Ҳужум техникаси. Ҳолатлар ва ҳаракатланиш, дастлабки ҳолатлар. - Ҳолатлар. Волейбол ўйинида ўйинчилар тўп билан қисқа вақт ичида ҳаракат қилишлари лозим. Шу сабабли у ёки бу ўйин шароитида ўйинчи тўп билан ўйнаши учун юқори тайёргарлик кўриши талаб этилади. Шу мақсадда турли ҳаракат усулларини бажариш учун турлича ҳолатларни эгаллаш керак (1-расм).
- Ҳужум зарбасини бериш ва тўсиқ қўйишда – баланд, ўйинга киритилган тўпни қабул қилишда – ўрта, ҳужум зарбасини ёки тўсиқдан пастлаб қайтган тўпни қабул қилишда – паст (1-расм) ҳолатлар эгалланади. Бунда УОМ (умумий оғирлик маркази)нинг ҳолати навбатдаги ҳаракатнинг хусусиятига боғлиқ бўлади. Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, ўйинчининг бўйи ва унинг координатсион қобилияти УОМга сезиларли таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам самарали туриш ҳолати шундай бўлиши керакки, бунда УОМ тезда таянч чегарасидан чиқарилиб, зарур ҳаракатланиш ва фаолият кўрсатиш имкониятини бера олсин.
Ҳаракатланиш. Ўйинчи маълум бир техник усулни бажариш учун майдон бўйлаб ҳаракатланади. Бунда усул ва ўйиннинг вазиятига боғлиқ ҳолда, қадам ташлаб (олдинга, орқага, ён томонга), сапчиб, сакраб, югуриб, йиқилиб турли ҳаракатларни амалга оширади. Қадам ташлаш ва югуриш билан қилинадиган ҳаракатлар бирмунча юмшоқ (УОМ тебранишининг сустлиги сабабли) бўлади. Ён томонга қадамлашдан кўп ҳолларда катта бўлмаган масофани босиб ўтиш билан тўсиқ қўйганда, ҳужум зарбасини қабул қилганда ёки тўсиқдан ўз йўналишини ўзгартириб қайтган тўпни қабул қилишда фойдаланилади. - Ҳаракатланиш. Ўйинчи маълум бир техник усулни бажариш учун майдон бўйлаб ҳаракатланади. Бунда усул ва ўйиннинг вазиятига боғлиқ ҳолда, қадам ташлаб (олдинга, орқага, ён томонга), сапчиб, сакраб, югуриб, йиқилиб турли ҳаракатларни амалга оширади. Қадам ташлаш ва югуриш билан қилинадиган ҳаракатлар бирмунча юмшоқ (УОМ тебранишининг сустлиги сабабли) бўлади. Ён томонга қадамлашдан кўп ҳолларда катта бўлмаган масофани босиб ўтиш билан тўсиқ қўйганда, ҳужум зарбасини қабул қилганда ёки тўсиқдан ўз йўналишини ўзгартириб қайтган тўпни қабул қилишда фойдаланилади.
Тўпни узатиш техникаси дастлабки ҳолат, қўлнинг тўпга қарама-қарши ҳаракати, амортизатсия ва тўпни йўналтиришдан иборат бўлади. Дастлабки ҳолатдан тўп томон ҳаракатлангандан сўнг волейболчи вертикал ҳолатда, оёқларининг букилиш даражаси тўп йўналишининг баландлигига ва учиш тезлигига боғлиқ ҳолда, оёқ кафтлари параллел ёки бир оёқ (асосий қўлга нисбатан қарама-қарши) бир оз олдинда бўлади. Қўллар олдинга чиқарилади, бармоқлар овал шаклини ҳосил қилган бўлади
Do'stlaringiz bilan baham: |