3
I. ЎҚУВ ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ОЛИЙ КАСБИЙ
ТАЪЛИМДАГИ ЎРНИ
Ушбу фан молиявий ресурслар фондларини шакллантириш ҳамда
мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш мақсадларига эришиш,
улардан самарали фойдаланиш, шунингдек мамлакат молия тизимини амал
қилиш қонуниятларини ўрганиш каби масалаларни қамраб олади. ―Молия‖
фани мамлакат молия тизимининг ривожланиш қонуниятларини
билиш ва
уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни
демократлаштириш ва иқтисодиѐтни бозор тамойиллари асосида ислоҳ
қилиш жараѐнларининг моҳиятини тушунишда талабаларни зарур бўлган
билимлар билан қуроллантиради.
―Молия‖ фани ―Молия‖ таълим йўналишининг ихтисослик фанлари
блокига киритилган курс ҳисобланиб, ушбу фан ―Молия‖
таълим
йўналишининг 1,2,3,4 курсларида ўқитилиши режалаштирилган.
―Молия‖ фани гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар туркумига
киради ва барча иқтисодий бакалавриат таълим йўналишларида ўқитилади.
Мазкур фан молия тизимларини ташкил қилувчи пул, банк иши, кредит,
инвестициялар,
активлар,
мажбуриятлар,
объектларни
баҳолаш,
иқтисодиѐтдаги пул муносабатларини ҳамда
молиявий инструментларни
бошқариш, яратиш ва ўрганишни тасвирлаб беради.
II. ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ
―Молия‖ фанининг асосий мақсади талабаларда молия, молиявий сиѐсат,
молиявий муносабатлар, пул оқимлари ҳаракати, молиявий бошқарув, молия
назариялари, молиявий инфратузилма,
молиявий янгиликлар, пулнинг
даврий қиймати ва пул оқимларининг дисконтли таҳлили, молиявий
ҳисоботлар, давлат ва нодавлат молиявий
муассасаларнинг молиявий
фаолияти, молиявий рисклар, кичик бизнес молияси, стартапларни
молиялаштириш, молиявий
назоратни ташкил асослари, суғурта, халқаро
молия муносабатлари ва бошқа шу каби молиявий тушунчалар бўйича
йўналишга мос билим, кўникма ва малака шакллантириш ҳисобланади
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар,
амалий кўникмалар, молиявий ҳодиса ва жараѐнларга услубий ѐндашув
ҳамда илмий дунѐқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради. Фан
бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги
талаблар
қўйилади:
Талаба:
4
–
―Молия‖ фанининг предмети, объекти, усуллари ва бошқа фанлар
билан алоқадорлиги;
–
Ўзбекистон Республикасининг молия органлари ва уларнинг кадрлар
сиѐсати;
–
молия
тизими
фаолиятида
ахборот-коммуникацион
технологияларнинг ўрни;
–
молия соҳасида кадрлар тайѐрлаш
тизимини такомиллаштириш
йўллари;
–
молиянинг моҳияти ва вазифалари;
–
молия тизими;
–
молиявий қарорлар;
–
молиявий сиѐсат;
–
уй хўжаликлар молияси;
–
молия ва капиталнинг таркибий тузилмаси;
–
молиявий бошқарув ҳақида