Саноатда ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш 4 шаклда ривожланади:
" буюм жихатидан ихтисослашда корхоналар тузилиши ва бажарадиган иши бир хил бўлган чекланган тайёр махсулот ишлаб чиқаради. Масалан: тракторлар, автомобиллар, дастгохлар ва х.к.;
" детал жихатидан ихтисослашишда корхоналар тайёр махсулотнинг айрим қисмларини ва деталларни ишлаб чиқаради. Масалан: редукторлар, подшипниклар, тишли ғилдирак ва х.к.;
" технологик жихатдан ихтисослашишда корхоналар технологик жараённинг алоҳида босқичларини бажаради. Масалан: автоматлаштирилган детал куйиш, штамплаш ва х.к.;
" ёрдамчи ихтисослашган корхоналар. Булар жумласига пўлат куйиш, темирчилик, асбоб-ускуна ишловчи корхоналар киради.
Ишлаб чиқариш қуввати маълум бир вақт давомида илғор технологиялардан фойдаланиб, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг илғор шароитларида ишлаб чиқариш мумкин бўлган махсулотларнинг даражасидир.
Ишлаб чиқариш қуввати ишлаб чиқарилаётган махсулот номенклатураси хамда хизмат кўрсатиш доирасини хисобга олган холда аниқланади. Ишлаб чиқариш қуввати сифатли махсулот ишлаб чиқариш бўйича салоҳият имкониятларини ифодалайди.
Ишлаб чиқариш қуввати бир қатор омилларга боғлиқ:
" ишлаб чиқариш дастурининг меҳнат сиғимига;
" хўжалик субъектининг иш вақтига;
" асбоб-ускуналарнинг ишлаш вақтига;
" махсулот ишлаб чикарилаётган хомашё ва материаллар таркиби ва сифатига;
" ишлатилаётган техника ва технологияларнинг даражасига;
" ишчиларнинг малакасига.
Кирувчи қувват - бу режалаштирилган давр бошидаги қувват, бухгалтерия хисоб-китоблари асосида аниқланади.
Чиқиш қуввати - бу хисобот даври охиридаги қувват. У хисоблаш йўли билан аниқланади.
бу ерда:
Mox - оҳирги хисоботга асосланган қувват;
Mb - бошланғич қувват;
Mya- янги курилиш (кенгайтириш, таъмирлаш) натижасидаги қувват;
Me.ch - эксплуатациядан чиққан қувват.
Ўртача йиллик қувват - ўрта арифметик хисоб-китобга таянган, йил давомида ишга туширилган ёки тўхтатилаётган қувватдир. Йил давомида корхона эга бўлган ўртача қувват, бир йиллик ўртача қувват дейилади ва у куйидагича топилади.
бу ерда:
Mb – йил бошидаги қувват;
Mk– йил мобайнида киритилган қувват;
Mch– йил мобайнида ишлаб чиқаришдан чиқарилган қувват;
- эксплуатация вақтидаги ойлар сони;
- эксплуатациядан чиккан муддатдан хисоб-китоб муддатигача бўлган ойлар сони.
Корхонада оптимал ишлаб чиқариш хажмининг асосий ғояси шундан иборатки, корхона харидорлар талабига жавоб берадиган (ёки бу талабдан ошиб кетадиган махсулотларни яратади ва шу билан биргаликда харидорлар баҳонинг оқилона асосланганлигига ишонтирилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |