59
I.V.3.Технологик жараѐнни зарарлилик, портлаш ва ѐнғин хавфсизлиги
нуқтаи назаридан тавсифи
Қурилма ишлаш технологик режимининг, жихозни ишлатиш бўйича йўл
– йўриқ, маслахатлар бўйича мажбурий шартларга тўлиқ амал қилинмаган
холда, ускунада авария холатлари, ѐнгин ѐки портлаш содир бўлиши мумкин.
Бу холатлар газлар (этилен, бутен–1)нинг ѐки суюқликлар (катализатор,
фаолсизлантирувчи, циклогексан ва ѐғлар)нинг жихозни тўғри ишлатмаслиги
сабабли ѐки уни емирилиши натижасида кўп миқдорда ўтиб кетиши,
электрэнергиясининг, оқава сувнинг, ўлчов – назорат
ускуналарига келувчи
хавонинг ўчиб қолиши, ускуна майдонларида углеводород ѐки захарли
моддалар концентрацияси белгиланган меъѐрдан ошиб кетиши ва шу ускуна
билан боғлик технологик ускуналарнинг авария холатида ўчиб қолиши
натижасида рўй бериши мумкин.
Ўта хавфли жойлари қуйидагилар:
- катализатор (сокатализатор) тайѐрлаш иморати;
- водород узатиш
системаси;
- реакторнинг таъминловчи насос системаси;
- ЕА – 2110, ЕА – 2112, ЕА – 2105, ЕА – 2107 қиздиргичлари;
- реактор системаси;
- эритма учун адсорбер системаси;
- оралиқ (ўрта) ва паст босим сепараторлари системаси.
Охирги ишлов бериш қурилмасида
полимер гранулалари асосий
экструдердан келаѐтган суюқланмани кесиш йўли билан олинади.
Маҳсулот, ҳамда қурилмада ишлатиладиган эритувчи ва турли кимѐвий
реагентлар ѐнғин, портлашга хавфлидир ва бундан ташқари инсон
организмига заҳарли таъсир кўрсатиши мумкин.
Полимер гранулаларини олиш жараѐни атмосфера босимидан то 21000
kPa босимгача ишлайдиган ускунани қўлланилиши билан боғлиқ.
Бундай
ускуналарни ишлатиш-қўллаш қоидаларини бузилиши бутун қурилма учун
оғир натижаларга олиб келувчи портлашга сабаб бўлиши мумкин.
Технологик жараѐнда юқори ҳароратли бўлимларни мавжудлиги
сабабли, улар билан таъсирланиш кучли куйишларга олиб келиши мумкин.
Жиҳозни аппарат, қувур ва қопқоқлари флянц бирикмаларининг, ҳамда
насослар зичлаштирувчи салникларини зичмаслиги
натижасида эритувчи
буғлари ѐки суюқ эритувчи тўкилиши натижасида улар ҳаво билан
портлашга хавфли аралашмалар ҳосил қилиши мумкин.
Портлаш углеводород буғларининг ҳаво
билан аралашмаси
концентрациясининг юқори ва пастки портлаш чегарасида ва иссиқлик
импулси (учқун), очиқ аланга қизиш ва шу кабилар таъсирида содир бўлиши
мумкин.
Углеводород буғлари билан нафас олиш инсон организмига наркотик
таъсир кўрсатади ва турли хил заҳарланишга олиб келади. Бунда бурун, кўз,
оғиз, юқори нафас йўллари яллиғланиш қаватлари зарарланади, функционал
60
асаб бузилиши содир бўлади.
Эритувчи, экструдернинг иссиқ мойи
(Doutherm)терига тўкилса, кучли зарарланиши ва куйишига сабаб бўлади.
Юқори, ўрта ва паст босим буғлари ҳам тери билан таъсирланганда кучли
куйишга
олиб келади
Do'stlaringiz bilan baham: