I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик



Download 6,47 Mb.
bet40/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

41-модда. Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик
Ижтимоий фойдали мақсадга эришиш учун касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиб, ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказиш жиноят деб топилмайди.
Агар содир этилган ҳаракат замонавий илмий-техника билимлари ва тажрибаларига мувофиқ келган, қўйилган мақсадга эса, таваккал қилмай эришишнинг иложи бўлмаган ҳамда шахс ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказилишининг олдини олиш учун тегишли чораларни кўрган бўлса, бундай таваккалчилик асосли деб топилади.
Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилишда кўзланган ижтимоий фойдали натижага эришилмаган ва келтирилган зарар ижтимоий фойдали мақсадга эришиш натижасида олиниши мумкин бўлган фойдали натижадан кўпроқ бўлган тақдирда ҳам етказилган зарар жавобгарликка сабаб бўлмайди.
Таваккалчилик одамларнинг ҳалок бўлиш хавфи, экология ҳалоқати ёҳуд бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигини била туриб қилинган бўлса, асосли деб топилмайди.

1. Маълумки, бирор бир тажриба ёки эксперимент ўтказганда, таваккал қилмасдан ижобий натижага эришиш мушкул. Шу муносабат билан қонун чиқарувчи томонидан Жиноят кодексига янги институт - касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчиликни киритди. Янги жиноят қонунига бундай ҳаракатни қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат сифатида алоҳида модда сифатида киритилишининг аҳамияти катта. Айни пайтда, қонун асоссиз, масулиятсиз ҳаракатларни содир этишни олдини олади ва хавфли ҳаракатларни содир этиш ёки этмасликнинг қонунийлигини белгилаб берувчи шартларни кўрсатади. Ушбу шартлар бузилган ҳолатда шахсни жиноий жавобгарликка тортишга асос пайдо бўлади.


2. Жиноят кодекснинг шарҳланаётган моддасида ижтимоий фойдали мақсадга эришиш учун касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиб, ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказиш жиноят деб топилмаслиги кўрсатилиб ўтилган.
3. Қуйидаги бир қатор шартлар бўлгандагина касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қонуний ҳисобланади.
Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчиликнинг биринчи шартларидан бири бу ижтимоий фойдали мақсадга йўналтирилганлигидир. Бу шуни англатадики, таваккалчилик жамият ва давлат учун манфаат келтирувчи натижаларга эришишга қаратилган бўлади. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, таваккал қилиб содир этилган ҳаракатлардан ҳосил бўлган ижобий натижа сезиларли суратда ушбу ҳаракатлар туфайли юзага келган салбий оқибатлардан устун бўлиши керак. Хусусан, таваккал қилиб содир этилган ҳаракатнинг ижтимоий фойдали мақсади, инсонлар ҳаёти ва соғлиғини асраб колиши, иш махсулдорлигини сезиларли суратда оширувчи янги техника ёки технологияни кашф этиш, ривожланиш суратларини кескин тарзда оширувчи янги физик қонунларни ва кимёвий элементларни топиш ва ҳоказоларни қамраб олади.
Шахсий мақсадларга йўналтирилган таваккалчилик асосли деб ҳисобланмайди. Айни пайтда, шахсий мақсадларни шахсий мотив(сабаб)лардан фарқлаш даркор. Ушбу талаб қўйилишига сабаб, бу шахсий мотивлар шахсий мақсадларга мос келмаслигидир. Чунки, мотив у ёки бу қилмиш содир этиш истагини туғдирувчи сабабдир. Шу сабабли шахсий мотив ижтимоий фойдали мақсадга қаратилган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, олқишларга сазовор бўлиш учун шахсни ўлимдан қутқариш.
Шуни назарда тутиш лозимки, ижтимоий фойдали мақсад қилмишни касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ nаваккалчилик сифатида квалификация қилиш, унга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун муҳимдир.
4. Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қонунийлигининг иккинчи шарти таваккалчилик қилмай туриб ижтимоий фойдали мақсадларга эришиб бўлмаслигидир. Ушбу мақсадни оддий усуллар билан амалга ошириш имкони борлиги аён бўлган ҳолатларда хавфли ҳаракатларнинг қонунийлиги ўз кучини йўқотади ва етказилган зарар учун жавобгарлик умумий асосда кучга киради. Айни пайтда, суд ва тергов органлари ушбу масалани ҳал этишга алоҳида ёндошмоклари лозимдир, чунки жамиятга манфаатли мақсадларни оддий усуллар билан амалга ошириш имкони ҳар қайси ишнинг алоҳида ҳолатлари ва фактларга боғлиқдир. Шу сабаб, у мавҳум шаклда эмас, балки аниқ шаклда, яъни ишнинг мавҳум ҳолатларга нисбатан бўлиши лозимдир.
Таваккалчилик замонавий илмий - техника билимлари ва тажрибаларига мос келиши лозим, бундай тажрибаларни эътиборсиз қолдириши мумкин эмас.
5. Шуни назарда тутиш лозимки, ижтимоий фойдали мақсадни ҳеч қандай зарарсиз амалга ошириш имкони йўқлиги, ўша зарарни етказмаслик иложи йўқлигини англатмайди, яъни бунда ҳуқуқ ва эркинликларга зарар етиши эҳтимоли бор деб айтилади, лекин ушбу зарарни етказмасликнинг иложи йўқ деб кўрсатилмайди. Акс ҳолда, яъни, субъект олдиндан қайтариб бўлмайдиган зарарли оқибатларни юзага келишини билган ҳолда, хавфли ҳаракатларни содир этса, улар шарҳланаётган модда қоидалари асосида баҳоланиши мумкин бўлмайди. Чунки, ушбу ҳолатда лозим бўлган - таваккал этиб ҳаракат қилиш элементи мавжуд бўлмайди.
6. Таваккалчилик замонавий илмий-техника билимларга ва тажрибаларига мос келиши лозим. Шахс ўз таваккалчилик тарзидаги ҳаркатларини амалга оширишда тиббиёт, техника соҳаларида қўлга киритилган ютуқлардан келиб чиқиши лозим. Хавфли ҳаракатлар - улар зарарли оқибатларни юзага келиши олдини олиш имкониятларини объектив тарзда кўрсатувчи замонавий илмий-техника билимларига ва тажрибаларига мувофиқ келган ҳолатда оқланади. Таваккалчилик билан боғлиқ қилмишларнинг замонавий билим ва тажрибаларга мослиги ҳақидаги қонун талаблари, аввало, бундай қилмишларнинг субъектив билимлар ва субъектив тажрибаларига мувофиқ бўлишини билдиради.
7. Таваккалчилик ҳаракатларини амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири шахс бошқаларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказилишининг олдини олиш учун тегишли чораларни кўрган бўлишлигидир. Курилган чора-тадбирларнинг зарурлиги объектив ва субъектив мезонлар асосида белгиланади.
Объектив томондан хавфсизлик чораларини кўриш зарурлиги шундан иборатки, таваккалчилик билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш шароити айнан шу чораларнинг кўрилишини талаб қилади (масалан, ёнғин билан боғлиқ тажрибаларни ўтказишда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш). Субъектив томондан хавфсизлик чораларини кўриш зарурлиги шуни билдирадики, шахс келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибат ва унинг ҳажмини англай олади, шу сабабли зарар келиб чиқмаслиги ёки аҳамиятсиз бўлиши учун ҳам у шундай чораларни кўриши лозим бўлади. Бу борада етказилган зарарнинг ҳажми аҳамиятга эга бўлиб, агар у эришилган ижтимоий фойдали мақсаддан камроқ бўлса, жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди.
