I маъруза машғулотлари


Муаммо, савол.Гипотеза. Назария



Download 0,56 Mb.
bet99/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Муаммо, савол.Гипотеза. Назария

Савол. Ўқувчи, талабалар дунёқарашининг негизини ташкил этувчи тушунчалар занжирини шакллантиришда савол-жавоб, яъни фикр алмашиш, мулоқотга эътиборни қаратиш зарур. Таълим тизимида кўпинча бу жараён бир ёқлама амалга ошмоқда. Асосан ўқитувчилар, устозлар талабаларга савол бериб, уларнинг билим даражаларини аниқлайдилар. Уларнинг мавзу сўнгида талабаларга:“Кимда қандай саволлар бор? Нимани тушунмадингиз?” деган мурожаати кўпинча жавобсиз қолади. Бунга сабаб, талабаларнинг тезроқ танаффусга чиқишни хоҳлашларигина эмас, балки мавзуга тушунмаганликлари, ёки илмга бефарқликлари, ёки ўз саволларига бошқа манбадан жавоб излашга интилишлари ёки саволни қандай тузиш кераклигини билмасликларидир. Кўрсатилган сабабларнинг ўрганилиб, бартараф этилиши илм олиш жараёнда талабаларнинг фаоллашувига олиб келади ва таълим самарадорлигининг ортишига ижобий таъсир кўрсатади.
Талабалар фаоллигини оширишнинг энг синалган усули – савол-жавоб, диалогдир. Ота-она билан фарзанд, устоз ва талаба ўртасидаги диалог (мулоқот) ёшларнинг билим олишига, катта ва кичик авлод ўртасидаги тушунмовчиликларни бартараф этишга имконият яратади.
Оламни билиш (шу жумладан инсонни ҳам) саволдан, муаммони аниқлашдан бошланади. Донишмандлар фикрича, яхши савол – ярим билимдар. Саволларни тўғри, аниқ қўйиш учун инсон нимани билмоқчи эканлигини англаши, муайян тасаввурга, билимга эга бўлиши зарур. Саволлар асосан қуйидаги мақсадларда берилади:
1. Билим олиш, ўрганиш учун;
2. Ўз билим даражасини аниқлаш учун;
3. Мавжуд ахборотларга эга бўлиш учун;
4. Бошқаларнинг (у ёки бу масалага оид) шахсий фикрини билиш учун.
Савол бир қанча муҳим мантиқий хусусиятларга эга:
1. Саволда маълум бир бошланғич билим мужассамланган бўлади.
2. Саволда мавжуд бўлган билим ноаниқ бўлади.
3. Саволда предмет ҳақида тўлароқ билимга эга бўлиш эхтиёжи ўз ифодасини топади.
Савол ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. У ўзининг асосига, (datumquestions) базасига эга. Саволнинг асосини унда мужассамланган билим, ахборот ташкил этади. Савол ва жавоб инсонларнинг диалог кўринишидаги мулоқот шаклидир.Унинг муҳим функцияларидан бири коммуникативликдир. Ахборотни қидириш воситаси сифатида ҳам саволнинг аҳамияти беқиёсдир. Савол бўлмаса билиш ҳам бўлмайди.
Саволларни ҳар хил асосларга кўра бир қанча турларга бўлиш мумкин.
Муаммо - жавоби бевосита мавжуд билимда бўлмаган ва ечиш усули номаълум бўлган саволдир.
Шунинг учун ҳам муаммони қўйиш ва ҳал қилиш мавжуд билимлар доирасидан четга чиқишни, янгича ечиш усули, методларини қидиришни тақозо этади. Қандай муаммоларни илгари суришни, уни муҳокама қилишнинг характерини амалий фаолиятимиз ва билишимиз эҳтиёжлари белгилаб беради.
Муаммони тўғри қўйиш учун муаммоли вазиятни аниқ тасаввур қилишнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун муаммони ҳал қилишнинг турли хил усуллари ва воситаларини ҳам олдиндан кўра билиш керак.
Муаммоларни қўйишда кишиларнинг ҳаётий тажрибаси, билимлари ва таланти муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шунинг учун ҳам, одатда кўп ҳолларда янги муаммолар илмий билишнинг у ёки бу соҳасининг йирик мутахассислари, бой тажрибага эга ва чуқур билимли олимлари томонидан илгари сурилади ҳамда улар баъзан узоқ йиллар давомида тадқиқ қилинади. Буни масалан, миллий ғоя ва миллий мафкурани яратиш муаммосининг қўйилиши ва тадқиқ этилиши мисолида кўриш мумкин. Жаҳон тажрибасига мурожаат қилсак, «миллатнинг мафкураси бир эмас, балки бир неча авлоднинг умри давомида ишлаб чиқилиши ва такомилга эришувига гувоҳ бўлишимиз мумкин»47.
Муаммони ҳал этиш жараёнида маълум бир гипотезалар илгари сурилади ва асосланади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish