И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

 
Калит сўзлар 
JIT етказиб бериш, эгилувчан ишлаб чиқариш тизими, компьютерли-
интеграцияланган ишлаб чиқариш, дизайн конструкторлаш, ишлаб чиқаришни 
бошқариш, сифатни назорат қилиш ва тестдан ўтказиш.  
 
Саволлар 
1. Ишлаб чиқариш ахборот тизимларининг асосий вазифаларини айтиб 
беринг.
2. Ишлаб чиқариш ахборот тизимларининг тизимчаларини санаб беринг.
3. JIT етказиб бериш усули нимадан иборат? 
4. Эгилувчан ишлаб чиқариш тизимларининг афзалликларини айтиб 
беринг.
5. Сифатни назорат қилиш ва тестдан ўтказиш тизимчасининг муҳимлиги 
нимадан иборат? 
 
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 
1. Исаев Г.Н. Информационнқе системы в экономике. Учебник для 
студентов вузов. – М.: Омега-Л, 2012. – 462 с. 
2. Граничкин О.Н., Кияев В.И. Основы информационных технологий. – 
М.: Бином, 2008. 
3. Лугачев М.И. и др. Экономическая информатика: Введение в 
экономический анализ информационных систем. Учебник. – М.: ИНФРА-М, 
2005. – 958 с. 
4. Козырев А.А. Информационные технологии в экономике и 
управлении. Учебник. Второе издание. – СПб.: Изд-во Михайлова В.А., 2008. 
5. Лодон Дж., Лодон К. Управление информационными системами. 7 
издание. – M.: Питер, 2012. 
6. Саак А.Э. и др. Информационные технологии управления. – М.: 
Питер, 2009. 
7. Ralph Stair, George Reynold. Prinsiples of Information systems. А 
маnagerial arroach. 9 th edition. 2010.  
 
 
 


87 
9-боб. КОМПАНИЯ (КОРХОНА)ЛАРНИНГ ЯНГИ ТАШКИЛИЙ 
ШАКЛЛАРИ 
9.1. Тижоратнинг янги ташкилий шаклларида замонавий маълумот 
узатиш воситаларидан фойдаланиш 
Интернет нисбатан қисқа вақт ичида катта йўлни босиб ўтди, у аввал 
оддий АҚШ ва Европа ҳарбий-илмий институтларини алоқа каналларини 
бирлаштирган бўлса, ҳозирда телефон ва сунъий йўлдош алоқа каналлари 
орқали бутун жаҳон ахборот муҳитини ўз ичига қамраб олмоқда.
Интернетда тижоратдан фойдаланиш ғояси, унинг оммага ташкилот ва 
фойдаланувчиларга кенг фойдаланиш имконияти пайдо бўлиши билан вужудга 
келган. Аввалига у фақат ахборотларни жойлаштириш, ундан фойдаланиш ва 
электрон почта хизматларга кўрсатган. Фойдаланувчилар ва иш билармон 
фойдаланувчиларни ортишига, HTML (Hyper-Техт Markup Language), уларнинг 
протоколи HTTP (Hyper-Техт Transfer Protokol), шунингдек, ушбу 
гиперматнларни кўрсатувчи-браузер дастурларнинг пайдо бўлиши сабаб 
бўлган. Ушбу инноватсиялар орқали ахборот Интернетда замонавий кўринишга 
эга бўлган. Интернетда жойлаштирилган ахборотларга ―электрон нашрлар‖ деб 
ном берилди. Натижада дизайн, дастурлаш каби хизматларга талаб пайдо 
бўлди. Веб-дизайн деб ном олган агентлик ташкил топди ва у мижозларга 
ахборот ресурсларини Интернетда яратишга ѐрдам берди. Электрон нашрлар 
Интернет-нашриѐт, Интернет-реклама ва қоғозда қилинадигон ишларни 
электрон шаклда тайѐрлашга кенг йўл очиб берди. 
Товар ва хизматларни электрон тўлов орқали харид қилиш ва глобал 
тармоқлардан бутун дунѐ бўйича транзакция ўтказмаларидан фойдаланиш 
имкониятлари пайдо бўлди ва ―электрон тижорат‖ вужудга келди. Кўпгина 
Веб- каталоглар реклама ва ахборот билан тўла эди, электрон тўловлар пайдо 
бўлгандан сўнг, ушбу каталоглардан товар ва хизматларни харид қилиш 
имконияти қўшилди. 
Кўпчилик электрон тижоратни Интернетда олди-сотди ишларини олиб 
бориш 
деб 
ҳисоблайди, 
аммо 
унинг 
келиб 
чиқиши 
тижоратни 
автоматлаштириш воситаларига ва фаолиятда глобал тармоқдан фойдаланишга 
бориб тақалади.
Ривожланган мамлакатларда электрон тижоратни товар ва хизматларни 
сотиш кўринишининг ривожланишига нафақат юқори техник тараққиѐт, балки 
аҳолининг ушбу турдаги хизматга тайѐр, бўлганлиги ҳам катта таъсир 
кўрсатади. Сабаби шундаки, ривожланган мамлакатларда кўп йиллар давомида 
товар ва хизматга каталог орқали буюртма бериш ва уларни етказиб бериш 
фаолияти кўрсатиб келинмоқда. Масалан: Россия ва МДҲ ахолисига бу турдаги 
хизмат анаънавий бўлиб, истеъмолчиларни фикрича товарни харид қилишдан 
аввал текшириб кўриш керак. Ҳаттоки, АҚШда ҳам Веб-магазинлар кўп сонли 
мижозга эга эмас. Шунга қарамай электрон тижорат мавжуд бўлиб, унинг 
турли шакллари кенг ривожланиб бормоқда. 


88 
Ҳозирги кунда корхона бизнес-функцияларининг баъзи қисмлари ѐки 
бутунлай ўзи бошқа ташкилотларга узатилиб бажарилиши кенг тарқалмоқда. Бу 
каби ишлар аутсорсинг (autsorsing (инг.) – ташқи манбалардан бирон нима 
олиш жараѐни) деб номланган. Қуйидаги сабабларга кўра, аутсорсинг Ғарб 
мамлакатларида кенг ривожланмоқда. 
Биринчи сабаб бозорнинг барча секторларида рақобатбардошлигини 
жадал ўсиши ва компаниянинг барча операцияларини юқори самарага 
эришиши билан бўғлиқ ва натижада рақобатчилар устида барқарор ва узоқ 
муддатли афзалликларга эга бўлинади. Компания барча операцияларни юқори 
натижага мустақил эриша олмайди. Компания асосий таянч функцияларни 
бажарса, қолганларни ишларини бошқа ташкилотларга топшириш мумкин. 
Бунинг натижасида кўпгина компанияларга бу кутилмаган самара келтирган. 
Иккинчи сабаб бу компаниянинг ―глобал‖ бўлиши, яъни, ўз товар ва 
хизматларини бутун дунѐга тарқалишига интилиш ҳисобланади. Бунинг учун 
маълум бир ҳудудга боғланиб қолмаслиги керак. 
Учинчи сабаб жаҳон бизнесидан кичик корхоналарнинг ўрнини ўсиши 
билан боғлиқ. Аутсорсинг корхонасининг катталашиши билан унинг 
ходимларининг кўпайишига тўғри пропортсионал эмас. Яъни нисбатан катта 
бўлмаган компания кичик корхоналарни ўзига жалб этиб, танланган стратегик 
мақсадга эришиш учун бажариладиган вазифаларни тақсимлаши ва жаҳон 
бўйича ягона марказий бўлим бўлиб қолиши мумкин. 
Аутсорсинг компанияларининг ташкилий тузилмасини кўриб чиқамиз. 
Ташкилотдаги жавобгарликларни бўлимларга тақсимланиши янгича ѐндашув
бўлиб, унга ―динамик тармоқли ташкилот‖ ѐки ―модулли ташкилот тузилмаси‖ 
деб ном берилган. Тармоқли тузилма деганда ташкилотнинг асосий 
функцияларини бўлимлар ѐки ташкилотларга тақсимланиши тушунилади. 
Барча вазифаларнинг бажарилиши марказий идора ѐки ―брокер‖ орқали 
назорат қилинади. Бу каби тузилмани асосий фарқи ишлаб чиқариш, хизмат 
кўрсатиш, бухгалтерия ҳисоби каби асосий операциялар бошқа ташкилот 
(бўлим)
контракт ѐки бирор битим орқали амалга оширилади. Ушбу 
ташкилотларни (бўлимларини) марказий идора билан алоқаси маълумотлар 
узатишнинг электрон воситалари ва глобал тармоқ ѐрдамида амалга 
оширилади. Мисол сифатида дастурий таъминот билан шуғулланувчи 
корхонани кўриб чиқамиз. Катта дастурий маҳсулотнинг турли қисмлари (ядро, 
кобиғи) ишлаб чиқишда бутун дунѐ бўйича турли дастурчилар ѐки жамоалар 
жалб этилади. Шунингдек, электрон аппарат ва компьютерларни ишлаб 
чиқарувчи CОМPAK ва IBM компаниялари авваллари ўз ишларини тўлиқ 
бажара олган эди. Аммо талаб ортган сари техникани тайѐрлаш ва ишлаб 
чиқиш мураккаблашиб борди. Бу ҳолатда улар ўз чизмаларини ва техник 
Ҳаракатларини осиѐ компанияларига бериб, уларга техник аппаратларга 
буюртма беради ва натижада паст таннархли, тез ишлаб чиқилган
маҳсулотларга эга бўлади. 
Ҳамкорлар бўлимлар билан алоқа қилиш учун глобал тармоқ: электрон 
почта ва видеоконферентсиядан кенг фойдаланади. 


89 
Дунѐдаги энг йирик корхона ―NIKE‖ (спорт кийимлари) ўз корхонасини 
кенгайтириш ва бизнесини глобаллаштириш мақсадида модулли тузилмани 
қўллайди ва катта ютуқларга эга бўлади ( 26-расм).

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish