («ци»)нинг янгича талқинини илгари суради.
11,и — инсон табиатининг ифодаси. У, ўз аслига кўра, моддий
тамойил бўлиб, инсоннинг олам билан табиий муносабатини
юзага келтиради.
Ян Сюн (милоддан аввалги 53 йил, милоднинг 18 йил)
конфуцийчиликни мистик тарзда талқин этилишига қарши
чиқади. Унингтаълимотида конфуцийчиликнинг ижтимоий
қарашларини оламни даосизм руҳида уқтириш билан
уйғунлаштиришга уринганлиги якқол сезилади.
Ван Чун (27-107 йил) Ян Сюн ва унинг шогирди Хуань
Таннинг фалсафий қарашларини давом эттириб, воқеликни
теологик тарзда талқин қилинишига қарши чиқади, ҳақиқат
мезони гносеологиянинг ягона мезони бўлмоғи лозим, деган
хулосага келади. Айниқса, Ван Чун томонидан Дун Чжуншу
дунёқараши ва табиатни илоҳийлаштиришга қаршилиги уни
ўша даврнинг эътиборли мутафаккирига айлантирди.
Ван Ви ва Хэ Янь (III асрнинг биринчи ярми)
таъбирича, дао — йўқлик, номоддий, руҳий моҳият. У барча
мавжуд нарсаларнинг қарама-қарши томони. Шундай экан,
кишиларнинг ижтимоий ва шахсий муаммолари кундалик
ҳаёт доираси билан чегараланади. Воқеаларга аралашмаслик,
тақдирга тан бериш кишиларни дао билан ҳамоҳанг тарзда
ҳаёт кечиришини таъминлайди.
Буддизм
Буддизм Хитойга 1-П асрларда кириб келиб, IV асрда
чуқур иддиз ота бошлайди. VI асрда император У-ди буддизм
ва фалсафани давлатнинг расмий таълимоти сифатида эълон
қилади. Буддизм маънавий ҳаётда, айниқса, санъат ва
адабиётда сезиларли из қолдириб, Хитой фалсафасида муҳим
аҳамият касб этган таълимотдир. Ҳиндистондан кириб келган
41
буддизмнинг Чань мактаби таълимотига кўра, олий
ҳақиқатни тимсол — рамз белгилар орқали ифодалаш имкони
йўқ. Руҳий осойишталикка машғулот натижасида эришиб
бўлмайди. У кугилмаганда, тасодифан ички тажриба сифатида
рўй беради ва туйқусдан намоён бўлади. Бу таълимот,
айниқса, Хуэй-нэн (636-713 йил) қарашларида тўла-тўкис
намоён бўлди.
Янги конфуцийчиликнинг вужудга келиши уни
қайтадан тиклаш ва буддизмни танқид қилиш, натижасида
рўй берди. Масалан, Фань Чжень, тана руҳнинг моддий
асоси, руҳ эса тананинг намоён бўлишидир, инсон табиий
жараён сифатида пайдо бўлади, деган мулоҳазани ўз
фалсафий қарашларининг пойдевори қилиб олди. Хитой
фалсафаси уйғониш даври Хань Юй (768-824 йил), Ли Ао
(844 йилда вафот этган), Линь Шэнь-шилар (тахминан 840-
880 йил) томонидан буддизмни танқид қилиш,
конфуцийчиликни тиклаш байроғи остида ўтган. Натижада
бу жараён янги конфуцийчилик шаклланиши ва қарор
топишига олиб келди.
Янги конфуцийчиликнинг ғоявий тантанаси икки
йўналиш — олам моҳияти бўлган тартиб, борлиқ моҳияти
ҳисобланган тафаккур тўғрисидаги таълимот негизида юзага
келди. Бунда Чжу Си (1130-1200), Лу Цзююань (1139-1192)
каби мутафаккирларнинг хизматлари самарали бўлган.
Биринчи йўналишнинг кўзга кўринган вакили Чжу Си
фалсафасининг онтологик муаммоларини ли ва ци
категориялари кўмагида ҳал этишга жазм қилган. Ли бутун
борлиқнинг негизидир. Лекин у барча нарсалар устидан
мутлақ ақл сифатида ҳукмронлик қилмайди. Ҳар қандай нарса
ўзининг «ли»сига эга. Бундан келиб чиқадики, оламдаги барча
мавжуд нарса ва ҳодисалар ўзининг мавжуд бўлиш услубига
эга. Ци эса нарсаларнинг моддий шаклини ташкил қилади.
Ли битта, лекин унинг намоён бўлиш шакллари чексиздир.
Ци ҳар бир нарсанинг қувват-энергиясидир. Ли ва цининг
нарсаларда мавжуд бўлиши уларнинг ўзаро бирлигини
таъминлайди. Моддий энергия — ци инь ва янь таъсирида
42
муайян тартибга келади. Ли барча нарсалар каби, инсон
шфаккурига ҳам тааллукдидир. Айнан шу сабаб туфайли олам
ипсон томонидан англанади.
Иккинчи йўналиш вакили Лу Цзююань фикрича,
гафаккур (синь) оламни инъикос этмайди, лекин олам
гафаккурда мавжуддир. Мана шунинг учун инсон нарсаларни
(>ир-биридан фарқ қила олади ва таснифлашга муваффақ
Ьўлади. Лу Цзююаннинг фалсафий қарашлари Ван Янмин
(1472-1528) ва бошқалар томонидан давом эттирилиб,
ри вожлантирилди.^
Қадимги ва Ўрта аср Хитой фалсафасининг назарий
манбалари, узоқ давр мобайнида яшаб келган анъаналар
асосида Янги давр фалсафаси камол топди. Фалсафий
мероснинг эътиборли жиҳатлари Хуан Цзун-си, Гу Тинлин,
Ван Чуань-шань каби мутафаккирларнинг илмий
изланишларида тарғиб қилинди, янги мазмундаги ғоялар
шаклланиши ва камол топишида ижобий туртки бўлиб
хизмат қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |