I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/118
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#232957
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   118
Bog'liq
2 5298753607510789912

Моҳларойим — Нодира 
Моҳларойим — Нодира (1792-1842) XIX асрнинг 
биринчи ярмида яшаб, ижод этган машҳур шоира, давлат 
арбоби, маданият ва адабиёт ҳомийсидир. Шоира 1792 йили 
Андижон ҳокими Раҳмонқулбий оиласида таваллуд тодди. 
Унинг онаси Ойшабегим маърифатли аёл бўлган. У оилавий 
силсилага кўра Бобур наслига мансуб бўлиб, шоиранинг ота-
онаси ҳам даврнинг эътиборли кишилари эдилар. 
Моҳларойимнинг таълим-тарбияси зиёли оилада 
камолотга етди, таҳсил йилларида халқимиз тарихи, 
маданияти, илм ва равнақидан тўла хабардор бўлди. 
Моҳларойим шеъриятга жуда эрта ҳавас қўйди. Устоз Навоий, 
Жомий ва Бедил каби мутафаккирларнинг асарларига бўлган 
эътиқодмандлик билан руҳан баркамоллашиб борди. 
Маълумки, бу йилларда Қўқон хонлигини Олимхон 
идора қиларди. Унинг укаси Умархон эса Фарғона 
водийсининг нуфузли шаҳарларидан бўлган Марғилонда 
ҳоким эди. 1807 йилларда илгаридан бир-бирларига кўнгил 
қўйиб, севишиб келган Умархон ва Моҳларойим турмуш 
қурадилар. Шу муносабат билан Мохларойим Марғилонга 
келади. 1810 йили Қўқон хонлигидаги зиддиятлар оқибатида 
Олимхон қатл этилиб, унинг ўрнига Умархон тахтга 
кўтарилади. Шундан бошлаб Моҳларойим тақцири Қўқон 
билан боғланиб қолади. Унинг шоира сифатида кенг кўламда 
ижод майдонига кириб келиши ҳам шу йилларга тўғри келди. 
Нодира давлат ва мамлакат ишларини тадбиркорлик 
ҳамда адолат билан идора қилишда намуна кўрсатган, бу 
йилларда мамлакатда осойишталик сакланган. Қўшни ўлкалар 
ва уларнинг ҳукмдорлари билан савдо-сотиқ ва бошқа 
соҳаларда ўзаро келишувлар амалга оширилган. Нодиранинг 
426 


мамлакатдаги қурилишлар соҳасида олиб борган 
ташаббускорлиги, маданият ва адабиёт борасида кўрсатган 
ишлари шоира девони дебочасида таъкидлаб ўтилган. 
Бу маълумотларни замондошлари Нодир, Хотиф ва 
Мушриф каби тазкира ва тарих асарларининг муаллифлари 
ҳам тўлдириб, тасдиклайдилар. Шоир Нодир Мохларойимга 
бағишлаб ёзган «Ҳафт гулшан» достонида унинг олимларга 
катта эътибор бергани, истеъдодли шоирларни, айниқса, 
хотин-қиз шоира ва фозилларни ижодга ташвиқ этгани, ўз 
ҳимоясига олгани ҳақида гапиради. Ўша даврда яшаган қози 
Абдунаби Хотифнинг Нодира ҳақидаги хотиралари шоира 
ҳаёти ҳамда ижтимоий фаолиятига бағишланган. У 
тугалланмай қолган достонида шоира ва унинг фаолиятини 
ишонарли далиллар билан кўрсатишга ҳаракат қилади. Хотиф 
«Асар ёзишдан мақсадим Нодиранинг оқила, фаҳмли, илм 
ва сўзнинг қадрига етадиган донишманд аёл эканини 
кўрсатишдир», — дейди. Унинг маданият ва адабиёт ҳомийси 
сифатидаги сарварлиги алоҳида таъкидланади: «Умархон 
вафотидан сўнг, — деб ёзади Хотиф, — бу иффат садафининг 
инжуси кунларни шу тариқа ҳасрату фироқ билан ўтишини 
ношукурчилик деб билди. У гулистондек Чаҳорчаман боғига 
бориб, Фарғона, Тошкент, Хўжанд, Андижон ва бошқа 
шаҳарлардан фозиллар, олимлар, хаттотлар, наққошларни 
ўз хизматига чақиртириб келди. Мамлакат хирожидан беҳисоб 
тилла ва жавоҳирларни сарф қилиб бир Мадраса олий, 
нақшдор масжид, ҳаммом, карвонсарой бино қилдирди ва 
Мадраса, масжидларга ҳисобсиз вақфлар тайин қилди... Шу 
билан бирга китоблар ёздириш ва уларга зеби зийнат беришга 
фармон қилиб, бир китобхона бино эттирди. Ундаги 
китоблар, хаттотлар, наққошларга шундай карам ва эҳсонлар 
кўргуздики, бунинг овозаси атроф оламга машҳур бўлди. 
Амударёнинг бу томонидаги ёқутқалам котиблар, Мирали 
рақам роқимлар, Моний каби мусаввирлар бу ерга жамъ 
бўлдилар. Шундай қилиб, бу аёл ақлу дониш ва яхши 
фазилатлари билан ягонаи замона, «Нодираи даврон» бўлиб 
танидди ва халқлар таҳсинига сазовор бўлди»
131

427 


Нодира узбек мумтоз адабиётидаги улкан босқичнинг 
бир намояндасидир. Шоира яшаб ижод этган даврда Қўқон 
хонлигида узбек адабиёти кенг ривож топиб, ўзига хос 
«Қўқон адабий муҳити» вужудга келди. Бу адабий муҳит 
бошида Қўқон хони, Нодиранинг умр йўлдоши Умархон — 
Амирий турарди. 
Моҳларойим (Нодира)дан узбек ва форс-тожик 
тилларида «Комила» ва «Макнуна» тахаллуслари билан 
ёзилган лирик асарлардан иборат катта мерос қолган. 
Шоиранинг Комила тахаллуси билан жамланган катта 
илк девони ўз даврида машҳур бўлган. Кейинчалик унинг 
маданият ва адабиёт соҳасидаги фавқулодца ташаббускорлик 
фаолияти ва гўзал истеъдодини тақдирлаган замондошлари 
унга «Нодираи даврон» номини муносиб кўргач, шеърий 
девони юзага келди. Айни пайтда шоиранинг форс-тожик 
тилидаги девонига сўзбоши ёзган номаълум адибнинг 
таъкидлашича, ушбу девон Умархон вафотидан сўнг 
жамланган бўлиб, ундаги форсий шеърларга шоира 
теварагидаги фозилларнинг маслаҳати билан Макнуна 
тахаллуси қўиилган. 
Нодира ижод борасида Алишер Навоийни ўзига устоз 
деб билди. Навоий ижодининг асосий мазмуни унинг 
инсонпарварлиги билан изоҳланади. Нодира инсоннинг руҳий 
ҳолатини баланд оҳангларда тараннум этади. Шоиранинг 
«Азиз» радифли ғазалининг 
Келди ашраф барча олам аҳлидин, 
Йўқтурур дунёда инсондш азиз. 
мисралари бевосита Навоийнинг «Жондан сени кўп 
севарман, эй умри азиз» сўзлари билан бошланувчи 
рубоийсини эсга солади. 
Нодира шеърият майдонига қадам қўяр экан, бу йўлда 
Жомий, Фузулий, Бедил, Бобур ва Машраб шеъриятидан 
ҳам баҳраманд бўлди. У улуғ устозлари изидан бориб, умр 
асарларида инсонни ўраб турган борлиқ ва унинг 
гўзалликлардан баҳра олади. Нодира ҳаётни севади, уни 
қадрлайди, у муҳаббат Аллоҳ таоло томонидан инсонлар 
428 


қалбига солинган мангу ёғду эканлигини куйлайди: 
Муҳаббатсиз киши одам эмасдур, 
Тар одамсан муҳаббат ихтиёр эт! 
Куйиб эй Нодира, олам элиға 
Муҳаббат шевасида ошкор эт! 
Нодира ижодида дунёвийлик билан бирга тасаввуфнинг 
нақшбандия йўналишига асосланган муштаракликда 
инсоннинг жамият ва табиатга муносабатини ҳам, илоҳий 
муҳаббат йўлидаги руҳий дунёсини ҳам жуда гўзал ҳамда 
эҳтирос ила ифодалаб берди. 
Нодира инсон қалбида юксак ахлоқ-одоб бўлмас экан, 
у ишқ-муҳаббатни қадрлай олмаслигини таъкидлайди ва 
«беадаб кирма муҳаббат даштига», дейди. Нодира табиат 
шайдоси эди. Унинг қатор шеърларида сафоли баҳор 
айёмининг бошланиши, Наврўз шодиеналари, боғларнинг 
ранг-баранг либос кийиб, муаттар ифорлар таратиши ажойиб 
образларда куйланади. Нодира шеърларида ислом руҳи, 
тасаввуф таълими ва ҳаёт фалсафасини чуқур идрок этган 
ҳолда ҳаётга доимо умидбахш нигоҳ билан қараб, ундан 
яхшилик уруғини қидиради. 
/Нодира шеъриятига ихлос қўйганлардан бири, 
замондоши ва издоши Дилшод Барно шоирага алоҳида 
щеърлар бағишлар экан, уни «илм-адаб ва назм осмонининг 
юлдузи», «ушшоқлар ғазалхони», «шакар сочувчи булбул» 
сифатлари билан таърифлайди. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish