1-боб. «МEНEЖМEНТ АХБОРОТ ТИЗИМИ» ФАНИНИНГ
ПРЕДМЕТИ ваЗИФАЛАРИ ВА ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ
1.1. Курснинг предмети ва вазифалари
Бугунги кунда жамиятимиздаги турли соҳаларининг менежмент ахборот
тизимларида замонавий, янги ахборот-коммуникация технологияларидан
фойдаланиш кузатилмоқда. Иқтисодиѐтдаги барча тармоқларнинг фаолиятини
ахборот тизимларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ушбу тизимларнинг
аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда ―Менежмент ахборот тизимлари‖ фанини
ўрганишдан асосий мақсад ва унинг асосий вазифалари магистрларни
ташкилотларга зарур замонавий менежмент ахборот тизимларидан самарали
фойдаланиш бўйича назарий билимларни бериш, амалий кўникма ва
тассавурларни
шакллантириш,
шунингдек,
ташкилотнинг
стратегик
мақсадларига эришишда ахборот тизимларининг аҳамиятини кўрсатиб
беришдан иборат.
―Менежмент ахборот тизимлари‖ курсида ахборот тизимларининг
замонавий тушунчалари, тузилмалари, функционал чизмалари, таркиби ва
ўзаро боғланган ташкилий қисмлари келтирилган ҳамда бунда ахборот
технологияларига алоҳида эътибор қаратилган. Ахборот тизимларининг техник,
дастурий ва телекоммуникация воситалари самарали татбиқ этилиш нуқтаи
назаридан ўрганилган. Шунинг учун ахборот технологияларини танлаш ва
доимий фойдаланиш учун зарур, аниқ тавсиялар берилган. Курсда ахборот
тизимларининг ташкилотдаги ўрни ва аҳамияти, ташкилот ахборот
ресурсларини бошқариш сиѐсатининг асосий йўналишлари, бошқарув
поғоналари ва қарорлар қабул қилиш турлари, шунингдек, ушбу поғоналардаги
ахборот тизимлари остидаги кичик тизимлар, автоматлаштирилган иш
жойларининг тур ва вазифалари, бошқарув ва тижорат вазифаларини ҳал
этишда фойдаланилувчи ахборот тизимларининг тур ва воситалари ҳамда
ташкилот рақобатбардошлигини таъминловчи ахборот тизимлар сингари
замонавий атама ва тушунчалар келтириб ўтилган.
Юқоридаги фикрлар билан бир қаторда ахборот тизимларининг
функциялари, шунингдек, ахборот ресурс сифатида аҳамиятга эришиши
ѐритилган ҳамда ҳозирда ахборот тизимларининг тижоратдаги тамойиллари
ўзгариши таъкидлаб ўтилган. Курсда ахборот тизимларига асосий тавсифлар,
уларнинг асосий муаммолари ва ривожланиш тенденциялари, уларни
лойиҳалаштиришнинг асосий тамойиллари, ахборот тизимининг стратегик
вазифаси кўрсатилган.
Шундай қилиб, курснинг асосий вазифаси – ахборот тизими ҳақидаги
қуйидаги тушунчаларга эга бўлиш: Менежмент ахборот тизими нима? У
нималардан иборат? Қандай ишлайди? Нималарда татбиқ қилинади? Ундан
қандай наф?
Do'stlaringiz bilan baham: |