I-мавзу: Кириш Режа: I ўзбекистон тарихи фанининг предмети, уни ўрганишнинг назарий



Download 498,25 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana22.02.2022
Hajmi498,25 Kb.
#95598
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-маърузани ёритувчи назарий матн

ўрганиш предметига эса, мана шу макондаги жамики хилма-хил воқеа ва 
ҳодисалар, улардаги умумий алоқадорлик ва яхлит бирлик ҳамда 
қонуниятлар ҳодисаси ва жараѐнлар, умуман, халқ ва инсоннинг 
яратувчанлик фаолияти киради. Ўзбекистон тарихи фанининг ўрганиш 
макони-объекти Ўзбекистоннинг тарихидир. Тарихий объект (макон)га 
нисбатан Ўзбекистон тарихи фанининг мақсади, вазифаси, йўналиши ва 
ҳаракат (фаолият) доираси ѐки чегараси белгиланади. Маълум бир маънода 
объект билан предмет бир-бирига жуда яқин тушунча бўлса-да, улар тарих 
фанида тутган ўрни ва вазифаси билан фарқланади. 
Объект аниқ тарихий давр, макон, замон ва географик минтақавий 
чегаралар, маълум бир халқ, миллат, мамлакат тарихи билан боғлиқ бўлиб, 
шулар доирасидаги воқеа ва ҳодисаларнинг бир бутун ва яхлитликни ўз 
ичига олади. Предмет эса мана шу бир бутун объект ичидаги аниқ тарихий-
маданий, ижтимоий-иқтисодий жараѐнлардан иборатдир. 
Ўзбекистон 
тарихи 
фани 
фан 
сифатида 
ижтимоий-сиѐсий, 
умуминсоний фан бўлиб, инсон ва миллат, ўз ўтмишини билиши, ўзлигини 
ўзи англаши ҳамда келажагини белгилашида асосий дастурул амал 
ҳисобланади. Шу билан бирга, у ижтимоий-сиѐсий ҳаѐт соҳасидаги ягона фан 
ҳам эмас. Жамият, инсоният ва табиатнинг ўтмишини ўрганувчи бошқа соҳа 
фанлари ҳам бор. Масалан, маданият, маориф, иқтисодиѐт ва бошқа фанлар 
шулар жумласидандир. Аммо, бошқа фанларнинг ҳаммаси ҳам, табиат, 
жамият ҳам аввало, катта тарихда акс этади. Соҳа тарих фанлари ҳам тарих 
фанининг ўрганиш объекти ва предмети ҳисобланади. 
Тарих фани бошқа, айниқса, ижтимоий-гуманитар фанлари билан мустаҳкам 
ва узвий алоқа бирлигида ривожланади. Шунинг учун ҳам, тарихчилар 
фалсафани, адабиѐт ва тилни, диншуносликни ва бошқа фанларни билмай 
туриб, ҳаққоний тарихни тўла ѐритиб беролмайдилар. 
Шуни ҳам айтиш лозимки, тарих билан бошқа ижтимоий-гуманитар 
фанларнинг ўрганиш объекти битта яъни жамиятдир. Предмети эса инсон ва 
табиат. Шунинг учун ҳам бошқа фанлар тарих фани тараққиѐтига, тарихий 
ҳақиқатларнинг рўѐбга чиқишига бевосита ѐрдам беради. Шунингдек, тарих 
фани ҳам бошқа соҳа фанлари ривожига катта таъсир этади. Аммо, шуни ҳам 
таъкидлаш жоизки, тарих бошқа фанларни, шунингдек, ижтимоий-гуманитар 


фанларнинг ҳам тарихидир. Чунки бошқа фанларнинг ҳаммаси ҳам тарих 
маҳсулидир. 
Ҳар қандай фан каби Ўзбекистон тарихи фани ҳам ўзининг 
методологик илмий-назарий асослари ва тамойилларига эга. Булар 
Ўзбекистон тарихи фанининг асосини ташкил этиб, уни ривожланиши, 
жамият ва миллат манфаати йўлидаги нуфузининг ортиб бориши учун ўта 
муҳим аҳамлятга эга. Энг муҳими, илмий-назарий тамойиллар Ватан 
тарихининг ҳаққоний ѐзилиши, тарихий ҳақиқатни юзага чиқишига хизмат 
қиладилар. 
Ўзбекистон тарихи фани методологиясини қуйидаги икки қисмга бўлиш 
мумкин: 
1. Ўзбекистон тарихи фанининг услубий (методологик) илмий-назарий, 
ғоявий-мафкуравий ва фалсафий асослари. Бунга қуйидагилар киради: 
- дин билан дунѐвийлик ўртасида мўтадил муносабат бўлиши ва дунѐвийлик 
асло даҳрийлик эмаслиги; 
- тарихни миллий, умуминсоний, муқаддас ҳодиса ҳамда қадрият деб 
тушунмоқ; 
- тарихга ҳозирги замон цивилизацияси нуқтаи назари ва бағрикенглик 
асосида ѐндашиш; 
- тарихий тараққиѐт асосини эволюцион - тадрижий йўл ва ислоҳотчилик 
ташкил этади деб англамоқ; 
- тарих ва жамият тараққиѐтини марксча — ленинча сохта инқилобий 
таълимотга боғлаш, мутлоқ хато, ѐввойилик, аксилинсоний ҳатти-харакат 
бўлган деб тушунмоқ; 
- тарих, жамият ва табиат ҳамда инсоният (барча тарихий воқелик ва 
жараѐнлар) диалектика (Гегел) ҳамда синергетика (Пригожин) қонуниятлари 
асосларида ривожланиши ҳақиқат эканлиги; 
- тарих миллий ва умуминсоний хотира, миллат ва халқларнинг жони, тани 
ҳамда ғоявий-мафкуравий муҳофаза қуроли эканлиги.
2. Ўзбекистон тарихи фанининг методологик (услубий) илмий-усул ва 
тамойиллари қуйидагилардан иборат: 
- илмий холислик (объективлик); 
- тарихий таҳлилийлик; 
- мантиқий узвийлик; 
- ворислик ва изчиллик; 
- хронологик изчиллик; 
- ғоявийлик ва ватанпарварлик; 
- ҳалоллик ва холислик; 
- қиѐслаш ва кузатиш; 


- кузатиш ва умумийлаштириш; 
- бахслашиш, мунозара юритиш ва исботлаш; 
- математик ҳисоблаш; 
- шакллаш ва моделлаштириш; 

айримликдан умумийликка (индукция) ва умумийликдан айрим 
(жузъий)ликка (дедукция); 
- этнография, археология, антропология, генеология, математика ва бошқа 
фанларнинг ютуқлари ҳамда усулларидан ҳам кенг фойдаланиш; 
Истиқлол туфайли ўз тарихимизни ўзимиз ѐзиш ва тарих фани 
методологиясини ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлдик. Ўтган давр ичида 
Ўзбекистоннинг янги тарихи ѐзилди ва тарих фани тез ривожланди. Бутунлай 
янги руҳ ва мазмундаги илмий қараш (концепция)лар пайдо бўлди, ўқув 
қўлланма ва дарсликлар, тарихий асарлар чоп этилди. Бу ўринда юқоридаги 
методологик илмий-назарий асос ва уларнинг аҳамияти катта бўлди. 
Миллий истиклол ўзбек халқининг асрий орзуси, армони эди. 
Ўзбекистон мустақиллигининг қўлга киритилиши энг улкан ғалаба, унинг 
қадрига етиш, мустаҳкамлаш, авайлаб сақлаб қолиш муҳим вазифа. Ҳар 
қандай мамлакатнинг қудрати, унинг мустақиллиги, давлат чегараларининг 
даҳлсизлиги ўша мамлакат фуқароларининг ўз юртига меҳр - мухаббатли 
қилиб тарбияланганликлари, миллий истиқлол учун курашда зарур бўлса 
жон фидо қилишга ҳам тайѐр бўлишдек олижаноб фазилатларга эга 
бўлишликларига боғлиқдир. Бу фазилатларни халқимизга энг муҳими, 
юртимиз келажаги - ѐшлар онгида қарор топтириш ва шакллантиришда 
Ўзбекистон тарихининг ўрни ва имкониятлари чексиздир. 
Ўзбекистон тарихини амалда қандай бўлса - шундай, холисона 
ўрганиш имкониятига эга бўлдик. Собиқ совет хокимияти йилларида 
коммунистик партия юргизган сиѐсатнинг натижаси сифатида Ўзбекистон 
мактаблари, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида Ўзбекистон тарихини 
ўқитиш масаласига умуман эътибор берилмади. Советлар ҳокимияти 
йилларида мамлакатимизнинг хақиқий, том маънодаги тарихи холисона 
яратилмади. Мактаблар ва ўқув юртларида ўқитилган дарслик ва 
адабиѐтларда эса тарихимиз сохталаштирилди. Натижада, ўзбек халқининг 
маънавий ҳаѐтига путур етди, халқнинг сиѐсий онги ўтмаслашди, ижтимоий 
- сиѐсий воқеаларга бефарқлик, лоқайдлик ҳисси кучайди. Чунки 
мустамлака асоратига солинган халқларни сиѐсий қоронғилик ва зулматда 
сақлаш йўли билангина улар устидан ҳукмронликни ўрнатиш мумкин эди. 
Россия империяси ва собиқ совет мустамлакачилари қарийб 130 
йиллик ҳукмронлиги давомида ўлкамиз халқлари ўртасида руслаштириш 
сиѐсатини олиб бордилар, халқимизни тарихидан, ўз она тилидан, динидан 


жудо қилиш йўлини тутдилар, шаклан миллий, мазмунан социалистик 
маданият байроғи остида миллий урф-одатларимиз, аҳлоқ - одоб ва 
маданиятимизга хуруж қилдилар. Ўзбекистонни Марказнинг хомашѐ 
етказиб берувчи базасига айлантирдилар. Коммунистик партия бундай 
сиѐсатни собиқ Итгифоқ худудидаги барча республикаларда ва социалистик 
хамдўстлик мамлакатларида юргизган. Иккинчи жахон урушидан кейин 
собиқ Иттифоқнинг барча республикаларига, социалистик ҳамдўстлик 
мамлакатларига Марказнинг буйруғи юборилиб, унда турли мавзуларда 
кўрсатмалар белгиланди. Хусусан, буйруқлардан бирида қуйидаги жумлалар 
ҳам бор эди: «Маҳаллий аҳоли орасидан етишиб чиққан раҳбарларнинг 
оммавий чиқишларида миллий бўѐқ берилишга йўл қўйилади, аммо у 
миллатнинг ўсишига, бирлашувига хизмат қилмаслиги керак. Бошланғич ва 
ўрта мактабларда, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида ўта эътибор қозонган 
ўқитувчилар четлаштирилиши лозим бўлади. 
Уларнинг ўрнига биз томондан белгиланган кишиларни қўйиш керак. 
Тарих дарсларида ўтмишдаги сиѐсатдонлардан кимлар Ватан равнақи учун 
хизмат қилишгани ѐки хизмат қилишга уринишгани ҳақида гапириш мумкин 
эмас, эътиборни факат подшолар зулми ва уларга қарши қаратилган халқ 
курашига бурмоқ лозим бўлади...» Коммунистик партия юргизган бундай 
улуғ давлатчилик мафкуравий сиѐсати халқимиз ва миллатимиз тақдири учун 
аянчли окибат ва натижаларга олиб келди. Ўзбекистон тарихини билмаслик 
ўзбек халқининг миллий кадриятлари ва урф - одатларидан узоқлашиш 
оқибатида жамиятда шундай авлод вакиллари шаклландики, уларнинг 
аксариятида миллий онг ва миллий ғурур тушунчалари сўниб кетди. 
Уларнинг онгида Ўзбекистон такдирига, ўзбек миллати тақдирига, 
маданиятимиз, тарихимиз ва тилимиз, динимиз тақдирига лоқайд ва 
бефарқлик муносабатлари ғояси устувор мавқени эгаллади. Миллат 
истиқболи учун вазият шу даражада ҳалокатли нуқтага етдики, Ўзбекистон 
Республикаси ўзининг давлат мустақиллигига эришгандан кейин ҳам, яъни ўз 
тақдиримизни ўзимиз ҳал қилиш имкониятига эга бўлганимиздан сўнг 
Ўзбекистон тарихини ўқитишга қарши кураш йўлини тутувчилар ҳам 
бўлдилар. Улар ўз «ғоялари»ни асослашга интилиб, «Ўзбекистон тарихини 
жаҳон халқлари тарихи билан бирга қўшиб ўқитиш керак», «Ўзбекистон 
тарихи - бу мактаб фани», «Олий ўқув юртларида Ўзбекистон тарихининг 
ўрнига Ўзбекистоннинг ижтимоий - сиѐсий тарихини ўқитиш лозим», 
«Жаҳон халқлари тарихини ўқитишга ўтиш даркор», «Олий ўқув юртларида 
умуман Ўзбекистон тарихини ўқитишга эҳтиѐж йўқ» каби фикрларни ўртага 
ташладилар. Албатта, бу миллий ғоясизлик, ғафлат ва миллий виждон 
инқирозининг туб ўзагида ўз она тарихидан бехабарлик ѐтади. Бу эса қуллик, 


тобелик ва мустамлака мутелигининг асосий аянчли кўринишидир. 
