I маъруза машғулотлари


Эстетиканинг замонавий муаммолари. “Оммавий маданият”нинг ёшлар эстетик дидига таъсири



Download 424,93 Kb.
bet155/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   157
Bog'liq
Falsafa maruza

4. Эстетиканинг замонавий муаммолари. “Оммавий маданият”нинг ёшлар эстетик дидига таъсири.
Глобаллашув инсоният тарихий тараққиёти, маданий мероси, ижтимоий тузуми ва мафкуравий қарашларида жиддий ўзгаришлар содир бўлишини тақозо этмоқда. Бу жараён турмуш тарзида ҳам намоён бўлмоқда. Айниқса, оилада вояга етадиган ёш авлодни юксак эстетик идеаллар асосида тарбиялаш, уни ҳар томонлама етук шахс бўлиб етишишини таъминлаш масалалари долзарб муаммога айланиб бормоқда. Ёш оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, аёлларнинг турмуши ва меҳнат қилишларига шароитлар яратиш, оналик муҳофазаси уларнинг давлат ва жамоат ташкилотларидаги фаолиятларини фаоллаштириш бу жараённинг асосий йўналишларидир.
Жамият ривожида «ҳар бир ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони бўлгани сингари, глобаллашув жараёни ҳам бундан мустасно эмас. Ҳозирги пайтда унинг ғоят ўткир ва кенг қамровли таъсирини деярли барча соҳаларда кўриш, ҳис этиш мумкин. Айниқса, давлатлар ва халқлар ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши, хорижий инвестициялар, капитал ва товарлар, ишчи кучининг эркин ҳаракати учун қулайликлар вужудга келиши, кўплаб янги иш ўринларининг яратилиши, замонавий коммуникация ва ахборот технологияларининг, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, турли қадриятларнинг умуминсоний негизда уйғунлашуви, цивилизациялараро мулоқотнинг янгича сифат касб этиши, экологик офатлар пайтида ўзаро ёрдам кўсатиш имкониятларининг ортиши – табиийки, буларнинг барчасига глобаллашув туфайли эришилмоқда». Ана шундай бир вазиятда, мустақиллик мафкураси билан қуролланган шахсгина миллий мерос ва қадриятлардан ажралмаган ҳолда глобаллашувга, замонавий ижтимоий-сиёсий ва маънавий-фалсафий муаммоларга тўғри муносабатда бўлади.
Шунингдек, глобаллашув жараёни анъанавий ўтмиш меросимиз ва замонавий қадриятларимизга таҳдид солувчи куч сифатида ҳам амал қилиши мумкин. Чунки глобаллашувнинг мусбат ва манфий жиҳатлари бўлиб, гап ана шу жиҳатларга нисбатан ижтимоий-маънавий муносабатларни тўғри танлашга бориб тақалади.
Шу боисдан тараққий этган мамлакатларнинг глобаллашувга бўлган таъсир доирасидан, уларнинг шахс онги ва руҳиятига аста-секинлик билан салбий таъсир этувчи, «оммавий маданият» негизида кириб келаётган эстетик маданиятларидан огоҳ бўлмоқ даркор. Мана шундай халқимиз турмуш тарзи, маънавияти, эстетик маданиятига кириб келишга интилаётган «бадиий маҳсулотлардан» эҳтиёт бўлмоқ керак. Чунки, беозоргина кўринган бирор буюм, мультфилм ёки «оммавий маҳсулот» одамлар қалби ва онгига таъсир этиши, миллий-эстетик маданиятига путур етказиши мумкин.
. Инсоннинг ахборот олишга бўлган иштиёқи, эстетик диди ва кечинмалари ўзи ҳохламаган ҳолда бу вазиятга олиб бориши мумкин. Ижтимоий ҳаётда «ҳозирги замон технотрон, информацион цивилизацияси шаклланишининг аҳамиятли таркибий жиҳати сифатида жаҳон глобаллашуви намоён бўлмоқда. Глобал информацион алмашинув ватанпарварликни шакллантиришда аввалги замон шароитидан бутунлай бошқа вазиятни яратади, чунки аввал ҳар бир мамлакатда инсон, асосан ўз давлати, миллати, Ватани томонидан шакллантирилган ахборотлар тизими таъсирида ривожланган бўлса, энди инсон жаҳон миқёсида бутун инсоният яратган ахборотлар оқимининг ҳал қилувчи таъсири остида шаклланади».
Ҳар бир шахс глобаллашувнинг ижтимоий гўзаллик ва соғлом руҳий муҳитни ўзлаштиришга ҳаракат қилиб, ўзи англамаган ҳолда миллий мерос ва эстетик маданиятига салбий таъсир этувчи маконга тушиб қолмоқда.
Бундай ҳолатлар янги асрда кўпроқ диний экстремизм ва терроризм ҳаракатларида ўз қиёфасини намоён этмоқда. Масалан, глобаллашув даври терроризми ўзининг ниқобланган моҳиятини “рангли инқилоблар” шиори остида намоён этмоқда. Бунинг оқибатида баъзи бузғунчи кучлар халқларнинг тақдири ва келажагига таҳдид солиб, азалий миллий қадриятларини паймол қилиб, ўзларининг “қўғирчоқ”лари сифатида сиёсий ўйинларга жалб этмоқдалар.
Техноген цивилизация - эстетик фаолият ва эстетик дидни шакллантиришнинг муҳим омилидир. Илмий-техникавий тараққиётни инсонийлаштириш ва гўзаллаштириш эстетик муаммолардан ҳисобланади. Воқеликка эстетик муносабатлар, миллий ва умумбашарий аҳамиятга эга. Эстетик қадриятлар эса – барқарорликни таъминловчи омил ҳисобланар экан,“дунёни гўзаллик қутқаради” шиори глобал аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. “Гўзал муҳитда яшаш олий неъмат” – эстетиканинг бош тамойилидир. Оламни эстетик англашда ахборот ва жамият ахборотлашувининг роли ортиб бормоқда. Ахборот эстетикасининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг сиёсий, бадиий, ижтимоий, ахлоқий, маънавий жараёнлар билан боғлиқлигидадар. Реклама эстетик маълумот олиш воситаси бўлиб бормоқда. Уларнингг турлари ва шакллари ҳилма-хилдир. Реклама эстетикасида миллийлик ва умумбашарийлик намоён бўлииб боради.
Миллий маънавиятга таъсир ўтказувчи ташқи таҳдидлар айни пайтда эстетик тарбия жараёнга ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Бу эса ижтимоий-маънавий муносабатлар тизимида эстетик тарбияни мақсадли йўналтиришни тақазо этмоқда. Таъкидлаш ўринлики, эстетика ниқоби остида турли хил кўринишдаги “соғлом турмуш тарзи тарғиботчилари”, “кўнгилочар” ва “мусаффо туйғу” бахш этувчи сайтлар талайгина. Энг даҳшатлиси кейинги пайтларда интернет тармоғида вампиризм эстетикаси ва унинг тарғиботи билан боғлиқ сайтларнинг кўпайиб бораётганлиги ташвишланарли холдир. Бу тарғибот сайтларни оддийгина қидирув буйруғи орқали топиш мушкул эмас. Бундай таҳдидларга қарши гўзал қадриятларни дунёга танитиш, халқимизнинг бой ва бетакрор эстетик дунёсини аксэттирадиган персонажларни яратишорқали курашишни замон талаб этмоқдаки, бу ёшларни маънавий жиҳатдан юксалтиришда эстетик тарбияга зарурият мавжудлигидан далолат беради. Бу эстетик тарбияга нисбатан таҳдидларнинг биринчи жиҳати.
Хўш “оммавий маданият” иллат сифатида қандай намоён бўлиши мумкин?

  1. “Оммавий маданият” намоёндаларининг амаллари ўзлари учун ҳар тарафлама манфаатдорликка асосланган: улар “ноёб санъат” намуналари-ғояларини нафақат тарғиб қилади, балки пуллайди ҳам.

  2. Фақат бугунни, яна ҳам аниқроғи ҳозирни кўради ва тан олади.

  3. Умуминсоний маданиятни бўйсундириш ва ўз таъсир доирасига тортиш каби тубан мақсадларни амалга оширишга ҳаракат қилади.

  4. У одамзоднинг фикрлашига тиш-тирноғи билан қарши. Андозалашган қуршовида қолган одамларнинг ўзи ҳам бора-бора бир ўлчамга тушади: ҳамманинг юриш-туриши, ўй-кечинмаси, фикрлаш тарзи, бари бир хил.

  5. Шахснинг ижтимоийлашувига имкон бермайди. У воқеа жараёнларга лоқайд, бефарқ авлодни шакллантиради.

  6. “Оммавий маданият” ўз навбатида мафкуравий, информацион, иқтисодий қадриятлардан фойдаланган холда “маърифатпараст”лик ғоялари асосида ўзига хос муомала ва мулоқот маданиятини ҳам тарғиб қилади. Буни биз бугунги кунда ёшлар орасида кўришишдаги “бошни бошқа суқиштириш”, имо-ишора, ўзаро мулоқотнинг “куракда турмайдиган сўзлар”га таянилиши орқали кўриб гувоҳи бўлмоқдамиз.

  7. “Оммавий маданият”нинг асл мақсади ҳар куйга солиш мумкин бўлган оломонни шакллантириш бўлгани боис, у маънавий озиқ берадиган, бадиий юксак, ўқувчини мушоҳадага ундаб, тасаввур оламини кенгайишига хизмат қиладиган асарларни яқинига йўлатмайди. Шунинг учун “оммавий маданият” намуналари бадиий-эстетик қимматга эга эмас.



Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish