2.1.2-расм. Ишлаб чиқаришни ташкил этувчи омиллари
Республика олдида техника тараққиѐти соҳасидаги асосий вазифа, ишлаб
чиқаришга янги техника ва технологияни қўллаш, ишлаб чиқаришни ташкил
қилиш ва бошқаришнинг янги усул ва шаклларини жорий қилиш ҳисобланади.
Меҳнат унумдорлигининг ўсишини аниқлаб берувчи асосий омил ҳар бир
ишловчига тўғри келувчи асосий капитал ҳажми ҳисобланади. Маълум вақт
ичида капиталнинг ҳажми мутлоқ кўпайиши мумкин, аммо ишчи кучи сони
тезроқ ўсса, меҳнат унумдорлиги пасаяди, чунки ҳар бир ишчининг асосий
капитал билан қуролланганлик даражаси камаяди. Капитал унумдорлигини 2
йўл билан ошириш мумкин:
1.Банд бўлганлар сони.
2. Ишлаган киши соатларининг
ўртача миқдори.
Меҳнат
унумдорлиги
Меҳнат
сарфлари
1.Техника тараққиѐти .
2. Капитал қўйилмалар ҳажми
3. Таълим ва малака
тайѐргарлиги
4. Ресурсларни жойлаштириш
самарадорлиги.
5 Бошқа омиллар .
Ишлаб чиқаришнинг
реал ҳажми
33
1)
Улардан анча унумли фойдаланиш йўли билан, бунда ишлаб чиқариш
жараѐнига фан – технология ютуқларини ишлаб чиқариш жараѐнига жорий
этиш ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш. Ишлаб чиқариш жараѐнига
юқори малакали кадрларни жалб этиш ва ишчи ходимларнинг малакасини
ошириш орқали эришилади.
2)
Реал маҳсулотни ҳажмини кўпайтириш йўли билан, бунда ишлаб
чиқаришга қўшимча ресурсларни жалб этиш орқали эришилади. Бу йўл
кейинчалик ишлаб чиқариш ҳаражатларини кўпайишига сабаб бўлади, шунинг
учун ўзоқ муддатли ўсишни таъминлашга ижобий таъсир кўрсатмайди.
Таълим ва малака тайѐргарлиги меҳнат унумдорлигини оширади ва
натижада анча юқориланиш ҳақига эга бўлиш имкониятини беради. Инсон
капиталига инвестициялар қўйиш меҳнат унумдорлигини оширишнинг муҳим
воситаси ҳисобланади. Ўз-ўзидан малумки, ишчи кучи сифатининг энг оддий
кўрсаткичи таълим даражаси ҳисобланади. Ҳозирги даврда республикамиз
иқтисодиѐтида банд бўлганларнинг 80 фоизга яқини олий ва ўрта махсус
таълимга эга.
Амалий ҳаѐтда иқтисодий ўсишни суратини пасайтирувчи омиллар ҳам
мавжуд бўлади. Уларга меҳнат муҳофазаси, атроф мухитнинг ифлосланишдан
сақлаш химояси ва шу каби ҳолатлар.
Маълумки, макроиқтисодиѐтда барқарор иқтисодий ўсишга эришишнинг
энг асосий шартларидан бири бу – ялпи талаб барқарорлигини
таъминланишидир. Бошқа мамлакатлар сингари Ўзбекистонда ҳам ялпи талаб
барқарорлигини таъминлаш, унинг компонентлари улушини кескин
тебранишига йўл қўймаслик, ҳамда макроиқтисодий сиѐсат усуллари орқали
ялпи талабни самарали тартибга солиб туриш ҳар қандай макроиқтисодий
тадқиқотларнинг бош вазифасидир.
Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш эса, кўп жиҳатдан иқтисодиѐтда
амал қилувчи макроиқтисодий механизмларнинг такомиллашув даражасига
ўзвий боғлиқдир.
34
Ялпи талабни барқарорлаштириш макроиқтисодиѐтда вужудга келадиган
айрим номутаносибликларни ўз вақтида олдини олишни ва макроиқтисодий
сиѐсат воситаларининг таъсирчанлигини оширишда тўсиқ бўла оладиган
мавжуд муаммоларнинг аниқланишини ҳамда ушбу муамоларни самарали ҳал
қилинишини талаб этади.
Шунингдек, Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда
ялпи талаб ва унга таъсир этувчи омилларни таснифлаш ҳамда улар орасидаги
муҳим миқдорий боғланишларни тадқиқ этиш алоҳида аҳамият касб этади
(2.1.1-жадвал).
Таъкидлаш лозимки, ялпи талаб барқарорлигини таъминлаш борасида
мамлакатда олиб борилаѐтган пул - кредит сиѐсатининг алоҳида ўрни бор.
Жумладан, кейинги йилларда банк тизимида олиб борилган иқтисодий
ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар натижасида Ўзбекистон миллий
иқтисодиѐти пул-кредит тизимида макроиқтисодий барқарорлик таъминланди.
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банки
ялпи
талабни
барқарорлаштириш мақсадида пул-кредит сиѐсатининг асосий инструментлари
ҳисобланган қайта молиялаштириш ставкаси, мажбурий заҳиралар нормаси,
очиқ бозордаги операциялар ва валюта курси интервенциялардан самарали
фойдаланди.
Бунда қатъий пул-кредит сиѐсати юритилганлиги инфляцияни
жиловлашда муҳим аҳамият касб этди ва истеъмол баҳолари индексининг
ўсиши асосан номонетар омиллар ҳисобига юз берди.
Ички бозорда истеъмол товарлари нархларининг шаклланишига таъсир
қилувчи омилларни, жаҳон бозоридаги нархлар динамикасини, шунингдек,
ички талабни рағбалантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни
амалга ошириш давом эттирилади
4
.
4
2012 йилда пул-кредит соҳасидаги вазият ва монетар сиѐсатнинг 2013 йилга мўлжалланган асосий
йўналишлари. ЎзР. Марказий банки расмий сайти –
www.cbu.uz/uzc/node/39959
35
Do'stlaringiz bilan baham: |