Дархақиқат, қуллик, тобелик ва мустамлака мутелиги асорати ғояларидан 
озод бўлиш учун миллий онгни, тафаккурни, миллий виждонни 
шакллантирмоқ керак. Бунинг учун она халқимизнинг хақиқий, том 
маънодаги тарихини яратмоқ лозим. Тарихда бўлиб ўтган барча воқеа ва 
ходисаларни таҳлил қилиш, фикрлаш ва улардан ҳаѐтий хулосалар чиқариш 
асосида дастурий ҳаракатлар йўлланмасини белгилашга ѐрдам беради. 
Миллий ўзликни англашда, миллий бирликни шакллантиришда, шажарамиз 
улуғлиги ва поклигини билишда, доно халқимизнинг жаҳон халқлари 
орасида тутган ўрнига баҳо беришда, унинг бой ҳаѐтий тажрибаларидан 
кенгроқ фойдаланишда, халқимизнинг олижаноб, ҳурриятпарвар ва 
эркпарвар анъаналарини изчил ўрганиш ва уни янада бойитишда, хуллас, 
баркамол, хақиқий инсон шахсини яратишда Ўзбекистон тарихининг ўрни 
бениҳоя каттадир. Ўзбекистон тарихи мустақил давлатимиз ижтимоий 
ҳаѐтида фаол қатнаша оладиган, идрокли ва қобилиятли, ўзининг тарихий 
илдизларини англашга қодир, юртига, Ватанига, она халқига чексиз меҳр - 
мухаббат хис - туйғулари билан тўлиб-тошган авлодни камол топтириш, 
уларнинг онгида миллий истиқлол тафаккури ва ҳарбий ватанрарварлик 
ғояларини шакллантириш қуролидир. Шу боисдан мустақилликнинг 
дастлабки йиллариданоқ Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом 
Каримов Ўзбекистон тарихини ўрганиш, уни болалар боғчаларидан тортиб то 
олий ўқув юртларига қадар ѐшларга ўқитиш масалаларига шахсан эътибор 
бериб, катта ғамҳўрлик килдилар. Биринчи Юртбошимизнинг «Тарихий 
хотира туйгуси тўлақонли равишда тикланган халқ босиб ўтган йўл ўзининг 
барча муваффақият ва зафарлари, йўқотиш ва қурбонлари, қувонч ва 
изтироблари билан ҳолис ва ҳаққоний ўрганилган тақдирдагина чинакам 
тарих бўлади»
1
ѐки «... Миллатимизнинг ҳаққоний тарихини яратиб беринг, 
токи халқимизга маънавий куч-қудрат бахш этсин, ғурурини уйғотсин» деб 
айтган фикрлари ниҳоятда катта аҳамиятга эгадир.
Мустакиллик шарофати билан Ўзбекистон тарихи фанини ўрганиш 
давлат сиѐсати даражасига кўтарилди. Ислом Каримов ўзининг 
―Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиѐт
йўли‖, ―Tapихий хотирасиз 
келажак йўқ‖ каби асарларида - «Тарихий хотирасиз баркамол киши 
бўлмаганидек, ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмайди», 
«Тарих халқ маънавиятининг асосидир», «Тарихий хотирасиз келажак йўқ», 
«Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади», «Инсон учун тарихдан 
жудо бўлиш - ҳаѐтдан жудо бўлиш демакдир» каби сўзлар билан тарихга 
баҳо берган. Яна Ислом Каримов ―Tapихий хотирасиз келажак йўқ‖ асарида 
«Тарихий хотира туйғуси тўлақонли равишда тикланган, халқ босиб ўтган 


йўл ўзининг барча муваффақият ва зафарлари, йўқотиш ва қурбонлари, 
қувонч ва изтироблари билан холис ва ҳаққоний ўрганилган тақдирдагина 
чинакам тарих бўлади» деб айтади. 
Ўзбекистон тарихи фани ва тарихни ўрганишда тарихий манбаларнинг 
ўрни ва аҳамияти беҳад катта. Шунинг учун ҳам улар миллат ва халқнинг 
маънавий-маданий мероси, бебаҳо маданий-тарихий бойлиги ҳисобланиб, 
махсус архив (ҳужжатхона)ларда, кутубхона ва музейларда ҳамда оилавий 
архивларда жуда авайлаб, эҳтиѐткорлик билан сақланмоқда. 
Тарихий манбалар давр нуқтайи назаридан қадимий ва жорий 
(кундалик) аҳамиятга эга бўлади. Шунингдек, улар ўз мазмуни ва моҳиятига 
кўра бирламчи ва иккиламчи анамият мақомига ҳам эгадирлар. Бирламчи 
манбага тарихий ҳужжатларнинг асл нусхаси киради. Иккиламчи манба деб 
эса, мана шу бирламчи манбаларнинг эълон қилинган нусхалари, мақола ва 
китоб ҳолатига келтирилганларига айтилади. 
Манбалар ўз ҳолатига кўра, ѐзма ва моддий кўринишларга эга бўлади. 
Ёзма манбалар энг қадимги ѐзувлар, битиклар ва китоблардан иборатдир. 
Ҳозирги кунга қадар ўлкамиз ҳудудлари ва бу ердан четда битилган ўрта 
асрларга оид ѐзма манбаларни ўрганиш бўйича талайгина ишлар амалга 
оширилган бўлишига қарамай, бу йўналишда қилинадиган ишлар ниҳоятда 
кўп. 
Тарихимизнинг энг қадимги, яъни ѐзув пайдо бўлмаган замонларга оид 
даврини ўрганишда археологик, антропологик ва этнографик манбалар 
ѐрдамга келади. Бу манбалар турли-туман бўлиб, уларга қадимги 
манзилгоҳлар ва шаҳар харобалари, мозор-қўрғонларнинг қолдиқлари, 
турмуш ва хўжаликда ишлатиладиган буюмлар, меҳнат ва жанг қуроллари, 
турли-туман ашѐлар киради. Моддий ва ѐзма манба маълумотларини 
солиштириб, қиѐслаб тарихни талқин этиш муҳим аҳамият касб этади. 
Тарихий манбаларни ўрганишнинг ўзи тарих фанининг махсус соҳаси 
бўлиб, тарих фани ривожланиши ва тарих ѐзилишида ўта муҳим аҳамиятга 
эга. Ҳозирги пайтда манбашунослик фани кенг ривожланмоқда. У юқорида 
кўрсатилган методологик илмий-назарий, ғояфий-мафкуравий асос ва илмий 
усулларга таянади. 
Манбашунослик фани асосан тарихий манбаларни ўрганиш билан 
машғул бўлиб, манбаларнинг қимматини, ҳақиқий ва ҳақиқий эмаслигини 
аниқлаш билан бирга уларни туркумларга ажратади. Масалан, моддий ва 
маънавий ѐдгорликлар ҳамда ашѐвий, этнографик лингвистик ва оғзаки 
(фолклор) манбалар шулар жумласидандир. 
Манбашунослик манбаларни аниқлаш ва саралаш, уларнинг илмий 
қимматини белгилаш, таҳлил қилиш, яратилиш тарихи, шарт-шароитини 


ўрганиш каби соҳаларга бўлинади. Шу ўринда совет даврида яратилган 
ҳозирда архивларда сақланаѐтган манбаларнинг ҳақиқий тарихий ва 
нотарихий-сунъий ясама эканлигини тўғри аниқлаш ўта муҳимдир. Масалан, 
ҳозир совет даврида ўзбек халқи «Буюк октябр инқилобини асрлар давомида 
орзиқиб кутган эди», «ўзбек халқи қадим-қадимдан саводсиз эди», 
«жадидчилик-буржуа ҳаракати», «жадидлар халқ душмани» ва бошқа, шу 
каби архив ҳужжатлари ҳамда ѐзма манбалар нотарихий, уйдирма ҳужжатлар 
бўлиб, улар архивларда сақланмоқда. 
Манбалар тарихий жараѐн ва воқеликларнинг ўзида реал акс эттирган бўлиб, 
тарихийликнинг инъикоси бўлмоғи керак. Мана шунда уларнинг тарихий 
аҳамияти, тарихий эканлиги юқори бўлиб, тарихий ҳақиқатнинг юзага 
чиқишига яқиндан ѐрдам беради.
Ўзбекистон тарихини яратиш ва ўрганишдаги асосий 
манбалар: 
1. 
Археологик, этнографик, эпиграфик, нумизматик манба ва материаллар, 
ѐзма манбалар - «Авесто», миххат, форс ѐзувлари, қадимги юнон, хитой, 
ҳинд, рим ва Византия тарихчиларининг асарлари. 
2. 
Улуғ аждодларимиз - буюк алломалар ва доно мутафаккирлар, 
тарихчилар, шоирлар, ѐзувчилар қолдирган асарлар. 
3. 
Турли ҳужжатхоналарда сақланаѐтган қўлѐзма асарлар, ҳужжатлар, 
ашѐлар. 
4. 
Кутубхоналарда сақланаѐтган ѐзма китоблар, илмий, бадиий мемуар 
асарлар, дарсликлар, қўлѐзмалар, рисолалар, тўпламлар. 
5. 
Музейларда сақланаѐтган кўргазма заллари ҳужжатлари, биринчи 
навбатда археологияга оид қазилма ѐдгорликлари. 
6. 
Музей - шаҳарлар, тарихий обидалар, ѐдгорликлар. 
7. 
Кино, фоно, фото ҳужжатлар ва ҳоказолар. 
Ҳозирги кунга келиб бизгача етиб келган бундай моддий ва ѐзма 
манбаларнинг 
аҳамияти 
ошиб 
бормокда. 
Ўзбекистон 
Фанлар 
Академиясининг Шарқшунослик институти, Шарқ қўлѐзмалар фонди 
дунѐдаги энг йирик қўлѐзмалар хазиналаридан ҳисобланади. Бу ерда 40 
мингдан зиѐд қўлѐзма нусхалари, 30 мингдан ортиқ тошбосма китоблар ва 10 
мингдан ортиқ Шарқ тилларида ѐзилган ҳужжатлар мавжуд, Шунингдек, 
Ватанимиз тарихига оид муҳим қўлѐзма ҳужжатлар, нодир китоблар, 
қимматли маълумотлар хорижий мамлакатлардаги илм масканлари, 
кутубхоналарда сақланмоқда. Ана шу қўлѐзма ҳужжатлар ва китобларнинг 
ҳозирги ўзбек тилига таржима қилиниши ва нашр этилиши Ватанимиз 


тарихини янада тўлароқ, холисона ѐритилишига, тарихимиз сахифаларидаги 
«оқ» ва «қора» доғларнинг барҳам топишига кўмаклашади. 
Тараққий этган миллатларнинг ўз тарихини яхши билиши ва қадрлаши, 
тарихий ѐдгорлик ва обидаларини эъзозлаши кўз қорачиғидек асрашининг 
кўпгина сабаблари бор. Бу энг аввало, тарих инсоният пайдо бўлганидан то 
ҳозиргача давом этиб келаѐтган ижтимоий жараѐн ойнаси эканлиги билан 
боғлиқдир. Иккинчидан эса, бутун инсоният шу тарихга қараб ўз ўтмиши ва 
борлигини англайди, келажак режаларини белгилайди. 
Бошқача бир маънода тарих буюк файласуф ва донишманддир. Унинг 
мана шу доно фалсафасини тўғри англагандагина, халқлар ўз келажаги учун 
мустаҳкам пойдевор яратади. 
Христиан (насроний)лик фалсафаси асосчиси А. Августиан (354-430-й.) 
ҳозирги эрамиз бошидаѐқ, яъни бундан бир минг олти юз йил олдин 
тарихнинг халқ ва миллатнинг тақдирида тутажак ўрнини кўрсатиб, шундай 
деган эди; "Ғафлатда ѐтган халқни уйғотиш учун аввало, унинг тарихини 
уйғот". 
ХIII асрнинг буюк алломаси Шаҳобиддин Муҳаммад ан-Насавий ҳам бу 
фикрни ўзининг қуйидаги тўртлигида янада теран маънода мана бундай баѐн 
этади: 
Кимки тутмас қалбида тарихни, 
У инсон ҳам эмас, олим ҳам эмас. 
Бироқ кимки уқса ўтмишини, 
Кўп бойитар ўз туннушини. 
Салкам бир ярим аср ҳукмронлик қилган чор ва коммунистик 
босқинчилар тарихнинг жамиятда ва миллат ҳаѐтида тутган ўрнини тўғри 
англаб, онгли равишда тарихимизни қоралади, сохталаштирди, миллат 
тарихий хотирасини ўчириб, уни абадий, қалбан маънавий қарамликка 
мослаб тарбиялашга ҳаракат қилдилар.
Шу ўринда, Фарғона ҳарбий губернатори М.А.Скобеловнинг ушбу 
шовинистик шиорга амал қилганлигини айтиб ўтиш жоиздир: "Миллатни 
йўқ қилиш учун уни қириш шарт эмас, унинг маданиятини, санъатини, 
тилини йўқ қилсангиз бас, тез орада ўзи адойи тамом бўлади". 
Мустамлакачи коммунистик партия томонидан маҳаллий миллатлар 
тарихига нисбатан олиб борилган сиѐсат, унинг Сиѐсий бюроси топшириғи 
асосида СССР Давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ)сининг 1947-йилда мутлақо 
махфийликда ишлаб чиққан кўрсатмасида ўз аксини қуйидагича топган эди: 


"Тарих дарсларида ўтмишдаги сиѐсатдонлардан кимлар ватан равнақи учун 
хизмат қилишгани ѐки хизмат қилишга уринишгани хақида гапириш мумкин 
эмас, эътиборни фақат подшолар зулми ва уларга қарши қаратилган халқ 
курашига бурмоқ лозим". 
Шунинг учун ҳам ўтган чоракам бир асрлик коммунистик мустамлака 
даврида Ўзбекистон тарихи таҳқирланди, сохталаштирилди, халқ таълими 
соҳасида ўқитиладиган фанлар тизимига фан сифатида киритилмади. Фақат 
мактабнинг 5-синфларидагина "Ўзбекистон тарихидан ҳикоялар" деган 
"ҳикоялар" предмети ўқитилди. Бундан асосий мақсад халқимизда ўз 
ўтмишига нисбатан нафрат руҳини тарбиялаш ва тескари тарихий хотирани 
шакллантиришдан иборат бўлди. Бу машъум сиѐсатнинг "самараси" ўлароқ 
муборак истиқлолнинг дастлабки йилларида айрим корамунистик мафкурага 
берилган катта тарихчи олимлар Ўзбекистон тарихини олий ўқув юртларида 
ўқитилишига ҳар хил баҳоналар билан қаршилик кўрсатдилар. Бу антиқа 
"қаршилик" то 1993-йилнинг сентябригача давом этди. Мана шу ўқув 
йилидан бошлаб Ватанимиз тарихи тарихда биринчи бор олий ўқув 
юртларида ўқитиладиган фанларнинг орасида ўзининг қонуний ўрни ва 
нуфузига эга бўлди. 
Ўзбекистон ҳукумати мустақилликдан сўнг Ватан тарихи ҳақида 
одилона сиѐсат юритди. Унинг миллат маънавияти ва мафкураси, халқж 
таълимида тутган ўрнига юксак баҳо бериб, уни давлат сиѐсатининг устувор 
йўналишларидан бири даражасига кўтарди. 
Ўзбекистон тарихи - ҳозирги буюк ва муқаддас истиқлолимиз ила бир 
ярим асрлик мустамлакачииик ғафлат уйқусидан кўз очиб уйғонган халқимиз 
истиқболимизни белгилашда, замонавий мутахассис кадрларни тайѐрлашда 
энг зарурий дастуриламалдир. 
Умуман, Она тарихни ўқитиш ва ўрганиш ҳозирда авж олиб 
ривожланаѐтган ислоҳотчилик ва янгиланиш ҳаракати даврида ижтимоий 
заруриятгина эмас, балки ҳаѐтий эҳтиѐжга айланган. Бу эҳтиѐж миллий 
маънавий-мафкуравий уйғониш, маданий ва иқтисодий юксалишларга бўлган 
эҳтиѐжларнинг бош мезони ҳисобланади. Тарихга бўлган миллат 
эҳтлѐжининг қондирилиши тараққиѐт ва миллий уйғонишнинг асосидир. 
Ҳаққоний ѐзилган Ватан тарихини ўрганиш ва ўқитиш шунинг учун 
ҳам керакки, у сохта тарихий тушунча ва тарихий хотирасизликка барҳам 
беради, миллий ғоя ва мафкура такомиллашувини тезлаштиради. Ватан 
тарихини ўқитиш ва ўрганиш яна шунинг учун ҳам зарурки, халқимиз ундан 
руҳий қувват олиб, душманга бош эгмаслик, қайта мустамлака қопқонига 
тушмаслик, бошқаларга бўйсинмаслик, бегона эъоя ва мафкура ҳамда 
зуғумлар таъсирига берилмаслик маънавиятига эга бўлади. Тарихни 


мукаммал билиш, унинг мазмун ва моҳияти, фалсафасини теран англаш 
миллат учун юксак фазилат. 
Ўзбекистон тарихи фани олдида турган асосий вазифа қуйидагилардан 
иборатдир: биринчидан, ѐшларга ва бўлажак мутахассис кадрларга чуқур 
миллий ва умуминсоний тарихий, ғоявий-сиѐсий, илмий-назарий 
дунѐқарашни сингдириш. Иккинчидан, ѐшларда миллий тафаккур, ғурур ва 
ўзликни, миллий виждон ва умуминсоний баркамолликни тарбиялаш. 
Учинчидан, ѐшларда оташин ватанпарварлик ва ҳарбий жасоратни, миллат ва 
Ватанга садоқатликни тарбиялаш. Тўртинчидан, ѐшларга миллий ва тарихий 
қадриятларни эъзозлаш, асраб-авайлаш руҳини сингдириш, уларда юксак 
аҳлоқий 
фазилатлар 
(ҳалоллик, 
поклик, 
одиллик, 
ростгўйлик, 
меҳнатсеварлик, камтаринлик, имон ва эътиқодлик)ни тарбиялаш. 
Бешинчидан, ѐшларни Ватан ва халқ, миллат, ота-она, фарзанд, табиат ва 
жамият олдидаги муқаддас бурчларни чуқур ҳис этиш ва уларга садоқатлик 
руҳида тарбиялаш. 
Ўзбекистон тарихи фани мана шу юқоридагилар ва булардан бошқа 
ўзининг хилма-хил имкониятларидан келиб чиқиб, комил инсонни 
тарбиялашга беҳад катта ҳисса қўшади. Ватан тарихининг давлат бошқаруви 
ва қурилишида, жамият ва инсоният тараққиѐтида, миллат ва халқ ҳаѐтида 
тутган ўрни ҳамда аҳамияти бениҳоя катта эканлиги қадим-қадимдан 
эътироф этиб келинмоқда. Бунга тарихимизнинг ўзи гувоҳ. Шуни алоҳида 
таъкидлаш керакки, тарихнинг бу ажойиб хислати ва тарбиявий аҳамияти, 
куч-қудратини барчамиз теран ҳис этишимиз ва англаб етмоғимиз лозимдир. 
Маҳмудхўжа Беҳбудий "Туркистон тарихи керак" номли мақоласида 
ѐзади: "Тарихнинг фойдаларидан баъзиси ушбудирки, бир миллатнинг на 
тариқада, қайси йўл ила тараққий этганин ўқиб, ибрат олмоқ ѐки бир 
миллатнинг на сабаблардан таназзул этиб, охири мунқариз бўлиб (тугаб-
битиб) кетганин ўқув мундан ҳам истифода этмак мумкиндир" 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐев ―Миллий 
тараққиѐт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга 
кўтарамиз‖ номли китобида шундай деб таъкидлайди: ―Буюк тарихда хеч 
нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади 
ва амалий ишларда намоѐн бўлади‖. Шунингдек: ―Ўзбекистоннинг кўп 
асрлик тарихи ва биз эришган оламшумул ютуқлар мард ва матонатли 
халқимиз ҳар қандай қийинчилик тўсиқ ва синовларни ўз кучи ва иродаси 
билан енгиб ўтишга қодир, деб баралла айтишга тўла асос беради,‖ - деб 
айтади. 



Download 498,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish