I БОБ. ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ ҚИЙМАТИНИ ШАРТНОМАВИЙ-ЖОРИЙ НАРХДА ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Қурилиш соҳасида амалдаги иқтисодий ислоҳотлар ва турар-жойлар қурилишининг ривожлантириши
Республикамизда бугунги кунда халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий соҳанинг жадал ривожланиши таминлаш борасида мисли кўринмаган ишлар амалга оширилмоқда.
Шу сабабли иқтисодиёт тармоқларига киритилаётган инвестициялар кўлами йилдан-йилга ошиб, ҳар соҳада бунёдкорлик ишлари жадал ривожланмоқда. Ўзлаштирилаётган инвестицияларнинг асосий қисми капитал қурилиш ишларини амалга ошириш орқали ўзлаштирилишини инобатга олган ҳолда капитал қурилиш соҳаси муҳим аҳамиятга эга.
Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисoдий соҳаларни комплекс ривожлантиришга қаратилган ҳар қандай инвестиция дастурларини ўзлаштиришнинг бевосита қурилиш ишларига боғлиқлиги сабабли бу тармоқ фаолияти доимо мамлакат раҳбарияти диққат марказида бўлиб келмоқда.
Сўнгги йилларда қурилиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган Президентимиз фармонлари ва Ҳакумат қарорларини келтириш мумкин.
Қурилиш, миллий иқтисодиётнинг узвий бир қисми сифатида бозор иқтисодиёти тамойилларидан алоҳида фаолият кўрсата олмайди. Бундан ташқари, қурилиш бу тамойилларга мосланиши, улар асосида ҳамда тармоқнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларига ўтиш жараёнининг тезлашишга имкон яратиши лозим. Уларнинг ичида энг муҳимларидан бири нарх белгилашнинг бозор шакллари тамойиллари.
Сўнгги йилларда республикамизда қурилиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар ва устувор инвестицион сиёсат мазмунини муҳтарам биринчи Прeзидeнтимиз И.А.Каримов тoмoнидaн 2014-йил 3-мaртдa қабул қилинган “Қурилиш тaшкилoтлaрини янaдa ривoжлaнтириш вa улaрнинг мoддий-тexник бaзaсини мустaҳкaмлaш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги ПҚ-2137-сoнли Қaрoр ва унинг ижросини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 30 апрелдаги 108-сонли Қарор, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг 2015-йил 26- янвaрдaги “Сaнoaт кoрxoнaлaри вa қурилиш тaшкилoтлaрининг бaрқaрoр фaoлиятини вa улaрнинг қуввaтлaридaн юқoри дaрaжaдa фoйдaлaнишни тaъминлaшгa дoир қўшимчa чoрa-тaдбирлaр тўғрисидa"ги 11-сoнл Қaрoри, Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 7 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 285- сонли Қарор, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги “Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 15-сонли қарор, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонларидан қабул қилинаётган «2017—2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора- тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарори тасдиқланган, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти, "Ўзтрансгаз", "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниялари, бош пудрат ташкилотлари ва тижорат банклари раҳбарлари зиммасига
дастурнинг тасдиқланган параметрлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши бўйича чора-тадбирлар комплекси амалга оширилиши ҳисобга олинган.
қурилиш массивларининг муҳандислик жиҳатидан ўз вақтида тайёрланиши;
кўп квартирали уйларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли ишлаб чиқиш;
кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишда нархларнинг асосланган тарзда белгиланиши;
ташқи муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий инфратузилма объектларининг жадал қурилиши.
Дастурни амалга ошириш доирасида:
Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишга буюртмачиларга кредитлар бериш, шунингдек кўп квартирали уйларни сотиб олиш учун қарз олувчиларга ипотека кредитларини расмийлаштириш йўли билан квартираларни сотиш функцияларини юклаган ҳолда "Ипотека банк" АТИБ – молиялаштирувчи тижорат банки этиб белгиланган;
Коммунал соҳада, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустриясида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилиш бўйича Идоралараро тендер комиссияси томонидан Пудрат ташкилотлари реестрига киритилган, шундай объектларни қуришда тажрибага ва тегишли моддий- техника базасига эга бўлган пудрат ташкилотлари иштирокидаги тендер савдоларини ўтказиш якунлари бўйича – муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий инфратузилма объектлари билан бирга кўп квартирали уйлар массивларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича бош пудрат ташкилотлари этиб белгиланган. "Ипотека банк" АТИБнинг йилига 0,5 фоиз миқдоридаги маржасини ҳисобга олган ҳолда, буюртмачиларга кўп квартирали уйни қуриш ва реконструкция қилишга унинг лойиҳа-смета
ҳужжатлари тасдиқлангунгача объект қийматининг 95 фоизигача миқдорда йилига 7 фоиз ставка билан кредит линиялари очсилган, квартираларни 3 йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда, дастлабки 5 йил мобайнида йилига
7 фоиз ставка билан ҳамда кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддат билан ипотека кредитлари бериш йўлга қўйилган, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, лойиҳалаш ташкилотлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда–намунавий лойиҳаларни жойлар билан боғлашни ҳамда кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш, ташқи муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш юклатилган.
Бош пудрат ва субпудрат ташкилотлари – кўп квартирали уйлар объектларини “фойдаланишга тайёр” ҳолда қуриш юзасидан улар томонидан амалга оширилган ишлар ҳажми бўйича барча турдаги солиқлар, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси бундан мустасно;
Қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи (республика ҳудудида) ташкилотлар – кўп квартирали уйлар объектларини “фойдаланишга тайёр” ҳолда қуриш учун пудрат ташкилотларига сотиладиган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар ҳажми бўйича қўшилган қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан ва ягона солиқ тўловидан озод қилинган;
Бош пудрат ташкилотлари – кўп квартирали уйлар объектларини қуриш учун четдан келтириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари, қурилиш техникаси ва асбоб- ускуналар, шунингдек уларга эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинган;
Жисмоний шахслар – ипотека кредити тўлаб бўлингунча улар томонидан сотиб олинган квартиралар бўйича мулк солиғидан озод қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017—2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 03 февралдаги 3-сонли қарори билан «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компанияси ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси,
«Ипотека банк» АТИБ, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Қизилқумцемент» АЖ ва
«Ўзбекинвест» миллий суғурта компаниясининг устав капитали 1,0 миллиард сўм миқдорида бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги
«Ўзшаҳар қурилиш инвест» республика ихтисослаштирилган инжиниринг компаниясини ташкил этилган;
«Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК зиммасига арзон кўп квартирали уйларни тўлиқ тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шарти билан қуриш ва реконструкция қилиш бўйича шартнома асосида буюртмачи функцияларини, шу жумладан молиялаштиришни ташкил қилиш ва қурилишнинг бориши устидан техник назоратни амалга ошириш юклатилган.
Диссертация ишида ўрганилаётган қурилиш соҳасида шартномавий жоий нархларни шакллантириш амалиётини такомиллаштириш масаласида Президентимиз томонидан 2014 йил 3-мaртдa қабул қилинган “Қурилиш тaшкилoтлaрини янaдa ривoжлaнтириш вa улaрнинг мoддий- тexник бaзaсини мустaҳкaмлaш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги ПҚ-2137- сoнли Қaрoри ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлиб мазкур қарор мазмунида республикамиз қурилиш соҳасида шартномавий жоий нархларни шакллантириш амалиётини такомиллаштиришни дaвлaт
тoмoнидaн қўллaб қуввaтлaш сиёсати белгилаб берди.
Амалга оширилаётган ишлар самараси сифатида иқтисодиётнинг кўплаб сoҳaлaри кaби қурилиш тaрмoғидa ҳaм улкан ўзгaришлaр кузaтилмoқдa.
Ўтгaн йиллaр мoбaйнидa қурилиш кoрxoнaлaрининг мaмлaкaт иқтисoдиётидaги тутгaн ўрни сeзилaрли дaрaжaдa ривoжлaнди. Иқтисoдиётнинг ҳaр бир сoҳaсидa aмaлгa oширилaётгaн туб ўзгaришлaр қaтoридa қурилиш сoҳaсидa ҳaм кўплaб янгиликлaр жoрий этилиб, aмaлиётгa янги тexникa вa тexнoлoгиялaр oлиб кириш oрқaли мeҳнaт унумдoрлигини oшириш вa ишчилaрни янгичa қулaйликлaр билaн тaъминлaш мaқсaдидa зaрурий шaрт-шaрoитлaр ярaтилмoқдa. Жумлaдaн, 2015-йил янвaрдaн эътиборaн қурилиш сoҳaсидa фaoлият юритaётгaн кoрxoнaлaр учун ягoнa сoлиқ стaвкaси 6 фoиздaн 5 фoизгa туширилди. 2016-йил якунлaри ҳисoбигa кўрa, кaпитaл қурилиш ишлaри ҳaжми 16,4 фoизгa oшди. Ушбу кўрсaткичлaр шуни тaсдиқлaйдики, юртимиздa бунёдкoрлик ишлaри жaдaл суръaтлaр билaн ривoжлaнмoқдa. Бу эса ўз нaвбaтидa ҳaр бир қурилиш тaшкилoтлaри учун янги имкoниятлaр сaри кенг йўл oчиб бeрaди.
Жорий йилда бoш мaқсaдимиз халқ фаровонлигини таъминлаш, мaмлaкaтни мoдeрнизaрция вa ислoҳ этиш дoлзaрб масала бўлиб турган бир шaрoитдa, янги иқтисoдий ривожланиш дастурларини ишлaб чиқиш вa уни aмaлиётгa кенг жoрий этиш муҳим aҳaмият кaсб этади.
Бугун мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш йўлида изчил илгарилаб боришини таҳлил қилар эканмиз, ўтган йили принципиал муҳим ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қатъий қадамлар қўйилди, дейиш мумкин.
Бу ислоҳотларнинг асосий мақсади – аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашга қаратилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракат стратегияси” қабул
қилиниши ва унда 2017 йил учун мўлжалланган иқтисодий ва ижтимоий дастурнинг ўн битта энг муҳим устувор вазифалар белгилаб берилганида кўришимиз мумкин. Унга кўра энг асосий устувор вазифа – «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга ошириш, «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этсак бўлади. Айнан ана шу энг муҳим вазифалар иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари ва устувор вазифаларига жиддий ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлади.
Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашга қаратилган устувор вазифалар таркибида мамлакат қурилиш комплексини ва қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган қурилиш ва лойиҳалаш корхоналари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш вазифаси туради.
2017 йилда олдимизда турган вазифалар тўғрисида тўхталганда энг аввало мамлакатимиз ҳудудларига салмоқли инвестицияларни киритишга доир муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ўз навбатида, инвестицияларни ўзлаштириш билан боғлиқ қурилиш соҳасида кечиктириб бўлмайдиган бир қатор ўта муҳим вазифаларни бажариш лозимлиги келиб чиқади. Президентимиз Ш.М.Мирзияев айтганларидек, энг аввало “ Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизимини тубдан қайта ташкил этиш, шаҳарсозликнинг эскирган методология ва нормативлари, капитал қурилишдаги номутаносиблик ва муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, лойиҳа институтларининг самарасиз фаолиятини қайта кўриб чиқиш масалалари” ўта муҳим ҳисобланади. Шунингдек, маърузада қурилиш ва лойиҳалаш ташкилотлари фаолиятига танқидий фикр билдирилиб, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан республикамизда қурилиш соҳасида “лицензияга эга бўлган 850 та лойиҳа
ташкилотларининг атиги 147 таси ёки 17 фоизи мамлакатимиз миқёсидаги инвестиция дастурларини амалга оширишда” [Ш.М.Мирзиёев, 2017й] иштирок этаётгани келтириб ўтилган яни соҳада мавжуд корхоналарнинг 83 фоизи кичик лойиҳалар доирасида фаолият кўрсатаётгани ёки уларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланилмаётгани таъкидлаб ўтилган.
Бугунги кунда нарх белгилашнинг икки шакли бор бўлиб, улар эркин нархлар ва давлат томонидан бошқариладиган нархлардир. Бу иккала нархлар ҳам мамлакатда амал қилаётган нарх белгилаш сиёсатига бўйсунади. Бугунги кунда давлатимиз эркин нарх белгилаш чегараларини имкон қадар кенгроқ очишга, яъни нархларни эркинлаштиришга интилмоқда, бу эса бозор иқтисодиёти механизмига зид келмайди.
Ўзбекистан Республикаси иқтисодиёти инновацион тараққиёт йўлига ўтиб бораётган шароитларда, айниқса, хом ашё ва энергетика бозорларида нархларнинг барқарорлашуви катта аҳамият касб этади. Нархлар даражаси инвестиция-инновация фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади, бу эса ишлаб чиқариш соҳасида ва инновацион маҳсулотларни реализация қилишда хавф-хатарларнинг ўзгариши билан боғлиқдир. Нархлар барқарорлигини ошириш давлат томонидан нарх шаклланишини тартибга солиш механизмига, шунингдеқ товар ва хизматларнинг энг муҳим бозорларида рақобат даражасига кўп томонлама боғлиқ.