Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий
таълим муассасаларида талабалар таълимини индивидуаллаштириш
(жисмоний тарбия мисолида) юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Андижон давлат университети “Жисмоний маданият” факультети
талабаларининг жисмоний ҳаракат фаоллигига оид мотивациясини
ривожлантиришда индивидуал ёндашув таълими жорий этилган (ОУМТВнинг 2017 йил 15 ноябрдаги 89-03-2799-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак жисмоний маданият мутахассисларининг спортга оид мотивацияси 13,2%га, жисмоний такомиллашуви мотивацияси 15,5%га ривожланишига хизмат қилган;
Тошкент давлат педагогика университети “Бошланғич таълим ва спорт
тарбиявий иши” факультети жисмоний маданият таълим йўналиши
талабаларининг жисмоний ривожланиши ва тайёргарлигини, функционал
ҳолатининг индивидуал кўрсаткичларининг ўзгаришини аниқлашда
индивидуаллаштириш таълими татбиқ этилган (Узбекистон Республикаси
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 01-07-
06-3185-сон маълумотномаси). Натижада таълим олувчилар таълимини
Индивидуаллаштириш 16,3% га ва шахснинг шакллантириш асослари 14,4% га ҳамда билим олишга жисмоний маданият таълим йўналиши бўйича
машғулотлар жараёни 17,2% га такомиллаштирилган;
Жиззах давлат педагогика институти “Жисмоний маданият” факультети
талабаларининг касбий компетентлигини (ишчанлик, ҳаракатчанлик ўз-ўзини
англаш, билим, тажриба, хабардорлик қобилиятлари) шакллантиришда
индивидуаллаштириш таълими жорий этилган (ОЎMTBнинг 2017 йил 15
ноябрдаги 89-03-2799-сон маълумотномаси). Натижада индивидуал таълим
жараёнини самарадорлигини 9,6% га, талабаларниниг қизиқишини 8,4% га,
жисмоний тарбияга мойилликларини 7,2% га, жисмоний ривожланишини
7,6% га ва жисмоний тайёргарликларини 20,2%га ҳамда жисмоний
қобилиятларини мустақил ривожлантиришни 16,8% га оширишга имкон
берган;
Фарғона давлат университети “Жисмоний маданият” факультети
талабаларининг жисмоний сифатлар, мустақиллилик кўникмаси ва жисмоний, психофизиологик, саломатлик ҳолатлари ҳамда ишчанлик қобилиятларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган бўлажак жисмоний маданият ўқитувчиларининг педагогик фаолиятида соғломлаштириш таълимини индивидуал-лаштириш моделидан фойдаланилган (ОЎMTBнинг 2017 йил 15 Ноябрдаги 89-03-2799-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда саломатлик ҳолати 9,6% га, жисмоний ривожланиши 8,6% га, жисмоний тайёргарлик динамикасини ошириш 22,8% га ҳамда ҳаракат фаоллиги даражасини 15,2% га кўтаришга хизмат қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |