5.1 Афзал сонлар қатори тизими
Афзалроқ сонларнинг параметрик қаторларини тузиш ва танлаш арифметик ва геометрик прогрессияларга асосланган.
Параметрик қаторларни ишлаб чиқиш ва фойдаланиш, энг аввал, стандартлаштириладиган катталиклар ва буюмларнинг тавсифлари тизимида ягона қонуниятни ўрнатишни талаб этади. Бундай катталиклар ва тавсифлар қаторига ўлчамлар, қувват, айланиш частотаси, иш унуми, юк кўтариш кучи, куч, босим, тезлик каби параметрлар ва ҳ.к. киради. Бундай тавсифларни белгилашда ўзаро боғланган, стандартларда регламентланган сонларнинг қаторлари қўлланилади.
Афзал сонлар тизими параметрик стандартлаштиришни ривожлантиришда асос бўлади. Бунинг маъноси шундаки, параметрлар ва ўлчашларнинг фақат маълум математик қонуниятга бўйсунадиган қийматлари танланади. Бу маҳсулотнинг ўлчамлари ва параметрларини нафақат бир саноат тармоғида, балки халқ хўжалигининг барча соҳаларида, айниқса халқаро савдо даражасида ҳам кенг кўламда бирхиллаштиришга имкон беради. Параметрик қаторларга қуйидаги талаблар қўйилади:
– ишлаб чиқариш, фойдаланиш ва таъмирлаш эҳтиёжларини қондирадиган мақсадга мувофиқ табақалаштириш (градация) тизимидан иборат бўлиши лозим;
– ҳам кичик, ҳам катта қийматлар томонида чексиз бўлиши лозим (катталикларнинг чексиз катталашиши ёки кичиклашиши);
– қатордаги ҳар қандай ҳад ва бирликларнинг барча ўн каррали қийматларини ўз ичига олиши керак;
– оддий, қулай ва осон эслаб қолинадиган бўлиши лозим.
Афзал сонлар ва ўлчамлар параметр ва ўлчамларнинг тармоқ ҳамда тармоқлараро мослашувларни таъминлайди. Бу эса буюм элементларининг ўзаро алмашинувига, эгилувчан ишлаб чиқариш тизимларини тузишга, ишлаб чиқаришни ихтисослаштиришга, асбоб-ускуналар, мосламалар, текшириш (ўлчаш, синаш, таҳлил қилиш) воситаларининг асоссиз хилма-хиллигини қисқартиришга ёрдам беради.
Замонавий стандартлаштиришнинг назарий асосини афзал сонлар тизими ташкил этади. Афзал сонлар янгидан яратилаётган буюм учун барча параметр катталикларини белгилашда айниқса, олидиндан танлашни тавсия этадиган сонлар ҳам дейилади. Фан ва техникада афзал сонлар қатори ўлчамларни танлаш асосида кенг қўлланилади. Стандартлаштиришда афзал сонлар қаторидан фойдаланишни параметрик стандартлаштириш ҳам деб аталади. Параметрик стандартлаштиришнинг асосан икки хил тури мавжуд бўлиб, булар геометрик ва арифметик прогрессия кўринишида бўлади. Ҳар бир ҳади аввалги ҳадга доимий сонни қўшиш (арифметик прогрессия) ёки доимий сонга кўпайтириш (геометрик прогрессия) билан олинадиган сонларнинг кетма-кет афзал сонлар қаторлардир5.
Do'stlaringiz bilan baham: |