I мавзу. «Илмий тадқИҚот методологияси» фанининг мақсади ва вазифалари фан тушунчаси


Мавҳумлаштириш ва умумлаштириш усули



Download 286,05 Kb.
bet53/66
Sana23.02.2022
Hajmi286,05 Kb.
#131561
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66
Bog'liq
Илмий тадкикот методолгияси маъруза

4. Мавҳумлаштириш ва умумлаштириш усули


Назарий тадқиқотнинг вазифаларидан бири изланиш объекти хоссалари ва қонуниятларини акс эттирадиган тушунча, тамойил ва категорияларни (энг умумий тушунчалар) ишлаб чиқишдир. Булар тадқиқотнинг концептуал воситаларидир, янада кенгроқ маънода айтадиган бўлсак илмий шаклларидир.
Тадқиқот учун зарур бўлган тушунчаларни хосил қилиш, шакллантириш, уларни мазмунини бойитишида мавҳумлаштириш ва умумлаштириш усуллари катта роль ўйнайди.
Тадқиқот объекти, унинг хоссаларини ўрганиш зарурияти туғилганда, биз хоссаларини намоён этучи холатлар ва белгиларни таҳлил қиламиз, уларнинг мазмунини ўзида мужассамлантирадиган тушунчалар ҳосил қиламиз. Бу билан биз объектнинг ўрганилган хоссаларини фикрда ажратиб оламиз, тушунчаларда ифодалаймиз, кейинчалик эмпирик материалларни таҳлил қилишда шу тушунчалардан фойдаланамиз.
Руҳиятшуносликда «фаолият» тушунчасини хосил бўлишини кўриб чиқайлик. Ҳаёвонларда ҳатти-харакат мавжуд. Инсон фаоллиги шунчаки ҳатти-ҳаракат эмас. Нима учун? Психологлар инсон фаоллигини ўрганишлар экан, уни ҳайвоннинг ҳатти-ҳакаракатидан фарқ қиладиган белги ва хислатларга эътибор берадилар; а) муҳитга бўлган муносабат: б) моддий ва маънавий эҳтиёжни пайдо бўлиши; в) предметга бўлган муносабатни ифодалайдиган манфаатни мавжудлиги; г) фаолликни англатилган ёки режалаштирилган мақсадга қаратилганлиги; д) мақсадга мувофиқ равишда нарсани, предметни ўзгартириш; е) эҳтиёж ва манфаатни қондиришга қаратилган сунъий предметларни яратиш. Психолог фаолликнинг мана шу ажратиб олинган қирралари ҳақида тасаввурлар ҳосил қилади, тасаввурларни онгида, тафаккурида бир-бирига боғлаб «фаолият» тушунчасини ҳосил қилади, таърифлайди.
Шундай қилиб, психолог инсон ҳаёти асосида турган фаолликнинг белги ва хислатларини фикрда ажратиб олди, тадқиқот жараёнида улар ҳақида тасаввурлар вужудга келади, тасаввурларни умумлаштириш эса «фаолият» тушунчасини ҳосил бўлишига олиб келди.
Мавҳумлаштириш усулидан икки йўналишда фойдаланиш мумкин:
1. Ўрганилаётган объект хоссаларини фикрда ажратиб олиш, таҳлил қилиш, тушунчаларда ифодалаш. Бу ерда объект эмпирик тавсифлашга қараганда чуқурроқ тадқиқ қилинади, сабабий асос, тамойил, қонуният очилади. Адабиётшуносликда – ғоявийлик, ижодиёт эркинлиги, ворислик, реализм, физикада – куч, масса, энергия, инерция тушунчалари шу тарзда шаклланган.
2. Идеализациялаштириш. Бу амални бажаришда объектнинг бирон-бир томонини ўрганишга ёрдам берадиган, намуна ролини ўйнайдиган тушунча ишлаб чиқилади. Ҳосил бўлган тушунча объектни аниқ акс эттириши шарт эмас, уни реал ҳоссани тушунишга татбиқ қиладилар, қимматли маълумот оладилар. Маънавиятшуносликда комил инсон, мурувват, метин ирода, адабиётшуносликда гармония, бадиий образ, эстетик идеал, идеал қаҳрамон (Фарҳод образи), физикада моддий нуқта, карно цикли, идеал газ, машинани идеал фойдаси каби тушунчаларни хосил қилиш, тадқиқотда улардан фойдаоаниш шундан далолат беради.
Умумлаштириш. Умумлаштириш мавҳумлаштиришнинг юқорироқ поғонасига утишни билдириб, унда нарса ва ҳодисалардаги ўхшаш, улар учун умумий бўлган белги ва томонлар ҳақида образ ва тасаввурлар ҳосил қилинди, тафаккурда улар бирлаштирилиб, умумий мазмунга эга бўлган тушунча ишлаб чиқилади. Шу боис тушунчани маълум белгилар гуруҳини ўзини мазмунида умумлаштирадиган илмий билиш шакли, деб изоҳлаш мумкин.
Объектлардаги хосса ва томонларни олдин таҳлил қилиб, кейинчалик тасаввурлар, тўпланган фактлар ва материалларни умумлаштириш жараёнида нафақат тушунчалар, балки тамойиллар, ғоялар, назариялар ишлаб чиқилади.
Кимёвий изланишларда бир хил микрозаррачаларни атомидан ташкил топган, мустақил мавжудлиги, таркибида маълум миқдорда атом ядроси ва электронларни бўлиши каби холатларни таҳлил қилиниши ва умумлаштирилиши молекула тушунчасини шаклланишига сабаб бўлди.
Адабиётшуносликда турли жанрга таълуқли асарларда келтирилган образларни таҳлил қилиш, уларни яратиш усулларини ўрганиш, шуларга оид билимларни умумлаштириш бадиий образ тушунчасини ҳосил бўлишига олиб келди.
Хулоса қилиб айтганда умумлаштириш билишда ижодий самара берадиган назарий тафаккур даражаси ва усулидир.



Download 286,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish