Корхоналарнинг стандартлари
Корхоналарнинг стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, нашр этиш ва бекор қилиш тартибини корхона O’z DSt 1.3:1992 Ўз СДТ. “Корхонанинг стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби” давлат стандартининг талабларини ҳисобга олган ҳолда ўрнатади.
Корхона стандартлари қуйидагиларга бўлинади:
– ташкилий-методик;
– ушбу корхонада чиқариладиган маҳсулот, жараён ва хизматларга, шу жумладан:
I) маҳсулотнинг таркибий қисмлари, технологик мослама ва асбоб;
2) технологик жараёнлар, шунингдек уларга умумий технологик меъёрлар ва талаблар (атроф муҳит, одамлар ҳаёти ва соғлиги учун хавфсизликни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади);
3) корхона ичида кўрсатиладиган хизматлар;
4) ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва бошқариш жараёнлари, маҳсулот, (жараёнлар, хизматлар)нинг сифатини таъминлаш, ишлаб чиқаришни шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича ишларни бажаришда ташкиллаштиришнинг умумий вазифалари.
Корхона стандартларини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналар томонидан амалга оширилади. Зарур бўлган ҳолларда корхонанинг буюртмаси бўйича корхона стандартларининг лойиҳасини ТҚ ёки СТТ ишлаб чиқади.
Чет истеъмолчиларга етказиб бериш (харидга чнқариш) учун мўлжалланган маҳсулот (жараёнлар, хизматлар)га янгитдан ишлаб чиқиладиган, қайта кўриб чиқиладиган корхона стандартлари ва уларга киритиладиган ўзгартиришлар келишишлиги лозим.
Корхона стандарти асосий истеъмолчилар билан келишилади ва, зарур бўлганда, касаба уюшма идоралари, давлат назорати идоралари, Давархитектурақурилиш, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ёнғиндан сақлаш, транспорт ташкилотлари ва б. билан ҳам келишилади.
Корхона стандартини корхона раҳбари (раҳбар муовини) буйруқ ва (ёки) стандартнинг биринчи бетида имзо чекиб, “Тасдиқлайман” грифи билан тасдиқлайди. Корхона стандартини буйруқ билан тасдиқлашда буйруқда стандартни амалга жорий этиш санаси белгиланади ва зарур бўлганда стандартни жорий этиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар тасдиқланади. Хўжалик юритувчи субъектнинг қарори бўйича корхона стандартининг амал муддати чекланиши мумкин.
Чет истеъмолчиларга харидга чиқариладиган маҳсулотга корхона стандарти Ўзстандарт Агентлиги идораларида давлат рўйхатидан ўтиши лозим.
Корхона стандарларининг белгиси куйидагилардан иборат:
– ҳужжат индекси – KSt;
– Корхоналарни ва ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи (ҚТУТ) бўйича ҳўжалик юритувчи субъектнинг саккиз даражали коди;
– дефис билан ажратилган, корхона томонидан берилган рўйхатнинг учта рақамли тартиб номери;
– икки нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами;
Мисол: КSt 00000359-143:2006.
Do'stlaringiz bilan baham: |