7-боб. Патристика даври. Христианлик
Антик дунёнинг сўнгги даврига келиб, фалсафа билан
диннинг бир-бирига ўзаро боғлиқлиги кучая борди. Дин ва
мистика ҳақиқат манбаи сифатида талқин қилиниб, мантиқ
ва ақлий далиллар фалсафий мунозарадан сиқиб чиқарила
69
бошланди. Христианлик дини антик фалсафий тафаккур
билан ўз чегара чизиғини белгилаб олиши зарур эди.
Христианликнинг фалсафий жиҳатлари фалсафий тафаккур
билан бўлган курашда шаклланди. Бу кураш мураккаб
вазиятда олиб боридди. Бир томондан, барча антик маданият,
жумладан, фалсафа рад этидди, ҳар қандай ҳақиқий билим
ва эзгулик илоҳий оқимдан келиб чиқади (Тертуллиан),
иккинчи томондан, қадимги юнон фалсафаси худони билиш
ва танишнинг муҳим воситаси деб тан олинади (масалан,
гностиклар), учинчи томондан эса, баъзилар (апологетлар,
Александрия мактаби, Дионисий) «фалсафий» ва «илоҳий»
билимларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини қўллаб-қувватлаб
чиқишади. Лекин, уларнинг фикрича, бу ҳамжиҳатлиқда
илоҳий тамойил етакчи мавқега эга бўлмоғи лозим.
Мажусийлик ва фалсафага қарши христианлик
апологетлари (юнон. апология—ҳимоя, муҳофаза) ҳужум
қиладилар. Улар христианлик таълимотини унга ёт бўлган
барча таъсир ва сиқувдан қутқариб қолишга урунадилар.
Апологетлар, асосан, фалсафий муаммоларнинг ечимларини
излайдилар. Улар биринчи христиан файласуфлари бўлиб,
қадимги юнон фалсафий меросини ўзларининг
доктриналарини асослаб олишга жалб қиладилар. Улардан
баъзилари эллинистик маънавий маданиятнинг ёрқин
тарафдорлари бўлишса, бошқалари эса унинг ашаддий
душманлари эдилар.
Юстин Мартир (тахминан 100-166 йил) — илк апологет.
Платонизм фалсафасига алоҳида эътибор қаратиб, христиан
ва фалсафа Худога элтувчи ягона йўл деб ишонтирди. Унинг
шогирди Татиан эса бошқа йўлдан бориб, «Эллинларга
мурожаат» асарида мажусий маданияти, антик фалсафа
анъаналарини аёвсиз танқид қилди. Квинт Сентимий
Тертуллиан (тахминан 160-230 йил) фалсафа ва диний
эътиқод бирон-бир масалада ҳамоҳанг бўлиши мумкин
эмаслигини таъкидлади. Унинг асосий хизмати христиан
динини ташвиқ этиш, черковни Рим ҳокимияти ва бидъат
хавфидан ҳимоя қилишдан иборат бўлди.
70
Уиингча, диний эътиқод ва акл ўртасида туташ нуқта
ПУ'птш мумкин эмас. Тертулианнинг«Бемаъни эканлиги учун
миишаман» шиор-тамойили таълимотининг мазмун ва
мо\мя I ини яққол ифодалайди, чунки имон-эътиқод ҳақиқати
ЙҚИ ҳақиқатдан тубдан фарқ қилади. У мажусийликка
црисгиан динини, ақлга илоҳий ваҳийни қарши қўяди.
Ч удои и билиш ва таниш манбаи бўлган Таврот мавжуд экан,
н и ми и тадқиқотларга ҳеч қандай ўрин йўқ. Худо ҳамма
ннрсани билади ва барча ҳодисалар йўналишини бошқаради.
Шундай экан, фалсафий тафаккурнинг вазифаси қолмайди,
V аслида турли-туман бидъатларга йўл очиб беради.
I сртуллианнинг имон-эътиқодни олиймақом ҳақиқат
сифатида эътироф этиши фалсафани илоҳиётга бўйсундириш
\пракатларига замин яратиб берди.
Христианлик диний-мафкуравий тизимга айлана
оориши натижасида уни эллинистик фалсафа билан
я қи нлаштиришга уриниш кучаяди. Бу, айниқса, III асрда
Л лсксандрияда ўзининг христиан илоҳиёт мактабини яратган
Гсртуллианнинг шогирди Тит Флавий Климентнинг
фаолиятида кўзга ташланади. У ўз олдига христиан динини
\имоя қилишнигина эмас, балки мажусийлар устидан ғалаба
қозониб, уларни христиан динига киритишни мақсад қилиб
қуяди.
Климентдан сўнг Александрия мактабига раҳнамолик
қилган Ориген (184-254) христианликни платонизм билан
янада яқинлаштиришда фаол иштирок этди. Унинг фикрича,
христианлик — эллинистик фалсафанинг етуклик даражаси.
Ориген илоҳиётчилардан қадимги антик файласуфларнинг
рисолаларини ўрганиб, уларни христиан нуктаи назаридан
фойдали жиҳатларни аниқлашни талаб қилди. Лекин
Оригеннинг таълимоти черковга маъқул келмади. Унинг
қарашлари фалсафа сотувчи черков отахонларига сезиларли
таъсир қилган бўлса-да, бидъат сифатида қораланди.
III аср охири IV аср бошларида черков томонидан Исо
пайғамбарни ўзида илоҳий ва инсонийлик моҳиятини
жамлаган шахе сифатида талқин этиш кучая борди. Бу вақтга
71
келиб, христианлик Рим империясининг давлат динига
айланган эди. Лекин айни пайтда Арий (256-336) ва Афанасий
(295-373) ўртасида кескин кураш авжга чиқади. Арий худо-
ота ва худо-ўғил моҳиятлари.бир-биридан фарқланади деса,
Афанасий худо-ўғил азалдан худо-ота моҳиятидан фарқ
қилмаган, деган мавқеда туради. 325 йилда император
Константин томонидан Никейда ўтказилган собор Арий
шиорларининг нотўғри эканлигини, уларнинг Исо пайғамбар
ва черков мартабасига путур етказишини эътироф этиб,
Афанасий илгари сурган диний йўл-йўриқни тўғри деб топди.
Аммо Афанасийнинг вафотига қадар бу ғалабани узил-кесил
деб бўлмас эди, чунки Арийларнинг таъсири герман
қабилалари орасида кучли эди. 380-381 йиллардагина синод
худо-ота, худо-ўғил ва муқаддас руҳ бирлиги тўғрисидаги
шиорни тасдиқлади ва бу пировард-натижада черковнинг
қатъий қонунига айланди. Герман қабилаларига келсак, улар
У1-УИ асрларга келиб, арианизм анъаналаридан воз кечиб,
католицизм томонига юз тутдилар.
Христиан фалсафаси анъаналари Аврелий Августин
(354-430) томонидан давом эттирилди. Августин фалсафаси
христиан ва қадимги доктриналарнинг қоришмаси сифатида
вужудга кедди. У илоҳиётга оид бир қанча асарлар езди. Уларда
Худо борлиқнинг энг юқори ва олий намунаси эканлигини
исботлашга уринди. Худо борлиқни, оламни ўз иродаси билан
йўқдан яратди. Олам бир хил эмас, у турли мақомдаги
мавжудотлар поғоналаридан ташкил топади. Бунда инсон
ўзига хос ўрин эгаллайди. У кичкина олам — «макрокосм»
ўзида моддий жисм табиатини мужассамлаштирган. Бундан
ташқари, инсон ақл ва эркин ирода соҳибидир. Руҳ —
номоддий абадий, инсоннинг ихтиёрида эркин. Инсон нима
қилмасин, нимага қўл урмасин — ҳаммаси худо амри-
фармонидир. Худо ўзининг азалий қарори билан баъзиларни
охират азобларидан озод ёки унга маҳкум этиб яратган.
Августиннинг руҳ тўғрисидаги фикрлари ғаройиб. Унинг
таъкидлашича, руҳ мустақил субстанция — жавҳар сифатида
на жисм, на унинг хоссаларига эга. Унинг асосий вазифаси
72
•*= тифа к кур этиш, ирода ва хотирага эга бўлиш. Руҳ ҳар
ЦЙНДИЙ
биологик функциялардан холи. Танага нисбатан
ушнинг баркамоллиги билан ажралиб туради. Бундай қараш
Юнон (|)алсафасида ҳам учрайди. Пекин Августин талқинида
руқнинг баркамоллиги унинг Худога яқинлиги ва
йОидийлигидан келиб чиқади.
Худо — руҳнинг объекти. Тана уни билишга тўғаноқлик
цилади. Шундай экан, биз танани эмас, аксинча, руҳни
ичшироқбилиб борамиз. Руҳнингтанаданустунлиги инсондан
рух, I ўғрисида ўйлашни, қайғуришни талаб қилади. Шу боис
қмееий-нафсоний лаззатларнинг вужудимизда бош
кутаришига йўл қўймаслигимиз лозим.
Августин фалсафасига ақлпарастлик эмас, балки
иродапарастлик хос. Руҳий ҳаётнинг асосини ирода ташкил
пади. Чунки, ҳар қандай нарсанинг моҳияти унинг
фаоллигида намоён бўлади. Шундай экан, инсон моҳиятини
пқл белгилай олмайди, негаки у сует, пассив. Авгуетиннинг
ирода устуворлиги ҳақидаги фикри қадимги юнон
рационализмидан фарқланади. Инсон руҳини
иррационалистик тарзда тушуниш орқали ирода
фкинлигининг фаоллиги келиб чиқади. Августин бу фикрни
психология билан биргалиқда илоҳиётга киритади. Демак,
унинг фалсафаси рационализмдан, интеллектуализмдан
иолюнтаризмга юз тутади.
Августин эллинистик фалсафа билан ҳамоҳанг тарзда
инсон ҳаётининг мақсад-мазмуни бахт-саодатга эришиш
жанлигини эътироф этади. Бахтнинг калити Худодир.
Инсоний бахтга эришиш Худони билиш ва руҳни турли-
туман синовлардан ўтказиш орқали амалга ошади.
У ўзидан аввалги скептиклардан фарқли ўлароқ, билиш
имкониятларига ҳеч қандай шубҳа билдирмайди. Аксинча, у
ҳар қандай шубҳага ўрин қолдирмайдиган билиш усул-
воситаларини излайди. Бунинг учун сезгиларимиз, жонли
мушоҳада ҳақиқатга элтади, деган фикрдан воз кечмоқ лозим.
Барча билимларимиз мазмунини руҳимиз қаъридан излаш
маъқул. Уларнинг манбаи ягона мутлақХудодир. Аслида инсон
73
ижодкор мавжудот эмас, у илоҳий ғояларнигина қабул кила
олади, холос.
Августиннинг диний-фалсафий қарашлари кўп асрлар
давомида ўзининг акс-садо.сини бериб турди. Унинг
таълимоти Максим Конфессор, Кассиодор, Алкин, Боэций,
дамашқлик тақводор Иоанн томонидан давом эттирилди.
Августиннинг маънавий мероси ҳақидаги ғоявий кураш
ҳанузгача протестант котлик ва қатор доираларда давом этиб
келмоқца.
Do'stlaringiz bilan baham: |