Шуни эътиборга олиш лозимки, зарур чораларни кўриш ҳар қайси ҳолатда ишнинг барча ҳолатларини ўрганиб чиқиш асосида ҳал этилиши лозим бўлган фактларга ҳам боғлиқдир.
8. Юқорида кўрсатиб ўтилган барча шартлар мавжуд бўлган тақдирдагина таваккалчилик асосли ва ҳуқуқий ҳисобланади, етказилган зарар эса жиноий эмас, деб топилади. Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккал қилишдан кўзланган ижтимоий фойдали натижага эришилмаган ва етказилган зарар ижтимоий фойдали мақсадга эришиш натижасида олиниши мумкин бўлган натижадан кўпроқ бўлган тақдирда ҳам таваккалчи шахсни жавобгарликка тортишга сабаб бўлмайди.
Айни пайтда, агар шахснинг ҳаракати қонунийлик шартларидан бирига мувофиқ келмаса, у умумий асосда баҳоланади ва хавф мавжуд бўлган ҳолат жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида Жиноят кодексининг 55 - моддаси биринчи қисми “е” бандига мувофиқ, яъни шахснинг ижтимоий фойдали мақсади бўлганлиги туфайли жазони енгиллаштирувчи ҳолат қаторига киритилади.
Аммо, шахс ишнинг ҳақиқий ҳолатлари бўйича хатога йўл қўйган бўлса (масалан, ижтимоий фойдали мақсадини амалга ошириш учун хато ҳаракат қилса; маълум хавфсизлик чораларини кўриш борасида хатоликка йўл қўйгани бўлса) ушбу ҳолатда айбдор шахснинг ҳаракатларини фактик хато билан боғлиқ қонун қоидалар асосида квалификация қилиниши лозимдир, яъни таваккалчилик қонуний шартлар асосида амалга оширилганлиги сифатида, эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят сифатида квалификация қилинади. Субъект таваккалчилик ҳаракатларини амалга оширишда қонуний шартларга риоя қилмаган ҳолатларда унинг ҳаракатлари қасддан ёки эҳтиётсизлик сифатида умумий асосларда жавобгарликка тортилади.
9. Таваккалчилик, агар муайян мақсадга эришиш учун қилинмасдан, унга экспериментлар ўтказмасдан туриб ҳам эришиш мумкин бўлса-ю таваккалга йўл қўйган шахс қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказишнинг олдини олмаган бўлса, у асоссиз деб топилади.
Одамларнинг ҳалок бўлиши, экологик фалокат ва бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлиши олдиндан маълум бўлган хавфли ҳаракатларни оқланган деб тан олмаслик хавфли ҳаракатларнинг қонунийлигини белгиловчи алоҳида бир шартдир. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, ушбу ҳолатда қонун хавфли ҳаракат таҳдидли бўлгани учун, яъни оғир оқибатларга сабаб бўлиши эҳтимоли борлиги учун уни оқланган деб тан олмайди, айнан шу оқибатлар рўй бериши бунда муҳим эмас.
Одамларнинг ҳалок бўлиш хавфи деганда, таваккалчиликни амалга ошириш оқибатида икки ёки ундан ортиқ одамларнинг ҳаёти хавф остида қолиши тушунилади.
Экологик ҳалокат - инсонлар фаолияти натижасида табиатга зарар етказилиши ва бу зарар инсониятнинг кейинги ҳаёти учун жиддий хавфни келтириб чиқаришини билдиради (газ, нефть авариялари, кенг қамровли ўрмон ёнғинлари).
Бошқа оғир оқибатлар сифатида бир неча шахслар соғлигига оғир шикаст етказилиши, транспорт тизимининг узоқ муддатга издан чиқиши, портлаш ёки ёнғин натижасида уйлар ва бошқа иншоотларнинг вайрон бўлиши ва шу каби ҳолатлар тушунилади. Агар уларнинг натижасида тенг бўлмаган манфаат кўзланган бўлса, ушбу ҳаракатлар оқланмаган деб тан олинади, (масалан, ҳосилдорликни ошириш). Айни пайтда, агар шу каби таҳдидлар муҳим манфаатларни амалга оширишда юзага келса (масалан, одамларни кўмилиб қолган жойдан қутқариш, янги технологияларни, яъни аввалгисидан анча самарали технологияларни кашф этиш) хавфли ҳаракатлар асосли деб тан олинади. Айни дамда бу ҳолатларда етадиган манфаат ва тегишли ҳаракатлар таҳдид солаётган манфаат қиёсий баҳоланиши лозим бўлади. Улар очиқ мувофиқ бўлмаган ёки тенг бўлган ҳолатда бундай мақсадларга эришиш асоссиз хавфли ҳаракат деб тан олиниши лозим.
10. Суд ва тергов органлари касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ асосли таваккалчилик ҳолатида зарар етказишни охирги ҳолатида зарар етказишдан фарқлай олиш учун қуйидаги белгиларга эътибор қаратишлари лозим:
* охирги заруратда хавф манбаи мавжуд бўлиб, қилмишнинг ўзи зарарни бартараф этишга қаратилган бўлади, асосли таваккалчиликда эса, қилмиш таҳдид солувчи хавф билан шартланмайди, у ижтимоий фойдали мақсадга эришишга йўналтирилган бўлади;
* охирги заруратда етказилган зарар бартараф этилган зарардан камроқ бўлиши керак, асосли таваккалчиликда эса зарарнинг ҳажми таваккал қилувчи шахс қилмишини баҳолашда унчалик аҳамиятга эга эмас;
таваккалчилик билан боғлиқ қилмишлар асосида зарар етказиш - эҳтимолий бўлиб, оқибатнинг келиб чиқиши зарур ҳисобланмайди, охирги заруратда эса зарар етказиш - кўпроқ зарар етказилишидан қутилишнинг ягона воситасидир.


ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ

ЖАЗО ВА УНИ ТАЙИНЛАШ

X боб. Жазо тушунчаси, мақсадлари ва турлари





Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish