I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш



Download 6,47 Mb.
bet240/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

236-модда. Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш
Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки прокурорга ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш, -
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, -
олти ойгача қамоқ ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Конституциянинг 106-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади”.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасига мувофиқ, “Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади”. Шунга кўра, суднинг адолатни қарор топтиришдаги фаолиятига ҳеч ким, ҳеч қандай шаклда аралашишга ҳақли эмас.
2. Тергов қилишга ёки суд ишларни ҳал этишга аралашишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, бундай ҳаракатлар оқибатида тергов ва суд органларининг нуфузига путур етади, уларга аҳолининг ишончи камаяди, адолат ҳамда ушбу органлар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг асосланганлиги бузилади, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари поймол бўлади. Бундан ташқари, шарҳланаётган жиноятни содир этиш адолатга қарши бошқа ижтимоий хавфли ҳаракатларни амалга оширишга замин яратади.
3. Жиноятнинг объекти суд органларининг мустақиллиги ва обрўйи, суриштирув, тергов, прокуратура органларининг жиноий ишларни тергов қилиш ва (ёки) судларнинг жиноий, фуқаролик, хўжалик ёки маъмурий ишларни ҳал қилиш каби нормал фаолияти ҳисобланади.
4. Объектив томондан жиноят фаол ҳаракат - тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашишда ифодаланади.
5. Тергов - бу жиноят процессининг бир босқичи бўлиб, прокурор назорати остида жиноят ходисаси юз берган-бермаганлиги, жиноят содир этишда айбдор шахсларни, жиноятда уларнинг айб даражаси, жиноят оқибатида келиб чиққан зарарнинг хусусияти ва миқдори, жиноятнинг сабаблари ҳамда иш учун аҳамиятга эга бошқа ҳолатларни аниқлаш учун суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборат фаолият. Тергов жиноят ишини бекор қилиш ёки ишни судга юбориш билан тамомланади (тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун судга юборишни ҳам ўз ичига олади).
6. Суд ишларини ҳал этиш - бу махсус ваколатли давлат органи - суд томонидан суд мажлисида тўплаган ёки тарафлар тақдим этган далиллар асосида ўтказиладиган текшириш жараёни. Суд ишларини ҳал этиш махсус ҳужжат: ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор қабул қилиш билан тамомланади.
Суд ишлари деганда, нафақат биринчи инстанция судида кўриладиган ишлар, балки апелляция, кассация ва назорат тартибида иш юритиш, шунингдек, янги очилган ҳолатлар бўйича иш юритиш хам тушунилиши керак.
7. Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш - бу жисмоний шахслар томонидан суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья (шунингдек, судьялар ҳайъати ва халқ маслаҳатчиси)нинг фаолиятига таъсир этиш.
Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш тергов органи, прокуратура ёки суд биноси ёнида шиор ёзилган плакатлар билан терговнинг барча қисми ёки бир қисмини ёхуд иш ташлаш билан боғлиқ намойиш, митинг ёки намойиш ўтказиш, тергов, прокуратура ёки суд органлари биноси ёнида очлик эълон қилиш, оммавий ахборот воситаларида кампаниялар ташкил этиш ва бошқаларда намоён бўлиши мумкин.
Аралашиш турли шаклда бўлиши мумкин: терговни бошқа йўналишда олиб бориш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурордан илтимос ёки талаб қилиш; судья ёки халқ маслаҳатчисидан ваъда берилган фойда ёхуд манфаат эвазига ишни муайян йўналишда олиб боришни талаб қилиш; таҳдид қилиш билан қўрқитиш; ўзи яхши танийдиган суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ёки халқ маслаҳатчиси орқали тергов ёки суд ишини ўзининг фойдасига ҳал этишга уриниш; маслаҳат бериш ёки давлат ҳокимияти мансабдор шахси орқали йўл-йўриқ бериш ва бошқалар.
8. Айбдорнинг ҳаракатини квалификация қилишда аралашишнинг аниқ шакли - ишни тугатишни илтимос қилиш, оқлаш, айбни енгиллаштириш ёки, аксинча, оғирлаштириш, бошқа шахсларни жавобгарликка жалб қилиш, ишни даъвогар ёки жавобгар фойдасига ҳал этиш ва ҳоказолар аҳамиятга эга эмас. Аралашиш ёки таъсир кўрсатиш дастлабки терговнинг барча босқичига, тўпланган ёки жиноят, фуқаролик, маъмурий ёхуд хўжалик ишига қўшилган далилларга тегишли бўлиши мумкин.
Аралашиш ёки таъсир этиш, улар аниқ бир ишга тааллуқли бўлса, жиноят таркибини ташкил этади. Жазо чорасини кучайтириш ёки камайтиришга, умуман ёки бирон-бир жиноят турини аниқлашга қаратилган аралашиш тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш деб топилмайди.
9. Фуқаролар ёки корхона, муассаса ва ташкилотлар бошлиқларининг тергов ёхуд суд органларига меҳнат жамоаси аъзосига нисбатан бошқа эҳтиёт чорасини қўллаш, шартли ҳукм қилиш, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони қўллаш ёки, уларнинг фикрича, ишга дахлдор бошқа ҳужжатларни тақдим этиш билан боғлиқ мурожаатномалари ёхуд илтимосномалари тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш деб топилмайди.
Бундан ташқари, тайёрланаётган ёки содир этилган жиноят тўғрисида хабар бериш, ишга дахлдор янги далилларни келтириш, мансабдор шахслар устидан шикоят бериш тергов, прокурор, суд органларининг фаолиятига аралашиш деб топилмайди. Илтимос қилиш, маслаҳат ёки таклиф қилиш умумий кўринишга эга бўлса (мисол учун, бирон-бир суднинг жиноий сиёсат соҳасидаги ишларини нашр қилиш ёки мажлисда танқидий фикр билдириш), тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш деб ҳисобланмайди.
10. Аралашишни ижтимоий хавфли деб топиш учун, шунингдек, айбдор тергов ва суд органлари фаолиятига аралашиш каби қонуний ҳуқуқларга эга бўлмаслигини аниқлаш керак. ЖПКга кўра, тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ишларни текшириб кўришга, шунингдек, дастлабки тергов ўтказиш, шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш, жиноятни квалификация қилиш ва айбловнинг ҳажми, ишнинг йўналишини белгилаш, айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида терговчига кўрсатмалар беришга, ишни бир терговчидан иккинчи терговчига олиб беришга, ишни тергов қилишни бир неча терговчига топширишга, шунингдек, терговчи ваколатларидан фойдаланиб, дастлабки тергов олиб боришда қатнашишга ва дастлабки терговни шахсан ўзи олиб боришга ҳақлидир. Олий суд ҳар қандай фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикасининг исталган судидан олиб, ўзининг иш юритишига қабул қилиб олиши ёки бир суддан бошқа тегишли судга ўтказишга ҳақли.
Агар айбдорнинг тергов ва суд органлари фаолиятига аралашишга ваколати бўлмаса, унинг ҳаракатлари қонунга зид деб ҳисобланиши даркор.
Аралашиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судьянинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид солиш билан қўрқитиш шаклида бўлса, бунда қилмишни жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш лозим бўлади.
11. Шарҳланаётган жиноят суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья фаолиятига қонунсиз аралашиш ҳаракати бевосита бошланиши ҳамон тугалланган деб топилади. Айбдорнинг ҳаракатларини квалификация қилишда жиноятни тугалланган деб топиш юқоридаги шахслар фаолиятига ёки айбдорнинг ҳаракатлари тегишли қарор қабул қилинишига таъсир этиши талаб қилинмайди.
12. Субъектив томондан тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш фақат тўғри қасддан содир этилади, яъни шахс ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилигини билади, қонунга зид ва адолатсиз қарор чиқарилишини хоҳлайди. Ушбу жиноятнинг мотиви шахсий манфаатдорлик, ғаразли ният ва бошқалар бўлиши мумкин.
Субъектив томоннинг зарурий белгиси аралашиш қандай мақсадда содир этилганлиги ҳисобланади. Агар аралашиш жиноят ишини тергов қилишда амалга оширилса, мақсад терговни тўлиқ ва ҳар томонлама олиб борилишига тўсқинлик қилиш ҳисобланади. Суд ишларини ҳал этишга аралашишнинг мақсади адолат қарор топишига тўсқинлик қилиш: иш бўйича судьялар (ёки судья) томонидан қонуний ва адолатли қарор қабул қилиш (ҳукм, ажрим, қарор ва ҳал қилув қарори) қабул қилиш ҳисобланади.
13. Жиноят субъекти - ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс.
14. Шуни айтиш лозимки, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья фаолиятига моддий манфаат кўрсатишни таклиф қилиб аралашиш жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 211-моддаси 1-қисми ва ЖК 236-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилишга олиб келади.
15. ЖК 236-модда 2-қисмида тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш мансабдор шахс томонидан содир этилса, оғирроқ жавобгарликни келтириб чиқариши кўрсатилган.
16. Мансабдор шахс деганда, ишни тергов қилиш ёки ҳал этишга аралашишга бевосита ваколати бўлган шахсни тушуниш лозим. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судья ҳам қоида бўйича мансабдор шахс ҳисобланади. Энг аввало, давлат мансабини эгаллаган шахслар мансабдор шахслардир. Бундан ташқари, судья мансаб ваколати билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, у билан алоқадор шахслар, масалан, судья, прокурор ёки терговчининг фарзандлари таълим олаётган мактаб директори, судья ёки унинг қариндоши яшаётган уйнинг, маҳалланинг оқсоқоли ва бошқалар ҳам мансабдор шахс деб топилади.
17. Прокурорнинг терговчи, суриштирувчига кўрсатмалари, шунингдек, юқори турувчи прокурорнинг қуйи турувчи прокурорга тергов қилинаётган иш бўйича кўрсатмалари жиноят-процессуал қонуни бўйича ишни тергов қилишга аралашиш деб топилмайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 37-моддаси доирасида тергов бўлими бошлиғининг кўрсатмалари ушбу жиноят таркибини ташкил қилмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish