I-мавзу. Кириш. "Стандартлаштириш асослари" фанининг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти. Стандартлаштиришнинг қисқача тарихи



Download 340,24 Kb.
bet17/29
Sana21.02.2022
Hajmi340,24 Kb.
#52786
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29
Bog'liq
Amaliy mashg'ulot

Техник шартлар
Техник шартларнинг лойиҳалари техник қўмиталар ва стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлар томонидан, шунингдек ТҚ билан келишилган ҳолда бошқа ваколатли ташкилотлар ва корхоналар томонидан O’z DSt 1.2:1992 “Ўз СДТ. Техник шартларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби”га асосан ишлаб чиқилади.
Техник шартлар ушбу маҳсулотга нисбатан қўлланиладиган юқорироқ даражали стандартлар ва техник шартлар йўқ бўлганда ва талабларни янада жиддийлаштириш зарур бўлганда, шунингдек ушбу тармоқнинг икки ва бундан ортиқ корхоналарида чиқариладиган маҳсулотга ишлаб чиқилади Техник шартларда ўрнатиладиган талаблар ушбу маҳсулотга нисбатан қўлланиладиган амалдаги стандартларнинг талабларидан паст бўлмаслиги ва бошланғич маҳсулот (буюмлар, материаллар, моддалар) га стандартлар ва техник шартларнинг талабларига зид келмаслиги лозим.
Техник шартларнинг лойиҳалари, агар маҳсулотни ишлаб чиқаришга қўйиш тўғрисида қарорни қабул комиссияси қабул қиладиган бўлса, қабул комиссия билан келишиб олинади. Ишлаб чиқувчи техник шартлар лойиҳасини буюртмачи (истеъмолчи) билаи келишиб олади ва қабул комиссияси билан келишилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар билан бирга вакиллари қабул комиссия таркибига кирган ташкилотлар (корхоналар)га, комиссиянинг иши бошланишидан олдин бир ойдан кечиктирмай жўнатади.
Техник шартлар лойиҳасини давлат назорат идораларига келишишга ва қабул комиссиясининг аъзолари бўлмаган, манфаатдор бошқа ташкилотларга хулоса учун жўнатиш зарурлигини ишлаб чиқувчи аниқлайди.
Маҳсулотнинг тажриба нусҳаси (тажриба тўпи)ни қабул қилинганлик далолатномасига қабул комиссиясининг аъзолари томонидан имзо қўйилиши техник шартлар лойиҳасининг келишилганлигини ифодалайди. Агар маҳсулотни ишлаб чиқаришга қўйиш тўғрисида қарор қабул комиссиясисиз қабул қилинса, техник шартлар лойиҳаси келишиш учун буюртмачи (истеъмолчи) га юборилади.
Касаба уюшмаси идоралари, давлат назорат идоралари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлаттабиатқўмитта, Давлатархитектурақурилиш, ёнилғи хавфсизлиги, транспорт ташкилотлари ва бошқаларнинг ваколатларига тегишли талабларни ўз ичига олган техник шартларнинг лойиҳалари бу ташкилотлар билан келишишлиги лозим. Бошқа манфаатдор ташкилотлар ваколатига тегишли талаблар мавжуд бўлган техник шартларнинг лойиҳалари бу ташкилотлар билан келишишлиги лозим. Бошқа манфаатдор ташкилотлар ваколатига тегишли талаблар мавжуд бўлган техник шартларнинг лойиҳасини келишиш учун бу ташкилотларга жўнатиш зарурлигини ишлаб чиқувчи аниқлайди.
Техник шартларнинг лойиҳасини келишиш “Келишилган” грифи остида келишувчи ташкилот раҳбари (раҳбар муовини) нинг имзоси билан ёки алоҳида ҳужжат (қабул комиссиясининг далолатномаси, хат, баённома ва ҳ.к.) билан расмийлаштарилади. Бунда “Келишилган” грифи остида сана ва ҳужжатнинг тартиб рақами кўрсатилади.
Техник шартларни ишлаб чиқувчи (тайёрловчи) буюртмачи билан келишилган ҳолда ёки ишлаб чиқувчи (тайёрловчи) буюртмачи билан биргаликда тасдиқлайди.
Техник шартлар (техник шартларга ўзгартиришлар) нинг тасдиғи ҳужжатнинг сарварағида “Тасдиқлайман” грифи остида корхона раҳбари (раҳбар муовини) нинг имзоси билан расмийлаштирилади.
Техник шартлар буюртмачи (асосий истеъмолчи) билан келишилган ҳолда кўпи билан 5 йил амал муддатига тасдиқланади. Асосланган ҳолларда амал муддати чекланилмасдан тасдиқланади.
Келишилган ва тасдиқланган техник шартлар, ушбу технлк шартларни тасдиқлаган корхона жойлашган жойдаги Ўзстандарт Агентлигининг идорасига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади.
Техник шартлар белгиси қуйидагилардан иборат бўлади:
– ҳужжат белгиси – TSh;
– давлат ва хўжалик бошқарув идоралари, хўжалик юритувчи субъектларнинг икки даражали шартли белгиси;
– хўжалик юритувчи субъектлар учун дефис билан ажратилган, корхоналар ва ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи (КТУТ) бўйича саккиз даражали код;
– икки нуқта билан ажратилган, тасдиқлаш йилининг тўртта рақами.
Мисол:
Давлат ва хўжалик бошқарув идоралари учун ТSh 10-01:1998
Хўжалик юритувчи субъектлар учун ТSh 64-15866012-03:1998.


Download 340,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish