I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet43/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

43-модда. Жазо тизими
Жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан қуйидаги асосий жазолар қўлланилиши мумкин:
а) жарима;
б) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
в) аҳлоқ тузатиш ишлари;
г) хизмат бўйича чеклаш;
д) қамоқ;
е) интизомий қисмга жўнатиш;
ж) озодликдан маҳрум қилиш;
з) ўлим жазоси
Маҳкумларга асосий жазолардан ташқари ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш кўринишидаги қўшимча жазо ҳам қўлланилиши мумкин.
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазолар фақат ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилади.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш фақат асосий жазо сифатидагина эмас, балки қўшимча жазо тариқасида ҳам кўлланилиши мумкин.


1. Шарҳланаётган моддада назарда тутилган жазо тизимининг меъёрий-ҳуқуқий мустаҳқамланиши жиноий жазонинг барча институти учун стратегик аҳамиятга эга. Тизимнинг бундай роли шарҳланаётган модда қоидалари мажбурий тартибда ҳисобга олинадиган жазони тайинлаш, қўллаш ва ижро этиш масалалари қандайдир даражада тегишли бўладиган жиноят қонунига мурожаат қилишда унинг қонунчилик ва ҳуқуқни татбиқ этиш
фаолиятига таъсир этиши билан ўзаро боғланган. Шундай қилиб, Жиноят кодексининг алоҳида нормасида жазо тизимининг мустаҳкамланиши қонун чиқарувчининг жиноят қонун ҳужжатларининг изчил ва тизимли ривожланишига, қонун қабул қилувчи органнинг - қонуннинг амалга оширишда бир хилда ёндашишига эътиборни қаратиши лозим.
Шуни назарда тутиш керакки, Жазо жиноят ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири бўлиши билан бир қаторда, жиноий жавобгарликни амалга оширишнинг асосий шаклларидан ҳисобланади.
2. Шарҳланаётган моддада келтирилган жазо тизими ўзининг оғирлиги нуқтаи назаридан юқоридан пастга қараб эмас, балки пастдан юқорига қараб белгиланган. Жазо тизимининг бундай тартибда белгиланиши ўзида инсонпарварлик принципини тўлиқ акс эттиради.Жазо тизими умумий принциплар асосида тизимлаштирилган. Унда қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, одиллик ва инсонпарварлик принциплари мустаҳкамланган.
Жиноят кодексида кўрсатилган жазо тизимининг қуйидаги элементларини кўрсатиб ўтиш мумкин:
* давлат номидан қўлланилиши орқали судланувчини тарбиялашга, жиноий фаолиятнинг олдини олишга, шунингдек, умумий махсус превенцияга эришиш мумкин бўлган жазо тизимини ташкил қилувчи элементлар сифатида фақат алоҳида давлат мажбурлов чоралари кўрсатилади;
* жазо тизими элементлари ўзаро алоқадор ва бир-бирини тўлдиради. Тизимнинг мазкур белгиси жазо самарадорлигига эришиш учун ҳар томонлама ёндашишни билдиради, яъни белгиланган мақсадга эришиш бирон-бир жазо чорасини қўллашга эмас, балки судланувчига ялпи таъсир чоралари қўлланилиши билан боғлиқдир. Бу белги Жиноят кодексининг “Махсус” қисми тегишли моддаси нормаларида муқобил жазо чораси белгиланиши ёки қўшимча жазо чорасини қўлланишида намоён бўлади;
* жиноят қонунида белгиланган давлат мажбурлов чоралари қатъий бўлиб, унинг кенгайтирилишига йўл қўйилмайди. Айбдорга нисбатан Жиноят кодексида кўрсатилмаган жазо чоралари қўлланиши мумкин эмас. Жиноят кодексидаги жазо тизимига киритилмаган жазо чораси Жиноят кодексининг “Махсус” қисми санкциясига ҳам киритилиши мумкин эмас.
* жазо тизимига киритилган жазо турлари жиноятнинг оғирлик даражаси бўйича, енгилидан оғирига қараб жойлаштирилган; Шунингдек, судлар унча оғир бўлмаган ва жиддий зарарли оқибатларни юзага келтирмаган жиноятларни содир этишда айбдор бўлган ҳамда жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин бўлган шахсларга, аёлларга, вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни тайинлаш учун қонунда белгиланган барча имкониятлардан фойдаланмоқлари лозим. Қолаверса, қонунда турли жазолар назарда тутилган бўлса, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазони қўллаш масаласини муҳокама қилиш судлар учун мажбурийдир.
3. Юридик моҳияти нуқтаи назардан қонунда асосий ва қўшимча жазолар назарда тутилган бўлиб, бундай ажратиш у ёки бу ҳуқуқка зид тажовузни амалга оширган айбдор шахсга нисбатан қўлланилганда жазо мақсадига эришишнинг самарадорлигига давлат мажбурловининг аниқ чораларининг турлича таъсир этишидан келиб чиқилган. Жумладан, қонун чиқарувчи ва судлар кўпинча асосий жазоларни қўллаш билан айнан жазонинг мақсадига эришиш мумкин деб ҳисоблайдилар. Қўшимча жазолар эса ёрдамчи характерга эга ва қўлланилган давлат мажбурлови чоралари ўзига хос тарзда ёрдам беради. Қўшимча жазолар алоҳида қўлланиши мумкин эмас, у фақат асосий жазога қўшимча раишда қўлланилади.Айни дамда аралаш турдаги жазо муайян ҳолатга қараб, ҳам асосий, ҳам ёрдамчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин ва улар вазиятга кўра асосий ёки қўшимча деб қабул қилиниши мумкин.
4. Жазоларнинг бундай маълум турларга ажратилиши катта амалий аҳамиятга эга. Масалан,
* асосий жазолар - жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, аҳлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш, ўлим жазоси - фақат мустақил кўринишлар сифатида белгиланиши мумкин ва уларни давлат мажбурловининг бошқа асосий чораларига қўшимча тарзида бирлаштириш мумкин эмас. Асосий жазоларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагиларда намоён бўлади: Жиноят кодекси Махсус қисми моддаларининг санкция қисмида кўрсатилган бўлади; тегишли модданинг санкция қисмида кўрсатилмаган бошқа асосий жазони белгилаш фақат ЖКнинг 57-моддаси қоидаларига мувофиқ бир мунча енгил жазони қўллаш ва ЖКнинг 74-моддаси тартибида бир мунча енгил жазонинг фойдаланилмаган қисми билан алмаштириш ҳолларидагина йўл
қўйилади. Бундан ташқари, айрим ҳолларда суд уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш, қамоқ ёки аҳлоқий тузатиш ишларини ЖКнинг 47-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мазкур муддатга хизмат бўйича чеклаш жазосини қўллаши мумкин;
* қўшимча жазолар - ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш киради. Қўшимча жазо алоҳида қўлланиши мумкин эмас, у фақат асосий жазога қўшимча равишда қўлланилади. Судлар қўшимча жазо тайинлаш масаласига алоҳида эътибор беришлари зарур, бинобарин, асосий ва қўшимча жазоларни тўғри уйғунлаштириш орқалигина жазо тайинлашда одиллик қоидасига изчил амал қилиш мумкин. Шуни назарда тутиш лозимки, муайян жиноят учун қонунда кўрсатилганидан ҳам камроқ асосий жазо белгилаш ёки бошқа енгилроқ асосий жазо турига ўтиш айбдорга нисбатан қўшимча жазо тайинлаш имкониятини истисно этмайди. Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексининг жазо тизимидан мол-мулкни мусодара қилиш қўшимча жазоси чиқарилди.
5. Аралаш турдаги жазо - муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш - Жиноят кодекси Махсус қисмининг аниқ моддалари санкцияларининг тузилишига қараб ҳам асосий , ҳам қўшимча бўлиши мумкин ва улар қоидага кўра давлатнинг мажбурлов чораларининг тегишли турини тайинлашда қўлланилади. Шу билан бирга, жазонинг ушбу тури қўлланилиши жазонинг аралаш характерини белгиламаслигини назарда тутиш лозим. Қўшимча жазолар судланувчи айбдор деб топилган жиноят қонуни моддасида белгиланган доирада тайинланади. Агар қонун моддасида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси кўрсатилмаган бўлса, бу жазо Жиноят кодекси умумий қисми қоидаларига биноан қўлланилади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қонунда асосий жазо сифатида кўрсатилган бўлса, у қўшимча жазо сифатида белгиланишига йўл қўйилмайди. Масалан, хат-ёзишмалар, телефонда сўзлаш, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини бузиш (ЖКнинг 143-моддаси) айбдор саналган шахсга, агар унга ушбу модда санкциясида назарда тутилган жазонинг бошқа тури асосий жазо сифатида белгиланган ҳолларда ҳам, унга жазо муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш асосий жазо сифатида кўрсатилган ҳолларда ҳам қўлланиши мумкин эмас.Мазкур масаланинг бошқача талқин этилиши Жиноят кодексининг одиллик ва қонунийлик принципларига зид келади.
6. Қўшимча жазолардан бирининг қўлланилиши бошқасини қўллашга тўсқинлик қилмаслигини назарда тутиш керак. Масалан, агар айбдорга ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш қўшимча жазо сифатида қўлланилган бўлса, шунингдек унга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳам қўлланилиши мумкин. Лекин юқорида қайд этилган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини қўллашга тўсқинлик қилувчи шарт-шароитнинг йўқлигини ҳам аниқлаш
лозим.
7. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида жазонинг махсус тури-хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш ажратиб кўрсатилган. Хизмат бўйича чеклаш ва интизомий қисмга жўнатиш жиноятнинг махсус субъектига нисбатан қўлланилади.Унинг бошқа шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Жиноят қонунида белгиланган жазо чоралари тизими қатъий бўлиб, суд судланувчига нисбатан қонунда белгиланган жазо чорасидан бошқа бирон-бир жазо чорасини қўллай олмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish