I боб. Ёзувнинг келиб чиқиши ва ривожланиши. Тил, тафаккур ва ёзув



Download 44,23 Kb.
bet1/5
Sana02.06.2022
Hajmi44,23 Kb.
#630906
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1 китоб тарихи



I БОБ. Ёзувнинг келиб чиқиши ва ривожланиши.
1. ТИЛ, ТАФАККУР ВА ЁЗУВ
Тил ижтимоий ходиса, кишилар ўртасидаги ва жамиятдаги ўзаро мулоқот ўрнатишдан ташқари ижтимоий онгда фикрларни шакллантириш ва мустахкамлаш воситаси бўлиб хам ҳисобланади. Тил жамиятнинг асрлар давомида тўпланган бойлиги сифатида узоқ тадрижий жараёнлар давомида моддий ва маънавий турмушдаги барча вокеа ходисалар хақидаги билимларни жамлайди, умумлаштиради ва жамият аъзоларини хабардор қилади.
Инсон тафаккур тилга нисбатан бирмунча тезроқ ривожланади ва янгиланади, лекин уни тилсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Тафаккур тилсиз мавжуд бўлмас экан,тил хам тафаккурсиз мавжуд бўлмайди. Ушбу жихатига кўра тил ва тафаккур узвий бир бутунликни ташкил этади.
Тафаккур ­– арабча фикрлаш ақлий билиш маъносини англатиб, предмет ва ходисаларнинг умумий мухим хусусиятларини, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқалар ва қонуний боғланишларни акс эттиради.
Тафаккур атроф–мухитни, ижтимоий ходисаларни, вокеликни билиш қуроли, шунингдек, инсон фаолиятини амалга оширишнинг асосий шарти хисобланади. Тафаккур сезги, идрок, тасаввурга қараганда вокеликни тўла ва аниқ акс эттирувчи юксак билиш жараёнидир.
Тафаккур жараёнида инсонда фикр, мушохада, ғоя вужудга келади ва улар шахснинг онгида тушунча, хукм, хулоса шаклида ифодаланади. Тафаккур юқорида таъкидланганидек тил ва тилнинг алохида ижтимоий фаолият тури сифатидаги муайян яшаш шакли бўлган нутқ билан чамбарчас боғлиқликда намоён бўлади.
Нутқ – инсонлар томонидан ижтимоий-тарихий тажрибани ўзлаштириш, авлодларга узатиш, алоқа ўрнатиш, ўз шахсий харакатларини режалаштириш ва амалга ошириш мақсадида тилдан фойдаланиш жараёнидир. Нутқ – ахборот узатиш, хабар етказиш, маълумотлар ва янги билимлар бериш, ақлий топширикларни ечиш фаолиятидан хам иборатдир. Тил алоқа воситаси сифатида намоён бўлса нутқ ушбу алоқа жараёнларининг амалга ошишидир. Нутқни алоқа жараёнида инсоннинг хиссий мушохада доираси кенгайиб қолмай, орттирилган тажрибани бошқаларга хам узатиш имконияти кенгайиб боради.
Инсонни бошқа мавжудотлардан ажратиб турадиган асосий белгилари унинг тафаккури, нутқи хамда онгли хатти-харакатидир.
Кишилик жамиятининг том маънодаги ибтидоси, инсониятнинг узоқ ва мураккаб тадрижий такомили жараёнидаги омилларнинг энг асосийларидан бири – ёзувдир. Ёзув тилдан анча кейин пайдо бўлган (товуш тили 400-500 минг йиллар илгари пайдо бўлган, ёзувнинг пайдо бўлганига эса 4-5 минг йиллар бўлган).
Ёзув фикрни муаййан вакт давомида сақлаш эхтиёжи келиб чиққан, мулоқот учун уни тил воситасида етказиш имконияти етарли бўлмай қолган пайтда пайдо бўлган. Ёзув – бир тилда қабул қилинган, товушлар ва сўзларнинг мақсадини бир кишидан иккинчисига етказишга хизмат қиладиган шартли белгиларни моддий асосга (тошга, сополга, папирусга, қоғозга ва х.к.ларга) мустахкамлаш тизимидир.
Демак, ёзувнинг пайдо бўлиши ва тараққиёти жамият тараққиёти, шунингдек, муаййан масофадаги кишиларнинг ўзаро алоқа килиш эхтиёжи, сиёсий, ҳуқуқий, диний ва эстетик характердаги ахборотларни қайд этиб бориш, сақлаш ва узатиш зарурати билан бевосита боғлиқдир.
Уруғ жамоасининг кенгайиб қабилалар, қабилалар иттифоқи, давлатнинг вужудга келиши нуткий алоқа доирасини янада кенгайтиради; ишлаб чиқариш ва савдо-сотик муносабатлари кенгаяди; бошка давлатлар билан ҳар томонлама ҳарбий, сиёсий, иқтисодий шартномалар тузилади; қабул қилинган қонунлар, шартномалар, диний қарашлар ва мафкуранинг турли кўринишларини, муайян тарихий ҳодисаларни моддий асосларга мустаҳкамлаш эҳтиёжи кучайиб боради. Ёзувнинг пайдо бўлишига зарурият ушбу ҳолатлар билан чамбарчас боғлиқдир.
Ёзув оғзаки нуткка нисбатан иккиламчи, қўшимча алоқа воситаси ҳисоблансада, ўзининг жуда кўп афзалликларига эгадир. Жумладан, тилнинг асосий коммуникатив (кишилар ўртасидаги алоқа) вазифаси ёзувсиз амалга ошиши мумкин эмас.
Тилнинг гнесеологик (билишга оид), эстетик, ахлоқий вазифаларини ҳам ёзувсиз тасаввур қилиш қийин.
Айникса, тилнинг инсоният тарихий тараққиёти жараёнида қўлга киритган тажрибаси – билимларини асраш, ҳар бир авлод томонидан янги поғонага кўтарилиши ва келажак авлодларга етказишидан иборат бўлган вазифаси бевосита ёзув орқали бажарилади.
Тилнинг жамият тарихи билан боғлиқлиги канчалик бўлса, ёзувнинг боғлиқлик даражаси ҳам ундан кам эмасдир.
Ёзув биз бугунги кунда фойдаланаётган шаклини олгунга қадар узоқ ва мураккаб тарихий –тадрижий тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ёзув – мукаммал алоқа воситаси сифатида кашф этилгунга қадар узоқ изланишларни талаб ўилган.
Дунё халқларининг деярли барчасида кенг тарқалган эслатувчи белгилар ана шу изланишларни илк кўринишларидир. Масалан, бир хабарни узоқ масофага етказиш учун тутундан, гулхандан, барабан овозидан фойдаланилган. Хабарни узоқ вақт сақлаш учун рамзий маъно берилган буюмлар қўлланилган; қўрғон – марҳум қўмилган жой белгиси; славян халқларида нон-туз – дўстлик белгиси, ҳинду қабилаларида чилим тутқазиш – тинчлик, сулҳ белгиси ва ҳ.к...
Геродотнинг ёзишича Форс подшоси Доро I ўзининг 700 минг кишилик қўшини билан кўчманчи скифлар юртига бостириб кирди. Скифлар унинг кўшинларини чўл ва дашт ичкарисига бошлаб кириб, уларнинг ахволини танг ҳолатга келтирди. Доро уларнинг подшоси Иданфрисга мактуб йўллаб, уни қўрқоқликда ва очиқ жанг килишдан қочишда айблаб, жанг қилишга ёки ер-сувларини ихтиёрий сийлов қилиш ва битим тузишга чақиради. Скифлар шоҳи чопар йуллаб, ундан битта қуш, битта сичқон, битта бақа ва битта ёй ўқи бериб юборади. Эронликлар ушбу совғанинг маъносини чопардан қанча сўраб – суриштирмасинлар, у, менга совғани топширишдан бошқа ваколат берилмаган деб, унинг маъносини тушунтиришдан бош тортади. Доро бу скифларнинг менга тобелик билдирганликларининг белгилари деб тушунтиришга ҳаракат килади. Факат Доронинг маслаҳатчиси Гобрийгина совғанинг маъносини тўғри шарҳлаб бера олди: Совға скифларнинг эронликларга қўйган шарти бўлиб, “Агар сиз, эронилар, қуш каби учиб ғойиб бўлмасангиз, ё сичқон каби ер тагига кириб кетмасангиз, ё қурбақа каби ботқоқликка шўнғимасангиз, у ҳолда ўқларда шикаст еб, шу ерларда қолиб кетасиз”. 1. Кўп ўтмай, совға орқали билдирилган фикр амалга ошди: скиф отлиқларининг ўқларига дош беролмаган эронликлар мағлубиятга учрайдилар. Энг асосийси, совға ўзининг ёвузлик белгисини аъло даражада бажарди.
Турли буюмлар орқали ахборот етказишга оид яна бир мисол сифатида Америка ҳиндулари – Турон, Ирокезлардаги вампум деб аталувчи турли рангларга бўялган чиғаноқларнинг бир инга турли масофа ва миқдорда териб қўйилиши орқали ахборот алмашинувини мисол қилиб келтириш мумкин.
Вампумлар аниқ воқеалар, тузилган шартнома ва бошқалардан хабар берувчи ёзув вазифасини ҳам бажарган. Бундай вампумлар қабила бошлиқларида сақланган ва ёш авлодга вақти–вақти билан унинг мазмуни тушунтириб борилган.
Жанубий Америка инкларида эса кипу (ипга турли узунликдаги кўндалангига бир қанча ипларни турли узунлик ва турли рангда тугиб қўйиш) орқали ахборот алмашилган. Кипулар турли мақсадларда: хўжалик ҳисоби, аҳоли рўйхати, солиқлар миқдори ва бошқа мақсадларда, ҳатто, бутун бошли воқеаларни ифодалашда хизмат қилган. Баъзи қабилаларда чиғаноқлар ўрнига тугунчали белбоғлар орқали ўз фикрларини тушунтирганлар. Белбоғдаги тугунчалар, тақинчоқлар турли белгиларни билдирган ва изоҳлаган. Масалан, қизил – урушни, оқ – тинчликни, қора – қўрқитишни, сариқ – олтинни, кўк ранг – маккажўхорини англатган.
Албатта, буюмли ёзувлар ахборот алмашинувнинг ҳамма учун тушунарли, қулай воситаси эмас эди. Шунинг учун ахборот алмашинувнинг янада қулай ва тушунарли шаклларини излаш давом этган.


Download 44,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish