I умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари



Download 52,07 Kb.
bet3/17
Sana12.03.2022
Hajmi52,07 Kb.
#491494
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
HFZKMvLYih98ZQJVJE92GQu6gwBn8Vsi

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширади;
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурларини тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини ва Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш тартибини белгилайди;
(6-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 октябрдаги ЎРҚ-228-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 440-модда)
маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика аҳамиятидаги моддий маданий мерос объектларининг, шу жумладан Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган объектларнинг ҳудудлари ва муҳофаза теграларидан фойдаланиш тартиботларини тасдиқлайди;
(6-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 октябрдаги ЎРҚ-228-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 440-модда)
тарихий-маданий қўриқхоналарни, музей-қўриқхоналарни ва тарихий манзилгоҳларни тузиш тартиби ва сақлаш тартиботини белгилайди;
маданий мерос объектларини тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
(7-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
юридик ва жисмоний шахслар томонидан маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;
(7-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 октябрдаги ЎРҚ-228-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 440-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
моддий маданий мерос объектларини илмий ва илмий-техник тадқиқ этиш, консервациялаш, таъмирлаш ҳамда ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш бўйича давлат дастурларини амалга оширади;
(7-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 октябрдаги ЎРҚ-228-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 440-модда)
маданий мерос объектларининг аниқланиши, ҳисобга олиниши, муҳофаза қилиниши, тарғиб қилиниши ва улардан фойдаланилишини таъминлайди;
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини ва Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритади;
(7-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 октябрдаги ЎРҚ-228-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 440-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сон қарори билан тасдиқланган «Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги низом».
маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этади ва амалга оширади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Download 52,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish