Яна бир марта қайтарамиз!
Фан ижтимоий институт бўлиб, унда фаровонликка эришиш учун зарур бўлган янги ғоялар, тушунчалар ва назариялар ишлаб чиқилади, шулар асосида янги предметлар, механизмлар ва технологиялар ихтиро қилинади.
Жамиятни ҳозирги тараққиёт босқичини фансиз, унда амалга ошириладиган илмий ва технологик янгиланишларсиз, кашфиёт ва ихтироларни ишлаб чиқаришга татбиғисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Фаннинг ҳаракатлантирувчи кучи-бу янги билимлар ва лойиҳалар ишлаб чиқишга, ихтиролар қилишга қодир бўлган тадқиқотчилардир.
Фан поли(кўп)структурали ижтимоий институт (муассаса) бўлиб, унинг барча ташкилий бўлимларида фаолият ва меҳнат тақсимоти низомлар ва шартномалар асосида мутаносиблаштирилади.
Илмий тадқиқот методологиясини ўрганиш ёш тадқиқотчиларда изланиш олиб бориш малакаси ва маҳоратни ҳосил бўлишига олиб келади.
Тадқиқот олиб боришда методологик фикрлаш ва услубий аниқлик бўлмаса, ижобий натижага эришиш имконияти камаяди.
Илмий тадқиқот методологиясида ишлаб чиқилган тушунчалар, кўрсатмалар ва тавсияларни ўрганиш ижод қилиш, билим ва амалиётни узвий боғлаш учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади.
Саволлар ва вазифалар
Таълим тизимини турли босқичларида ўзлаштирилаётган билимлар қандай хусусиятларга эга?
а) мактабда
б) коллежда
в) бакалавриатда
2. Магистратурада қандай типдаги илмий муаммолар изланиш предметига айланади? Хусусиятини очиб беринг, ўзингиз ўрганаётган илмий йўналиш соҳасидан мисол келтиринг.
3. Фаннинг жамиятдаги бошқа институтлардан (муассасалардан) асосий фарқи нимада?
4. Фаннинг жамоавий хислати нимадан келиб чиқади?
5. Тадқиқотчиларнинг фаолияти бошқа ижтимоий соҳалардаги ходимлар меҳнатидан нима билан фарқ қилади?
6. Фаннинг поли(кўп)структурали муассаса бўлиши нимада намоён бўлади? Бундай хислатнинг сабаб ва асоси нимада? (1-расмдан фойдаланиб изоҳ беринг).
7. Фан нима учун турли ташкилий структураларга бўлинади? Сабабини тарих ва замон нуқтаи назарда туриб тушунтиринг.
8. Фаннинг ташкилий структураси ва олиб борилаётган илмий тадқиқот турлари ўртасида боғланиш борми? Изоҳлаб беринг?
9. Ҳозирги замон фан тизимида қандай ташкилий структуралар (институционал тузилмалар) мавжуд?
10. Илмий тадқиқот методологияси нимани ўргатади?
11. Ёш тадқиқотчига илмий тадқиқот методологиясини ўрганиш нима беради?
12. Илмий тадқиқот методологияси таркиб жиҳатдан нималардан иборат?
13. Тадқиқот усули нима ва у қандай ҳосил бўлади?
14. Методологик (услубий) фикрлаш ва аниқликни бўлмаслиги нимага олиб келади?
15. Илмий тадқиқот методологияси фанини ўрганишдан мақсад. Изохлаб беринг?
16. Илмий тадқиқот методологияси қандай масалалар билан шуғулланади?
17. Илмий тадқиқот методологиясини ўрганиш жараёнида қандай вазифалар бажарилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |