86. Углеводороднинг этанга нисбатан зичлиги 1,93 бўлса, шу газ қандай аталади? 1) изобутан 2) бутадиен 3) бутан 4) бутен-1 5) пентен-1
A) 1,2 B) 1,3 C) 2,3 D) 3,4 E) 2,5
86′. Қайси углеводороднинг сув буғига нисбатан зичлиги 1,5 га тенг (сув буғи димер ҳолда). 1) бутен 2) бутадиен 3) пентадиен 4) бутин 5) пентан
A) 1,2 B) 3,5 C) 2,3 D) 2,4 E) 3,4
87. Олтинчи гуруҳ элементи олтингугурт фтор билан ҳосил қилган бирикмасида ўзининг энг юқори валентлигини намоён қилади. Шу газнинг водородга нисбатан зичлиги қандай бўлади? A) 35 B) 54 C) 26 D) 73 E) 70
88. Водород ва углерод атомларидан ташкил топган модданинг аммиакка нисбатан зичлиги 1,65. Газнинг формуласини аниқланг.
A) C5H10 B) C2H4 C) C2H6 D) C4H8 E) C3H8
89. Кислород – озон аралашмасининг водородга нисбатан зичлиги 16,4 га тенг. Аралашмадаги кислороднинг ҳажмий улушини ҳисобланг (%).
A) 95 B) 93 C) 97 D) 89 E) 87
90. Маълум шароитда 8 л SO2 ва SO3 газлари аралашмасининг водородга нисбатан зичлиги 35 га тенг. Дастлабки аралашмадаги SO2 ва SO3 ларнинг ҳажмлари қандай бўлган?
A) 6 л SO2 ва 2 л SO3 B) 4 л SO2 ва 4 л SO3 C) 1 л SO2 ва 7 л SO3
D) 2 л SO2 ва 6 л SO3 E) 5 л SO2 ва 3 л SO3
91. Тенг ҳажмдаги гелий ва кислород аралашмасининг ҳавога нисбатан зичлигини аниқланг.
A) 0,62 B) 0,31 C) 0,93 D) 1,24 E) 1,55
Do'stlaringiz bilan baham: |